Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

 
Хат 
Бадиий-публицистик жанрлар сирасида хат алоҳида ўрин, мавқега эга. Хат илмий адабиётда 
эпистоляр публицистика, деб номланади. Хат табиатан, моҳиятан публицистик жанр: унинг 
сўзлари чўғдор, ҳарорати баланд, бу унинг “соғлиги шикасталиги”дан эмас, аксинча, 
бардамлиги, соғломлиги, руҳий тетиклиги аломатидир. 
Табиийки, ҳар қандай хат, мактуб таҳлилий жанр ҳисобланмайди. Масалан, одамлар, идоралар 
ўртасидаги ёзишмалар, шахсий мактубларнинг аксарияти шунчаки алоқа воситаси, холос. Хат 
муҳим ижтимоий-сиёсий мазмун-моҳият касб этган, салмоқли муаммони кўтариб чиққан, 
жамоатчилик фикрини қўзғатган, ифода этган тақдирдагина бадиий-публицистик жанр 
хусусиятларига эга бўлади. Баъзан муаллиф “ўта шахсий” деб ҳисоблаган мактуб кутилмаганда 
ўта ижтимоий маъно-мазмун касб этиши мумкин. 


35 
Хат - жуда қадимий ва кенг тарқалган жанр. Жаҳон адабиёти, публицистикасида мактуб 
шаклида ёзилган бир қатор шеърлар, поэмалар, ҳикоя, қисса, романлар, ҳатто драматик асарлар 
мавжуд. Хуллас, хат қадимий ва айни пайтда тобора ривожланиб бораётган, истиқболли 
бадиий-публицистик жанрлардандир. Мактуб Шарқ адабиётида, айниқса, кенг тарқалган. 
“Нома” сўзи шеърий, насрий асарлар сарлавҳасидан ҳам жой олгани жанрга эътибор катта 
бўлганидан далолат бериб турибди. Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Кайковуснинг “Қобуснома”, 
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарлари ва бошқалар ўқувчига мурожаат 
шаклида ёзилганини номлари айтиб турибди. 
Ҳозирги замон матбуотида “хат” сўзи кўп ҳолларда рукн (рубрика) таркибига кирган ҳолда 
ишлатилади. Публицистика жанрлари тезкорлиги, ҳозиржавоблиги, даврнинг долзарб 
воқеаларига “лаббай” деб жавоб бериши билан ажралиб туради. Шу хусусият, фазилат хат 
жанрига ҳам тўлиқ дахлдордир. Хат публицистикасида “Очиқ хат” алоҳида ўрин тутади. Очиқ 
хат атамаси матбуот орқали жамоатчиликка мурожаат қилиш воситаси сифатида ХIХ аср 
ўрталарида немис матбуотида шаклланди. Жанр таркиби уч асосий қисмдан иборат: муаллиф 
шахсияти, вазият таҳлили, адресат шахсияти. 
Очиқ хатда муаллиф шахсияти алоҳида аҳамиятга эга. Жанрда кўпчилик нуқтаи назаридан 
туриб халқ, омма манфаатига оид муаммолар талқин қилинади.
Хат - асар ғояси, муаллиф ниятини амалга оширишда катта имкониятлар яратадиган муҳим 
жанрдир. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling