Bir ХIL rasmni top ( diqqat) Test Bir hil rasmni top ( diqqat) Maqsad
Download 1.08 Mb.
|
бир хил расмни топ диққат ун
- Bu sahifa navigatsiya:
- Baxolash mezonlari
- Натижаларни баҳолаш
- «Нуқталарни эслаб қол ва ўз жойига қўйиб чиқ» методикаси.
- Натижаларни ҳисоблашда бола энг кўп миқдорда қайси квадратдаги нуқталарни тўғри қўйиб чиқа олгани эътиборга олинади. Эксперимент натижалари қуйидагича баҳоланади
- 10 балл – бола қайсидир квадратдаги 6 – 9 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан. 8 – 9 балл – бола қайсидир квадратдаги 4 – 5 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан.
- 0 – 3 балл – бола қайсидир квадратдаги 1 та нуқтани тўғри жойлаштириб қўйган. 1-РАСМ 2-РАСМ
Bir хil rasmni top ( diqqat)
Bir хil rasmni top ( diqqat) Test 4. Bir hil rasmni top ( diqqat)
Maqsad: vizual taxlil asosida obektlarni taqqoslash, o’xshashlik va farqni aniqlash, kuzatuvchanlikning rivojlanish darajasi, diqqatning barqarorligi, idrokning maqsadga muvofiqligini aniqlash. Psixolog: bolaga rasmlar ko’rsatiladi «Har bir qatorda 4 ta rasm mavjud. Namunadagi rasmga diqqat bilan qarang va xudi shunga o’xshash rasmni toping» so’ngra qolgan qatorlar ko’rsatiladi. Baxolash mezonlari: • bola 5-6 holatda vazifani to’g’ri bajaradi - 2 ball. • bola 3-4 holatda vazifani to’g’ri bajaradi - 1 ball. • bola 1-2 holatda vazifani to’g’ri bajarsa yoki hech narsani anglamasa va bajara olmasa - 0 ball. «Белгиларни қўй» методикаси Мазкур методика мактабгача ёшдаги болалар диққатининг кўчиши ва тақсимланишини ташхис қилишда қўлланиши мумкин. Методика материали: геометрик фигуралар кўрсатилган жадвал. Методиканинг ўтказиш вақти: 2 дақиқа. Методиканинг қўлланилиши: бола жадвал юқорисидаги геометрик шакллар – квадрат, учбурчак, айлана ва ромбнинг ичидаги белгиларни жадвалдаги барча квадрат, учбурчак, айлана ва ромблар ичига қўйиб чиқиши керак. Натижаларни қайта ишлаш қуйидаги формула ёрдамида амалга оширилади: 0. 5 Шм – 2 8. Хм Дкт = 120 Дкт – диққат кўчувчанлиги ва тақсимланганлигининг кўрсаткичи; Шм – 2 дақиқа ичида кўриб чиқилган ва ичига тегишли белги қўйилган геометрик шакллар миқдори; Хм – топшириқни бажариш давомида йўл қўйилган хатолар миқдори. Эслатма: тегишли белгиларнинг тегишли шакл ичига қўйилмагани ёки тегишли шакл ичига умуман белги қўйилмагани хато бўлиб ҳисобланади. Натижаларни баҳолаш: 10 – балл – Дкт 1. 00 дан катта – жуда юқори 8 – 9 балл – Дкт 0. 75 дан 1. 00 гача – юқори 6 – 7 балл – Дкт 0. 50 дан 0. 75 гача – ўрта 4 – 5 балл – Дкт 0. 25 дан 0. 50 гача – паст 0 – 3 балл – Дкт 0. 00 дан 0. 25 гача – жуда паст. (Методика манбаси: Немов Р.С.Психология: Учеб.для студ.высш.пед.учеб.заведений: В З кн. – З е изд. – М.: Гуманитар.изд.центр ВЛАДОС, 1999. – Кн. З. Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 79 – 81 бетлар). «Нуқталарни эслаб қол ва ўз жойига қўйиб чиқ» методикаси. Мазкур методика ёрдамида бола диққатининг ҳажми ташхис қилинади. Методика материали 1 – расмда кўрсатилган 8 та 4х4 ҳажмдаги катакчаларига ҳар хил миқдордаги нутқлар қўйилган квадратлар ҳамда 2 – расмда берилган 8 та 4 х 4 ҳажмли катаклари бўш бўлган катаклардан иборат. Тест мактабгача ёшдаги болаларга мўлжалланган. Методиканинг қўлланилиши. 1 – расмдаги 8 та квадратлар қирқиб олиниб, юқорисидаги рақамига мувофиқ устма – уст жойлаштирилади. Бунда энг юқорида катакчаларидаги нуқталар сони энг кам бўлган квадрат (1 - квадрат), ҳаммадан пастда эса катакчаларида нуқталар миқдори энг кўп бўлган квадрат (8 - квадрат) жойлашади. Болага қуйидаги курсатма берилади: «Ҳозир биз сен билан ўйин ўйнаймиз. Мен сенга ҳар хил катакчаларни кўрсатаман, сен улардаги нуқталар қаерда жойлашганини яхшилаб кўриб олгин. Кейин бу нуқталарни бўш катакчаларга чизиб беришинг керак бўлади». Шундан сўнг болага 8 та квадратнинг ҳар бири 2 секунд муддат давомида кўрсатилади. Ҳар қайси намойиш этилгач, болага 2 – расмда берилган бўш квадратнинг бирига 15 секунд ичида кўрсатилган квадратдаги нуқталарни қўйиб чиқиш таклиф этилади. Мазкур амал 8 та квадратнинг ҳар бири билан бирма–бир бажарилади Натижаларни баҳолаш. Натижаларни ҳисоблашда бола энг кўп миқдорда қайси квадратдаги нуқталарни тўғри қўйиб чиқа олгани эътиборга олинади. Эксперимент натижалари қуйидагича баҳоланади: 10 балл – бола қайсидир квадратдаги 6 – 9 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан. 8 – 9 балл – бола қайсидир квадратдаги 4 – 5 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан. 6 – 7 балл – бола қайсидир квадратдаги 3 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан. 4 – 5 балл – бола қайсидир квадратдаги 2 та нуқтани тўғри қўйиб чиққан. 0 – 3 балл – бола қайсидир квадратдаги 1 та нуқтани тўғри жойлаштириб қўйган. 1-РАСМ 2-РАСМ Умумий кўрсаткичлар: 10 балл – жуда юқори кўрсаткич; 8 – 9 балл – юқори кўрсаткич: 6 – 7 балл – ўрта кўрсаткич; 4 – балл – паст кўрсаткич; 0 – 3 балл – жуда паст кўрсаткич. (Методика манбаси: Немов Р.С.Психология: Учеб.для студ.высш.пед.учеб.заведений: В З кн. – З е изд. – М.: Гуманитар.изд.центр ВЛАДОС, 1999. – Кн. З. Психодиагностика. Введение в научное психологическое исследование с элементами математической статистики. 81 - 83 бетлар.) Download 1.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling