Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

Репортажнинг предмети — содир бўлган воқеа-ҳодисадир.
Репортажнинг асосий хусусияти воқеа, ҳодиса, жараён, вазиятни репортёрнинг шахсан 
иштирокида аниқлик, ҳужжатлилик, воқеликни қандай бўлса, шундайлигича ёритилиши билан 
белгиланади. 
Репортажнинг методлари информацион жанрларга тааллуқли (маълумотларни йиғиш, 
кузатиш, фактларни қиёслаш, анализ, саволлар бериш, қисқа диалог, иштирокчилар 
гувоҳлигида содир бўлган воқеа ривожини баён қилиш каби) барча усуллар киради. Бу 
усулларнинг ичида кузатиш услуби етакчилик қилади.
Репортажнинг турлари. Репортаж воқеликнинг ривожи ва унинг натижаларини кетма-
кетликда ҳикоя қилиниши, содир бўлган ҳодисанинг долзарблиги, жамият учун қанчалик 
аҳамиятга моликлиги, мавзунинг ранг-баранглигига қараб воқебанд, мавзули ва муаммоли 
турларга бўлинади. 
Воқебанд репортаж жамият ва халқ ҳаёти учун муҳим аҳамиятга молик воқеалар асосида 
тайёрланади. Унинг асосий хусусияти содир бўлган воқеа, ҳодисанинг жамоатчиликка дахлдор 
ёки диққат марказида бўлган жиҳатини тасвирлаб бериш билан белгиланади. Мисол учун
Наврўз сайлидан репортаж, сессия залидан тайёрланган репортажлар воқебанд 
репортажлардир. Бугунги матбуот нашрларида бериладиган репортажларнинг аксариятини 
воқебанд репортажлар ташкил этади. 
Муаммоли репортаж бирор бир воқеа, ҳодиса мисолида жамиятда учраб турадиган 
типик хато ва камчиликлар очиб берилади. Репортажда муаммо қанчалик тор доирада олинса
уни шунчалик атрофлича очиб бериш мумкин бўлади. Мисол учун транспорт қатновидаги 
муаммони олайлик. Тўғри, бу бошқаларнинг назарида арзимаган муаммо бўлиши мумкин. 
Аммо шу билан боғлиқ бутун жараённи, айтайлик, ҳар куни эрталаб манзилга шошилаётган 
йўловчиларнинг бекатларда туриб қолиши ва автобусларнинг баъзан тўхтамай ўтиб кетиши, 
ҳайдовчиларнинг бундай иш муносабати сабабларини ўрганиш, кузатиш, изчил тасвирлаб 
бериш муаммоли репортажнинг вазифасидир. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling