метафора, квантовая теория, актуальность проблемы, химическая реакция.
А) в публицистическом
Б) в официально-деловом
В) в разговорно-обиходном
Г) в научном
Приложение 1
Часть речи. Сўз туркумлари.
Рус тилида сўз туркумлари қуйидагича:
1) имя существительное – от;
2) имя прилагательное – сифат;
3) имя числительное – сон; - самостоятельные слова
4) местоимение – олмош; мустақил сўзлар
5) глагол – феъл;
6) наречие – равиш;
7) предлог – кўмакчи;
8) союз - боғловчи; служебные слова
9) частицы – юкламалар; - ёрдамчи сўзлар
10) междометие – ундов сўзлар.
Род имён существительных. Отларнинг родлари.
Рус тилида отларнинг ҳаммаси мужской, женский ва средний родга бўлиниб, бир - биридан шакл жиҳатдан фарқ қилинади. Ўзбек тилида бу ҳодиса йўқ. Ўзбек тилида баъзан женский родни билдирувчи қўшимчалар учрайди, масалан: муалима, Салима, Салимова, Каримова.
Рус тилида отларнинг мужской род, женский род ва средний родга тегишли эканлиги маълум белгилар орқали аниқланади.
Мужской родга қуйидаги сўзлар киради:
а) эркак жинсидаги жонли нарсаларни англатадиган сўзлар:
папа, дядя,брат;
б) қаттиқ ундош билан тугаган сўзлар: стол, стул, рот, нос;
в) юмшоқ ундош билан тугаган сўзлар: конь, день;
г) – й билан тугаган сўзлар: герой, край каби;
д) қаттиқ ёки юмшоқ шипилловчи товуш билан тагаган сўзлар: нож, карандаш, луг, плащ каби.
Ойларнинг номлари – январь, февраль, март, апрель, май, июнь, июль, август, сентябрь, октябрь, ноябрь, декабрь – мужской родга киради.
Мужской род отларининг группасига кирган сўзлар ўрнига он (у) кишилик олмоши ёки мой олмошини қўйиш мумкин.
Масалан: Мой брат окончил институт. Он работает на заводе. Ахмед не пришёл. Он болен.
Женский родга қуйидаги сўзлар киради:
а) хотин жинсидаги жонли нарсаларни билдирадиган сўзлар: мама, тётя, сестра, корова, овца каби;
б) охири – а билан тугаган сўзлар: парта, доска, рука, нога;
в) охири – я билан тугаган сўзлар: баня, дыня, пуля;
г) юмшоқ ундош билан тугаган сўзлар: тень, цель каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |