Биринчи қисм


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/65
Sana13.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1194533
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65
Bog'liq
Журналистика кулланма

 
Тўртинчи қисм 
Таҳририят ишини ташкил қилиш 
Биринчи боб 
Медиабизнес асослари 
29
Сара Маккрэм ва Лотт Хью. Как интервьюировать детей. М., 2000 г. Стр 80. 
30
Ўша ерда. 91-бет



59 
Бозор иқтисодиёти шароитида газета чиқариш учун таҳририят раҳбарлари ва таъсисчилар 
медиабизнес билан шуғулланишларига тўғри келади. Медиабизнес – ОАВ тизимидаги 
ишбилармонлик фаолияти бўлиб, ундан мақсад моддий даромад олишдир. Акс ҳолда 
таҳририят фаолият юрита олмайди – газета чоп этишнинг, унинг моддий-техника ва 
молиявий базасини мустаҳкамлашнинг иложи бўлмайди.
Медиабизнеснинг ўзига хос қирраларига бағишланган ўнлаб китоб ва монографиялар 
мавжуд. Бизнинг рисоламизда эса унинг асосий қирраларига ва мақсадга эришишнинг 
муҳим усулларига тўхталиб ўтилади.
Мустақил равишда тижорат ва ишбилармонлик фаолияти юритиш учун таҳририят ҳуқуқий 
шахс мақомида бўлиши лозим. Бунинг учун газета таҳририяти муассис томонидан маҳаллий 
ҳокимлик органларида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган 
шакллардан бирини танлаган ҳолда, хўжалик юритувчи субъект сифатида рўйхатдан ўтиши 
керак. Мана шу нарса муассис ва таҳририят ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ривожини 
белгилаб беради. Хусусан, таҳририят мулкининг эгаси ким, молиявий маблағлар қандай 
ишлатилади, фойда кимлар ўртасида ва қандай тақсимланади каби саволларга жавоб 
берилади.
Мазкур ташкилий-ҳуқуқий шакллар икки қисмга бўлинади. Биринчи қисмга тааллуқли 
шаклларни муассис танлайди. Битта шарти - унинг асосий мақсади фақат фойда кўриш 
бўлмаслиги керак. Бу ҳолда таҳририят давлат муассасаси, нодавлат нотижорат ташкилоти 
ёки бошқа шаклда рўйхатдан ўтказилади. Мабодо, молиявий фойда кўриш мақсади биринчи 
ўринда турса, таҳририят масъулияти чекланган жамият, хусусий корхона ёки акционерлик 
жамияти шаклида рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир шаклнинг ўзига хос томонлари бўлиб, 
улар таҳририят мулки ва тадбиркорлик-ишбилармонлик фаолиятидан келадиган фойдага 
эгалик қилиш таҳририятнинг мустақил балансига, банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамига, 
ўз муҳрига эга бўлиши, ноширлик ва товар белгиси ҳамда газета номига эгалик 
қилишларида намоён бўлади. Шунингдек, газета таҳририятининг ҳуқуқий шахс сифатидаги 
ташкилий-ҳуқуқий шакли унинг Низомида белгиланган муассис ва бош муҳаррир 
муносабатларининг, жамоани бошқаришнинг ўзига хос томонларида ҳам кўринади. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling