Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Оn-line конференция. Интернет маконида оммабопликка эришган бу жанр ҳам ахборот, 
ҳам таҳлилий жанр хусусиятларини ўзида мужассам этиб, одатий интервьюдан фарқли ўлароқ, 
сўровда бир эмас, балки бир неча (ҳатто ўнлаб) кишилар жалб этилган бўлади. Интернет 
тармоғида берилган бундай материаллар кўтараётган масала юзасидан аудиторияда турли фикр 
ва мулоҳазалар, эътироф ва эътирозлар мавжудлигини кўрсатиб берувчи суҳбат сифатида 
тақдим этилиб, кенг оммага тарқатилади. Оn-line конференциялари қуйидагича амалга 
оширилади: юзага келган вазият ёки содир бўлган воқеа-ҳодиса моҳиятини иштирокчилар 
билан бирга, улар қаторида машҳур инсонлар ёки воқеа гувоҳлари ҳам бўлиши мумкин, 
муҳокама этилади. Бунда ташкилотчиларнинг техник таъминоти имкониятларидан келиб чиқиб 
on-line жараён, телеаудиокўприк ёки e-mail ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Интернетда таҳлилий жанрлар 
Интернет - бутун дунё аудиторияси ва ОАВ жалб этилган глобал тизимдир, шу сабабдан, унда 
таҳлилий жанрда яратилган аксарият материалларнинг руҳи бирмунча ўзгаради. Бундай 
мақолалар асосан халқаро аудитория учун аҳамиятли бўлган глобал ва халқаро миқёсдаги 
воқеаларни акс эттирувчи мавзуларда бўлади.
Таҳлилий ҳисоботда тадбир (конференция, семинар, форум) жараёнида маълумот 
йиғаётган журналист ўз эътиборини муҳокама этилаётган соҳа ва йўналишнинг муҳим 
муаммоларини акс эттирувчи турли нуқтаи назарлар, фикр ва мулоҳазалар, қараш ва 
эътирозларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашга қаратади. Солиштириш ва таққослаш асосига 
қурилган on-line ҳисобот сўзга чиққанларнинг баҳсини ифодалайди, кўрилаётган муаммоларни 
ҳал этишда уларнинг аҳамиятини белгилайди. Шу тарзда кенг ёритилаётган муҳокама мавзуси 
26
С.М. Гуревич. Газетадаги репортаж. М., 1963. С. 5-31. 


52 
аудиторияни қизиқтираётган саволларга қаратилади ва тингловчи, томошабинлар диққатини 
жалб этилади. Таҳлилий ҳисоботда кўтарилаётган масала юзасидан билдирилган фикрларнинг 
реал вазиятдан қандай фарқланишини акс эттириш ҳам муҳим жиҳатлардан бири саналади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling