Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар. Маъно кўчиш усуллари


Download 65.5 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi65.5 Kb.
#1530449
Bog'liq
Bir ma’noli va ko’p ma’noli so’zlar Ma’no ko’chish usullari


Бир маъноли ва кўп маъноли сўзлар. Маъно кўчиш усуллари

Режа:



1.Бир маънолилик ва кўп маънолилик.
2.Метафора, Метонимия.
3.Синекдоха, вазифадошлик,киноя.
Ҳар қайси тилда саноқли тил билиш чексиз тушунча ва фикрни ифодалашга ҳаракат қилинади. Ана шундай ҳаракат туфайли тилда илгари мавжуд бўлган сўзда янги-янги маъно юкланади. Натижада бир маъноли ва кўп маъноли сўз ҳосил бўлади. Бир маънолилик ва кўп маънолилик.Лексема бир маъноли ва кўп маъноли бўлиши мумкин.
Ўн, Қарши, телефон, сўзи бир маънони билдиргани учун бир маъноли сўз дейилади.
Бир маъноли сўз маносемантик сўз ҳам деб юритилади нутқ. Жараёнида бирдан маъно билдирадиган сўз кўп маъноли сўз дейилади.Масалан: китоб сўзи кўп маъноли сўз: 1)”Варақдан ташкил топган ва муқоваланган,босма ёки қўлёзма ҳолидагиўқув қурди”.2)”Катта ҳажмли асарнинг қисми,бўлими” ёки
“қўзичоқ сўзи “қўйнинг боласи” ва “азиз фарзанд” маъносига эга.
Тилдаги сўзнинг анча қисми кўп маъноли, чунки киши ўзининг кундалик ҳаётида янги пайдо бўлган тушунчанинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида сўз қўлайверадиган бўлса, унинг сони ўта кўпайиб кетиб, хотирада сақлаш мумкин бўлмай қолади. Натижада тилдан фойдаланиш ҳам қийинлашиб, у секин-аста яроқсиз ҳолга келиб қолади.
Ҳар қайси тилда саноқли тил бирлигининг турли хил бирикувидан чексиз тушунча ва фикрни ифодалашга ҳаракат қилинади. Ана шундай ҳаракат туфайли тилда илгари мавжуд бўлган сўзга янги-янги маъно юкланади. Натижада кўп маъноли сўз ҳосил бўлади.
Масалан: тош сўзи дастлаб “сув таъсир қилмайдиган
қатиқ оки мурт ҳолдаги табий жинс” маъносига эга бўлган: Йўлда тош ётибди.Кейинчалик сўздаги “қаттиқлик” маъно қирраси фаоллашиб, “ғам ҳам емира олмайдиган “ маъноси вужудга келган.Тош экан бошим.
Нутқ жараёнида икки ва ундан ортиқ маънода қўлланувчи сўз кўп маъноли ёки полисемантик сўз, кўп маънолилик ҳодисаси эса полисемия дейилади. Полисемия грекча поли “кўп”,семио “маъно” сўзидан олинган бўлиб, кўп маъноли демакдир. Полисемия моносемия (грекча моно “бир”, семио маъно)га зидланади.
Қўшимча (ҳиссий ва услубий) маъно сўзни кўп маъноли қила олмайди. Чунки у ўзи алоҳида тушунчани ифодаламайди, балки тушунчага қўшимча маъно орттиради. Кўп маънолиликка биринчи англатган тушунча ва тасаввурдан ташқари бошқасини англатиш асос қилиб олинади. Кўп маънолиликка биринчи англатган тушунча ва тасаввурдан ташқари бошқасини англатиш асос қилиб олинади.
Кўп маъноли сўз қанча маънони билдирмасин, барибир ўша предмет, ҳодиса, ҳаракат, орасида алоқа умумий белги мавжуд бўлиши шарт. Масалан: бел сўзи уч предметни англатади, аммо улар орасидаги охшашликка асосланган умумий (“ўрта қисм”) белгиси мавжудлиги бир-бири билан боғланиб туради.
Солиштирамиз 1) Авазхон олмос пўлатни белига бойлаб, отнинг белига минди. 2) Эзилиб кетади тоғларнинг бели.
Кўп маъноли сўзда маъно қанча бўлса ҳам,у бир сўз ҳисобланаверади. Кўчма маъно нутқ таркибида бошқа сўз билан боғланганда номоён бўлад, сўз нутқ таркибида чиқарилганда ўз маъноси қолади. Масалан: тош сўзи нутқ қуршовидан ажратиб олинса,
сув таъсир қилмайдиган қаттиқ ёки мўрт ҳолдаги табий жинс” маъносини англатади.
Ҳар қандай кўп маъноли сўз гапнинг ичида фақат бир маънони англатади. Чунки бунда сўзловчи бир маънони назарда тутади ва гапдаги қўшни сўз ҳам бошқа маънони юзага чиқармайди.
Бир маъноли сўз тилда кам ва илмий, бирор соҳа, касб-ҳунар атамасини, шунингдек, янги пайдо бўлган сўзни ўз ичига олади.
Янги сўз (неологизм) ҳам давр ўтиши билан кўп маънони англатиши мумкин. Масалан: ҳоккиз сўзи неологизм бўлиб “компютер программасини бузувчиси” маъносига эга.У айни пайтда умуман “бузғунчи” маъносини ҳам англатмоқда.
Кўп маъноли сўзнинг маъносини билиш ва ундан нутқ жараёнида ўринли фойдаланиш нутқнинг таъсирчан, ифодали бўлишига ёрдам беради.
Сўз маъноси тараққиёти.Тилдаги ҳар қандай сўз пайдо бўлган пайтда бир маънони, кейинчалик эса кўп маънони англатган маъносини ҳам билдиради. Бундай ҳолни ҳозирги ўзбек тилидаги бурчак, кеча,ютуқ, бўшланғич каби, қатор сўзда ҳам кўриш мумкин.
Шунингдек, қариндошлик билдирувчи ота,она,хола, амаки каби сўзнинг кенг маънода ҳурмат ифодаловчи сифатида қўлланиши ҳам маъно кенгайишига мисол бўлади.
Шунингдек, атоқли отнинг турдош отга ўтиши маъно кенгайшидир Ампер-ампер, кентген-рентген каби.
Давр ўтиши билан кўп маънони билдирувчи сўзнинг маъноси камаиши мумкин. Масалан: ичкари сўзи аввал “бирор нарса ёки бинонинг ички қисми”ни ҳам “бирор кишининг хотин-қизи” маъносини ҳам билдирган. Лекин ҳозир “бино ёки нарсанинг ички қисмини “ билдиради холос. Кийик сўзи илгари барча йиртқич ҳайвонга нисбатан ишлатилган бўлса, ҳозир фақат оҳуни , пиво сўзи аввал ичимликнинг ҳар қандай турини билдирган бўлса, ҳозир эса фақат бир турини ифодалайди.
Турдош отнинг атоқли отга кўчиши ҳам маъно торайишига деб келади: пўлат-Пъолат, болта-Болта, кумуш-Кумуш, баҳор-Баҳор каби.
Сўз бир неча маънони билдирар экан, унинг биринчи ва кейинчалик англатган маъносини фарқлаш керак. Шу нуқтаи назардан маънонинг икки хили мавжуд:

  1. ўз(бош) маъно

  2. кўчма (ҳосила) маъно.

Маъно кўчишининг нима асосда юзага келишига кўра 5 тури бор.
1.Метафора.
2.Метонимия.
3.Синекдоха.
4.Вазифадошлик.
5.Киноя.
Кўчма маъно ҳосил бўлиш усулари:
Метафора.Метафора сўзи юнонча бўлиб, метапҳора “кўчириш”,”кўҳирма” демакдир.Бирор
предмет белги ёки ҳаракатнинг бошқасига ташқи ўхшашлиги асосида маъно кўчиши метафора дейилади. Бунда предметнинг ранги,шакли,ҳаракат-ҳолати, хусусияти,ўрни ва пайтга муносабати жиҳатидан ўхшашлигига асосланаси. Масалан: чойнакнинг жумраги одамнинг бурнига, денгизнинг қуруқликка суқулиб кирган жойи одамнинг қўлтиғига ўхшатилади.Метафора кўпроқ одам тана аъзоси номига (бош, юз,бурин, оғиз,қулоқ, тил,оёқ); кийим қисмига (этак,ёқа); ҳайвон, парранда ёки ҳашоратнинг бирор аъзоси номи (қанот,дум) кабиларга ўхшатиб ҳосил қилинади. Отланмоқ илгари “отга миниб, бирор жойга бориш” маъносида ишлатилган (албатта, от мингалик тасаввур қилинган), хоҳ отда, хоҳ пиёда,хоҳ машинада бўлсин-“бирор жойга жўнаш” маъноси тушинилади. Бунда ҳалокатнинг ташқи охъшашлики мавжуд .
Нарса ва ҳодиса орасидаги охшаш –лик қуйидагич бўлиши мумкун ;
-шаклий ўхшашлик; одамнинг қулоғи-қозоннинг, гулоғи, қуш учоли –одам учоли;- жойлашиш ўхшашлиги; итнинг думи-самалётнинг думи; қўшни одам-қўшни дала;-мазмунан ўхшашлик; томдан йиқилмоқ-имтиҳондан йиқилмоқ,
совуқ ҳаво- совуқ хабар, қайноқ сув қайноқ линия, аччиқ от-аччиқ сосуқ, томдан тушмоқ- мансабдан тушмоқ, одам ўтирди-фабрика ўтирди, аккумулятр ўтирди.
Метафорага жуда яқин бир восита ўхшатиш бўлиб, улар ёрдамида шахс-предмет бир-бирига яқинлаштирилади, қиёс қилинади.Унда –дек,-дай,гўё, янғлиғ, сингари,худди каби ўхшатиш воситасидан фойдалинилади. Баҳор келинчакдек ясаниб келди. Улуғбек-мисоли офтоб.
Нутқ жараёнида метафорадан ўринли фойдаланганда сўзловчининг бадий-эстетик қобилияти номоён бўлади.
Метонимия.Метонимия сўзи юнонча метонимиа
-“янги ном қўйиш” “номни ўзгартириш”,”қайта номлаш”демакдир.Макон ва замондаги ўзаро боғлиқлиги асосида бир нарса ва ҳодисанинг номини иккинчисига кўчириш- метонимия. Метонимияда бирор предмет хусусияти ёки воқеа-ҳодисанинг номини айтганда шунга ўзаро боғлиқлиги асосида бир нарса ва ҳодисанинг номини иккинчисига кўчириш- метонимия.Метонимияда бирор предмет хусусияти ёки воқеа-ҳодисанинг номини айтганда шунга ўзаро боғлиқ бўлган иккинчиси англатилади. Бунда охшашлик назарда тутилмайди.Бошқача айтганда, иккита бир-бирига боғлиқ предмет,белги, ҳолатнинг бирининг номи тежамкорлик натижасида тушунилади.
Масалан: Фузулийни олдим қўлимга.
Мажнун бўлиб йиғлаб қичқирди (Ҳ.Олимжон) гапида Фузулий ва асар (Фузулийни китобини бир бетига боғлиқ бўлиб, тежаш учун китоб сўзи тушиб қолдирилган.
Натижада Фузулий сўзи шахс маъносини эмас китоб сўзига хос маънони англатган.
Метонмия турли кўринишда бўлади:
1) Ўринга муносабатига кўра: бир стакан ичдим(сув),бир тарелка едим(овқат) қишлоқ уйқуда
2) Вақтга кўра:ўнга (ёшга) кирдим, ярим йиллик (имтиҳон) топширилди.
3) Муаллиф ва асар орасидаги муносабатга кўра.Пушкини оқидим ва ҳ.
Метонимия асосидаги кўчма маъно-фикрни лўнда ва таъсирчан баён қилиш воситаси.
Синекдоха. Синекдоха юнонча сйнеcдоче сўзидан олинган бўлиб, “бирга англаш” демакдир.Қисм билан бутун муносабати асосида маъно кўчириш синекдоха усулидир. Синекдоха метонимиянинг бир кўриниши деб ҳам юритилади.
Аммо ундан фарқли равишда синекдоха миқдорий тавсифга асосланади.Масалан:бош,туёқ,сўзи (яъни қисм) орқали ҳайвон (яъни бутун) тушунилади.Юрак
тирноқ сўзи (яъни қисм)орқали одам (яъни бутун)англашилади. Синекдохада бутун орқали қисм ҳам англашилиши мумкин. Масалан :беш қўл
баробар эмас гапида қўл (яъни бутун) сўзи орқали бармоқ сўзининг маъноси англашилмоқда.Николай замонида остонам туёқ кўрмаган (Ойб.) гапида қисм (туёқ) орқали бутун (мол) ифодаланаётир.
Вазифадошлик.Нарса ва ҳодисаорасидаги вазифавий ўхшашлик асосида бирининг номини иккинчисига кўчириш. Вазиадошлик асосида маъно кўчириш дейилади.
Вазифавий кўчириш ҳам ўхшашликка асосланади.
Бу жиҳатдан у метафорага яқин туради. Фарқ шундаки, вазифавий кўчиришда ташқи кўриниш ўхшашлиги эмас, балки вазифа ўхшашлиги ҳисобга олинади. Масалан, қуш танасининг учиш учун хизмат қиладиган аъзоси қант деб аталади. Ўхшаш ҳаракатни бажаувчи самалёт қисми ҳам шундай номланади. Тугма яктакнинг олдини тугиб ёпувчи боғич номи бўлган. Ҳозир бу вазифани бажарадиган одатда айлана тутқич ҳам тугма дейилади.
Вазифадошлик асосида маъно кўчиши фақат от туркумида учрайди.
Киноя сўзни тескари маънода ишлатиш киноя дейилади.Киноядаги сўз қўштирноқа олинади.
“Бизни” “ҳомийлардан”ҳимоя қилғил,
Сизнинг “ҳимоянгизга” қолмиш интизор.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
Қандай сўз бир маъноли сўз?
Қандай сўз бир маъноли сўз?
Кўп маъноли сўз маъносидаги умумийликни тушунтиринг?
Метафора ҳақида гапиринг ва мисол келтиринг?
Синекдоха ҳақида гапиринг.
Вазифадошлик ҳақида гапиринг ва мисол.
Киноя ҳақида гапиринг ва мисол келтиринг.

Адабиётлар:



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тили” “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳақидаги қонунлари. “Халқ таълими”.

  2. Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. Т. 1993. 23

Ҳозирги ўзбек адабий тили. Т. 1996

  1. Азизов О. Тилшуносликка кириш. Т. 1963.

  2. Мирзаев М., УсмоновС., Расулов Р. Ўзбек тили. Т. 1979. 1-2

  3. Шодмонов Э., Нафасов Т. Ҳозирги ўзбек тили. Лаборатория машқлари. Т. 1986

  4. www.зиёнет.уз

Download 65.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling