Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

 
 
Эссе 
Кейинги йилларда ўзбек адабиёти, публицистикаси ва журналистикаси яна бир жанр - эссе 
ҳисобига ҳам бойиб бораяпти. Муаммоли мақола, суҳбат-интервью жанрлари сингари, эссе 
жанрида пайдо бўлган сон ва сифат ўзгаришлар кейинги йилларда жамият ҳаётида юз берган 
демократия, ошкоралик, турфа фикрлилик каби жараёнлар билан бевосита боғлиқдир. 
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши, миллий истиқлол мафкураси табиати эмин-
эркинликка мойил эссе жанри учун қулай шарт-шароитлар яратди. 
Эссе (французча интилиш, тажриба, лотинча - тортиш, чамалаш, тортиб кўраман) бирор бир 
мавзуни олиб талқин қилувчи, унга алоқадор шахсий таассуротлар ва мулоҳазаларни баён 
этиш, тасвирлашга интилувчи, унча катта бўлмаган, эркин композицияли насрий асардир.
Ранг-баранг жанрларга (фақат адабий жанр бўлиши шарт эмас) шахсий тамойиллар олиб 
кириш, турли фанларнинг далил-исботлари ва атамаларини бирга қўшиб олиб бориш 
жараёнида эссе фалсафий, тарихий-биографик, публицистик, адабий-танқидий характер касб 
этиши мумкин. Эссе жанрининг жанр сифатида қарор топиши ва шаклланиши француз адиби 
Мишель Монтень ижоди ва унинг “Тажрибалар” асари билан боғлиқ эканлиги барча 
тадқиқотчилар томонидан якдил эътироф этилади. Чингиз Айтматов ва Асқад Мухтор 
асарларида ҳам “Тажрибалар”нинг таъсири бор. Эссе ҳам бошқа бадиий-публицистик асарлар 
сингари инсоншунослик, яна бошқачароқ, аниқроқ айтадиган бўлсак, “ўзликшуносликдир”. 
Эсседа инсон даставвал, ўзи билан ўйчан, дилкаш суҳбат қуради, ўз ички оламига саёҳат 
қилади, ўзлигини, ақлу ҳиссиётининг нозик ўйинини намоён этади. 
Эссе ўзбек адабиётида тез тараққий этиб бораётган, истиқболли жанрлардандир. Бундай 
дейишимизга маълум асослар бор. Биринчидан, инсон омилига, шахс камолотига ҳар 
қачонгидан ҳам жиддий эътибор берилаётган кейинги пайтларда эссенинг аҳамияти ошиши, 


40 
унга эҳтиёжнинг кучайиши табиий. Иккинчидан, сўнгги йилларда тобора равшан кўзга
ташланаётган тенденциялардан бири - ҳужжатли жанрларга қизиқиш ортиб бораётганлигидир. 
Ҳужжатлилик эса эссенинг табиатига хос нарса. 
Бадиий тафаккур енгил ва эркин кўрингани билан эссенинг энг яхши намуналари бадиий 
образ, фикр тараққиётининг ички мантиқига бўйсунади. Эссенинг табиати ҳур фикрлашни, 
тасвир, баёнда эркинликни тақозо этади. Ўзбек адабиёти, публицистикасида эссе жанрининг 
ривожи турфа фикрлашга бир қадар имконият юзага келган саксонинчи йилларнинг иккинчи 
ярмидан, бемалол, эркин ёзишга шарт-шароитлар пайдо бўлган 90-йиллардан бошланди. Ўзбек 
адабиёти, публицистикасида эссе икки мавзу йўналишида намоён бўлмоқда: 
1. Бадиий-публицистик эсселар. 
2. Адабий-танқидий эсселар. 
Эссе жанрида бир қанча китоблар нашр этилди. Саид Аҳмаднинг “Йўқотганларим ва 
топганларим”, Одил Ёқубовнинг “Фарзандлар бурчи”, Ғайбуллоҳ-ас Саломнинг “Эй, умри 
азиз”, “Эзгуликка чоғлан, одамзот”, Озод Шарофитдиновнинг “Сардафтар саҳифалари”, 
Кибриё Қаҳҳорованинг “Чорак аср ҳамнафас” асарларига эссе руҳи сингиб кетгандир. 
Эсседа ижодкор асарлари ўз шахсияти билан чамбарчас боғлаб, бунга алоҳида ўрин, эътибор 
берилади. Эссе эркин тузилишли, муаллифнинг имкониятлари бир қадар кенг имкон берувчи 
асар. Лекин эркинлик - англаб олинган зарурат. Турган гапки, исталган воқеа, тафсилотни, эсга 
келган деталь, таассуротни қоғозга туширавериш эссе ёзиш дегани эмас. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Тўртинчи ҳокимият. Т. “Ўзбекистон”, 1998. 
2. Тоғаев О. Ўзбек бадиий публицистикаси. Т. 1973. 
3. Тоғаев О. Публицистика жанрлари. Т. 1976. 
4. Умиров С. Даъваткор сўз. Т. 1985. 
5. Умиров С. Санъатнинг сеҳрли калити. Т. 1974. 
6. Саидов О. Сатира тили билан. Т. 1978. 
7. Саломов Қ., Умиров С. Толибнома. Т. 1996-97. 
8. Газетные жанры. М. 1976. 
9. Уроки Аграновского. М. 1976. 
10. Журбина Е. Повесть с двумя сюжетами. М. 1969. 
11. Рэнделл Дэвид. Универсальный журналист. Алматы. 1995. 
12. Прохоров Е. П. Введение в теорию журналистики. М. 1984. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling