Бир миллион дастурчи


Download 52.46 Kb.
bet7/11
Sana14.02.2023
Hajmi52.46 Kb.
#1198317
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9 ilova Bir million dasturchi shartnomasi 3 tomonlama 16 dan katta

6.3. Қарздорнинг ҳуқуқлари:
6.3.1. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома асосида компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидларини амалга ошириш учун банкдан истеъмол кредити олиш.
6.3.2. Истеъмол кредити бериш қоидалари билан танишиб чиқиш;
6.3.3. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан истеъмол кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш.
6.3.4. Шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш.
6.3.5. Банк билан истемол кредити доирасида мавжуд ахборот алмашинув каналларини мустақил танлаш.
6.3.6. Истеъмол кредитлари бўйича қарздорликларни муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман сўндириш. Бунда, Қарздор бундай сўндириш ҳақида банкни сўндириш амалиёти бажарилишидан олдин 3 (уч) банк иш кунидан кечиктирмаган тарзда ёзма равишда огоҳлантириши шарт.
6.3.7. Белгиланган тартибда ўзига ажратилган истеъмол кредити фоиз тўловларининг Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка компенсация қилиб берилиши ҳуқуқидан фойдаланиш.
6.3.8. Мазкур шартномани бир томонлама бекор қилиш. Бунда, Қарздор банкни шартномани бекор қилиш тўғрисида бундай бекор қилишдан олдин 10 (ўн) банк иш кунидан кечикмаган тарзда ёзма равишда огоҳлантириши керак.
6.4. Қарздорнинг мажбуриятлари:
6.4.1. Истеъмол кредити олиш учун мурожаат қилган кунида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификатга ёки IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олиш бўйича иштирокчи сертификати ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши ва ўттиз бир ёшга тўлмаган бўлиши.
6.4.2. Истеъмол кредити олиш учун барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши.
6.4.3. Банкдан олинган истеъмол кредитидан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши.
6.4.4. Олинган истеъмол кредитини қайтаришни шартномада белгиланган тартибда ҳамда муддатларда амалга ошириши.
6.4.5. Истеъмол кредити бўйича муддати ўтган кредит қарздорлиги, график бўйича қарздорлиги, асосий қарз тўловлари ўз вақтида қисман ёки тўлиқ тўланмаганда ва кредитга ҳисобланган барча фоиз тўловлари, шунингдек оширилган фоизи ва муддати ўтган фоизга ҳисобланган пеня қарздорликлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, юқорида санаб ўтилган қарздорликлар ва тўловлар суммаларининг шерик қарздор(лар) ва кафилнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча банк муассасаларида ҳар қандай валютада иш ҳақи (пенсия) ва бошқа мақсадлар бўйича очилган пластик карта(лар)сидан ҳамда омонат ҳисобварақларидаги пул маблағларидан акцептсиз автоматик равишда банк томонидан ечиб олинишига розилик билдириш ва қаршилик қилмаслик.
Агарда акцептсиз ундириб олиш шерик қарздор(лар) ва кафилга тегишли бўлган хорижий валютада очилган банк пластик карта(лар)си ва омонат ҳисобварақларига нисбатан қўлланилса, кредит бўйича барча қарздорликлар ва тўловлар юзасидан зарур маблағларнинг ечиб олинадиган санада Марказий банкнинг валютани сотиш курси бўйича конвертация қилинган ҳолда акцептсиз тартибда банк томонидан ечиб олинишига рози бўлиш ва бунга қаршилик қилмаслик.
6.4.6. Муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги бўйича фоиз ҳисоблаш мазкур кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилишига розилик билдириш.
6.4.7. Истеъмол кредит бўйича фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, фоиз тўловларини ва улар бўйича ҳисобланган пеня суммаларини банкка тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олиши.
6.4.8. Истеъмол кредити бўйича фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган тақдирда, ўзига нисбатан банк томонидан муддатида компенсация қилинмаган фоиз тўловлари бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, лекин ўз вақтида тўлиқ ёки қисман компенсация қилинмаган фоиз тўловларининг 50 фоизидан ошмаган тарзда пеня ҳисобланишига розилик билдириши ва уларни банкка тўлаб бериши.
6.4.9. Кредит маблағларини ўз вақтида тўлиқ ёки қисман қайтармаганда ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан банкка компенсация қилинмаганда, ундирувнинг ўзига тегишли юқори ликвидли мол-мулкига ҳамда кредит таъминотига нисбатан қаратилишига тўсқинлик қилмаслик.
6.4.10. Кредитдан фойдаланишда кредитлашнинг қайтаришлилик, муддатлилик, тўловлилик, таъминлангалик ва мақсадлилик тамойилларига риоя қилиши.
6.4.11. Мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланувчи сўндириш графигига мувофиқ кредитнинг асосий суммасини тўлиқ ва ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш.
6.4.12. Кредитнинг мақсадли ишлатилиши жойига бориб текширилганда, кредит маблағларига олинган компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) нинг сақланиш ҳолатини банк ходимлари томонидан текширилишига рухсат бериш ҳамда шароит яратиб бериш.
6.4.13. Банк томонидан ундирув қарздорнинг мулкларига қаратилганда уларни ихтиёрий топшириш бўйича шартномалар тузиш.
6.4.14. Шартнома бекор қилинган ҳолларда кредит асосий қарзи ва фоиз тўловларини муддатидан олдин тўлиқ қайтариш мажбуриятини олиши.
6.4.15. Банкка томонидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида маълумот олинишига тўсқинлик қилмаслик.

Download 52.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling