Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари. Республикада ҳалокатлар тиббий хизматининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари


Download 110.73 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi110.73 Kb.
#1492658
Bog'liq
12-маъруза


12-Мавзу

Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари. Республикада ҳалокатлар тиббий хизматининг ташкил этилиши ва унинг асосий вазифалари.

Инсонни электр кучланиш остида бўлган электр ускуналарини қисмларидан ва ердан изоляциялаш учун хизмат қиладиган воситалар-изоляцияловчи воситалар деб аталади. Унга қуйидаги буюмлар киради: изоляцияловчи ва ўлчовчи штангалар; вақтинча ерга улаш қурилмалари; изоляцияловчи ва электр ўлчов қисқичлар; кучланиш кўрсаткичлари; монтёр асбобларини изоляцияланган дасталари; диелектрик қўлқоплар; этиклар ва калишлар; резинали гиламчалар ва пояндозлар; изоляцияланган нарвонлар.

Изоляцияловчи Е.Х.В. икки хилга бўлинади: асосий ва ёрдамчи. Кучланишга ишончли бардош берадиган ва улар ёрдамида ток ўтказувчи қисмларга тегишига руҳсат берадиган воситалар асосий воситалар деб аталади. Ишчиларни хавфсизлигини таъминлаб бера олмайдиган ва қўшимча бўлиб асосий Е.Х.В. билан биргаликда қўлланиладиган воситалар қўшимча воситалар деб аталади.
Тўсиқли химоя воситалар деб, вақтинча ток ўтказувчи қисмларни тўсиш учун қўлланиладиган воситаларга айтилади. Бунга олиб юрувчи тўсиқлар (шармалар, қўлқоплар, каскалар) Ҳамда вақтинчалик ерга улаш қурилмаларига айтилади. Уларга шартли равишда огоҳлантирувчи плакатлар ҳам киради. Инсонни йиқилиб тушишини олдини олиш учун (химояловчи белбоғлар, огоҳлантирувчи арқонлар) ва тепага кўтарилиш учун (нарвонлар, тирноқчалар) ҳамда ёруғлик, иссиқлик, механика ва кимёвий таъсирларидан химояланиш учун шахсий химоя воситалари (кузойнак, противогаз, махсус кийимлар ва шунга ухшаш турли буюмлар) қўлланиб келинади.
Кучланиш 1000 В гача бўлган Е.Х.В. қуйидаги буюмлар киради: диелектрик қўлқоплари, тезкор штангалар, изоляцияловчи ва электр ўлчов қисқичлар, изоляцияланган монтёр асбоблари ва кучланиш кўрсаткичлари. Энг кенг қўлланиб келаётган резинадан тайёрланган диелектрик қўлқоплари. Уни қўллашдан олдин герметик холатини текшириш керак бўлади. Герметик бузилган қўлқопларни қўллаш ман этилади.
Дастаси изоляцияланган монтёр асбобларини кучланиш остида турган кучланиши 220/380 В га эга бўлган электр ускуналарида қўлланиши мумкин. Кўпинча бир томонли гаичний ключлар, отверткалар, омбирлар, қисқичлар, пичоқлар қўлланиб келинади. асосий химоя воситаси ҳисобланади.
Инсон танасидан тасодифан электр токни ўтиши кўп кузатилади. Фақат айрим ҳодисаларда кучли ток ўтади, ва ундан ҳам кам ҳодисалар биологик ўлим билан тугайди.
Статистика ҳисоботида айтиладики, 140-150 минг ҳодисалардан фақат бирида улим билан тугайди. Тадқиқот ва амалиёт шуни кўрсатадики, инсонни танаси катта ток таъсирида ҳам, агарда хеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмасада, одамни клиник ўлимда ётибди деб тасаввур қилиш керак.
электр ток кучланишига тушган инсонга дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш керак бўлади.
электр ток кучланиш остида қолган инсонга имкон даражасида тезроқ ток таъсиридан озод қилиш лозим, лекин шу билан бирга эҳтиёт чораларини кўриши шарт.
электр ток таъсирида қолган инсонга қўл билан тегиш жуда хавфли. Қутқарув ишларини олиб бораётган инсон ўзи ток остида қолиб кетмаслиги учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак бўлади.
электр ток таъсиридан озод қилишни энг оддий усули электр ускунани ўчириш. Лекин эътиборга олиш керакки, электр ускуна ўчирилса ёриткичлар ҳам ўчиши мумкин. шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши қўшимча ёруғлик манбаи бўлиши керак (фонар, шағам ва ҳоказо).

Агарда тезда электр ускунани ўчириш мумкин бўлмаса, унда қутқарувчи ўзи, ток остида қолмаслиги учун хавфсизлик чораларини кўриши керак бўлади. Электр кучланиш остида қолган жабрланувчидан ток ўтаётган қисмдан ва ердаги қадамли кучланишдан эҳтиёт бўлиши лозим.
электр ускунани кучланишлари 400 В дан кам бўлса, жабрланувчини қуруқ киймидан тортиб олиш мумкин, лекин танасидан, кийимидан, пояфзалидан эҳтиёт бўлиши шарт.
Агар электр сим жабрланувчини қўлида бўлса унда симни болта ёки бошқа дасталари химояланган қуруқ ёғоч, резинали қўлқоп, гиламча ва ҳоказо асбоблар билан кесиб узилади.
электр ускуналарни кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, барча ишлатилиш қоидаларга риоя қилиб изоляцияланган штанга ёки химояловчи қисқич билан фойдаланиши зарур.
Агар жабрланувчи қадамли кучланиш таъсирида йиқилган бўлса, уни ердан изоляциялаш, яъни тагига қуруқ ёғоч ёки фонер солишга туғри келади.
электр ток таъсиридан қутқарилган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш, унинг холатига қараб белгиланади. Таъсирланган одам хушини йўқотмаган бўлса, уни дам олишини таъминлаш, агар жароҳат ёки механик шикастланган бўлса, (тери куйиши, суяк синиши ёки суяк чиқиши) шифокорлар етиб келгунча, биринчи ёрдам кўрсатиш ёки даволаш муассасаларига олиб бориш керак бўлади.

Агар жабрланган инсон хушини йўқотган, лекин нафас олаётган бўлса уни тагига юмшоқ паёндоз (шолча, кийим ва ҳоказо) ёзиб эркин нафас олишга ҳалакит берадиган кийим тугмаларини ечиб, оғиз ва томоғни қон ва балғамлардан тозалаб, эркин нафас олишини таъминлаб, нашатир спиртини хидлатиш, сув сепиш, танани ишқалаб қизитиш керак бўлади.

Инсонда ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмаса (клиник ўлим холатида нафас олиши, пулс бутунлай тўхтайди, кўз қорачиғлари кенгайган) тезда эркин нафас олишга ҳалакит берадиган кийимларни ечиб, оғизни тозалаб, сунъий нафас олдиришга ва юракни массаж қилишга киришиш керак.
Сунъий нафас олдириш 2 хил бўлади: аппарат ёрдамида ва қўл ёрдамида. Энг оддий сунъий нафас олдирувчи аппарат РПА-1 (ручной портативний аппарат-1). Жабрланувчини ўпкасига ҳаво киргазиш ва чиқариш резинали трубка ёки зич жойлашган маска ёрдамида амалга оширилади. РПА-1 ишлатилишида жуда қулай ва бир циклда 1 литр ҳаво юбориши мумкин. РПА-1 ёрдамида сунъий нафас олдириш учун олдин жабрланувчини чалқанча ётқизиб, оғзини очиб тозалаш, оғзига шланка ўрнатиб ( тил орқага кетиб қолмаслигини таъминлаб) ва размерларга мослаб, маскани кийдириш керак. Камарлар ёрдамида мехни тортилиш мейёрларини ўрнатиб ( юборадиган ҳавони мейёри) қўйилади. Мехни кенгайтирганда аппарат ичкаридаги атмосфера ҳавосини тортиб олади. Мех қисқартирилганда аппарат ичидаги ҳаво жабрланувчини ўпкасига юборилади. Кейинги тортилишида махсус клапан орқали нафас чиқарилади. Бундан ташқари аппаратда ўпкани босими мейёрдан ташқари ( 200 мм. сув устунида) кўтарилмаслиги учун махсус клапан ўрнатилган.
Ҳозирги вақтда "оғиздан-оғизга" ва " оғиздан- бурунга" пуфлаш усуллари кенг қўлланилиб келмоқда.
Сунъий нафас беришдан олдин, жабрланувчини нафас олиш йўли очиқлигини ишонч ҳосил қилиш керак.
"Оғиздан-оғизга" пуфлашдан олдин жабрланувчини жағи қисилган бўлса уни ясси буюм ёрдамида очилади. Оғзи балғамдан тозаланиб чалқанча ётқизилади, боши бир оз орқага эгилади.

Ёрдам берувчи ён томонига ўтирган холда жабрланувчини оғзига бинт ёки дока ёпади. Кейин оғзи билан жабрланувчини оғзига қаттиқ пуфлайди. Кўкрак қафаси кенгайгандан кейин пуфлаш тўхтатилади. Ушбу вақтда жабрланувчини оғзида пассив холатида ҳаво чиқади. Шундан кейин ёрдам берувчи оғзига яна пуфлайди. Пуфлашни қайтаришни тезлиги тахминан катталар учун 12-16 марта, болалар учун 18-20 марта минутида. Ҳаво пуфлаш вақтида бурунни тешикларини бармоқлар билан беркитиб ҳаво чиқаришда очиб туриши шарт.
"Оғиздан-бурунга" пуфлашда жабрланувчини боши орқасига энгаштирилади, пастки жағни қўл билан кўтариб, оғзи ёпилади. Ёрдам берувчи чуқур нафас олиб, беморнинг бурнини дока ёки бинт ёрдамида лаблари билан зич қамраб ўпкасига ҳаво юборилади.
Юрак массажи. Юракни ёпиқ массаж қилиш - организмда қон айланиш, юрак фаолиятини қайта тиклаш мақсадида бажарилади.
Жабрланувчининг кўкрак қафасига қўл билан босиш жойи аниқланади, кўкрак бўш жойидан икки панжа юқорида бўлади.

Ёрдам берувчи бир қўлининг кафтини жабрланувчи кўкрагининг босиш жойига қўяди, иккинчи қўлини туғри бурчак остида биринчи қўлини устига қўяди ва ўзининг оғирлиги ёрдамида жабрланувчининг кўкрак қафасига босади.

Бир сонияда бир марта тез итариш ҳаракати билан босиш керак, бунда кўкрак 3-4 см га (семизларга 5-6 см га) пасаяди.
Тез босилгандан сўнг 0,5 сония мобайнида қўллар босилган холатида сақланиб турилади, сўнгра ёрдам берувчи қўлларини кўкракдан олмасдан бўшатилиши керак. Юракни массаж қилишни сунъий нафас олдириш билан биргаликда олиб бориш тавсия этилади, 4-5 марта кўкрак босилгандан сўнг ҳаво пуфлаш керак бўлади.
Ёпиқ массаж ёрдамида юракни хибриляция холатидан чиқариб бўлмайди. Бу учун махсус аппарат дефибриллятор қўлланилади. Дефибрилляторни асосий элементи -конденсатор.

Конденсатор умумий электр тармоқдан зарядкасини олиб, жабрланувчини юрак қафасида разряд юборилади. Токни импулси хибриляция холатидан чиқариб юрак мушаклари мейёрда (ритмик) ишлашни таъминлайди. Клиник ўлим холатида ётган инсонга бир вақтнинг ўзида сунъий нафас ва юракни ёпиқ массаж бериш тадбирларини ўтказилади. Агар ёрдамчиларни сони 2 та бўлса биттаси сунъий нафас бериш, 2 юракка ёпиқ массаж билан шуғулланади. Ҳар икки марта кўкрак қафасини 35 марта босиш керак. Ҳаво бериш вақтида кўкрак қафасини босиш қатъий ман этилади. Агар ёрдам берувчи 1 та одам бўлса, унга ҳам сунъий нафас бериш ва ёпиқ массаж қилишга тўғри келади. Навбат қуйидагича: ҳар 2-3 ҳаво пуфлашига 3-5 кўкрак қафасини босиш керак.
Шифокор етиб келмагунча шу тадбирларни давом эттириш керак, токи жабрланган шахс ўзига келмагунча, ёки қайтарилмас биологик ўлим белгилари (танани совуши, қотиши, мурда доғлари) келмагунча.

Назорат учун саволлар:


1. Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш асослари нималардан иборат?
2. Биринчи тиббий ёрдам вазифалари, тиббий ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги, воситалари
3. Жароҳат турлари, ярадор бўлиш турларига нималар киради?
4. Биринчи тиббий ёрдамга муҳтож касалликларга нималар киради?
Download 110.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling