Бирлашган Миллатлар Ташкилоти


Ўзбекистонда вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир


Download 87.5 Kb.
bet2/3
Sana24.03.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1291951
1   2   3
Bog'liq
Режа

Ўзбекистонда вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан сўнг, янги иқтисодий шароитга ўтиш даврида ижтимоий ҳимоя қилиш дастурини яратди. Давлат асосий бош ислоҳотчи сифатида танилгани боис асосий ижтимоий ҳимоя механизмлари ҳам давлат томонидан яратилиши ўз вақтида самара бера бошлади. Бу ижтимоий сиёсатда мамлакат аҳолисининг энг муҳтож қатламларига катта эътибор берилмоқда. Бу Конституциянинг 45-моддасида ўз ифодасини топган. Давлат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, ана шу қатлам ҳимоясини ўз бўйнига олган. Бу эса Конституция орқали фуқаролар конституциявий ҳуқуқлари кафолатланишининг амалий ифодасидир.

Фукаролар ва ташкилотлар узларининг хукук лаёкати мазмунига кура хилма – хмл фукаролик хукуклари олиш имкониятига эгадирлар. Инсон ва фукароларнинг асосий хукуклари эркинликлари ва бурчлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг II – булимида уз аксини топган.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18 – моддасига асосан Ўзбекистон республикасида яшовчи барча фукаролар бир хил хуку ва эркинликларга эга. Имтиёзлар факат конун билан белгилаб куйилади, хакида ижтимоий адолат принципларига мос булиши лозим.
Ўзбекистон Республика фукароси ва давлат бир – бирига нисбатан булган хукуклари ва бурчлари билан узаро богликдилар.
Фукароларнинг Ўзбекистон Республикасида бир хил хукук ва эркинликларга эга булиш коидаси инсон хукуклари умумжахон Декларация моддаларига тула – тукис мос келади.
Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон – бозор муносабатларига утишнинг узига хос йули» номли асарида шундай деб таъкидлайди:
«Фукаролик хукукларини амалга ошириш ва бурчларини бажариш вактида фукаролар ва ташкилотлар давлатимиз бозор иктисодиётини шакиллантириш шароитида конунларга ва норматив хукукий хужжатларга нисбатан чукур хурмат хисини тарбиялаш алохида ахамиятга эгадир.»
Фукаролик хукукларини амалга ошириш тартиби фукаролик кодексининг 9 - м–ддасида курсатилган.
«Фукаролар ва юридик шахслар узларига тегишли булган фукаролик хукукларини, шу жумладан уларни химоя килиш хукукини хам уз хохишларига кура тасарруф этадилар.
Фукаролар ва юридик шахсларнинг уз хукукларини амалга оширишдан воз кечиши бу хукукларнинг бекор килинишига олиб келмайди, конунда назарда тутилган холлар бундан мустасно.
Фукаролик хукукларини амалга ошириш бошка шахсларнинг хукукларини хамда конун билан курикланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фукаролик хукукий муносабатлари иштирокчиларининг халол, окилона ва адолат билан харакат килиши назарда тутилади.
Фукаролар ва юридик шахслар уз хукукларини амалга оширишда жамиятининг маънавий тамойиллари ва ахлокий нормаларини хурмат килишлари, тадбиркорлар эса – иш одоби коидаларига хам риоя этишлари керак.
Фукаролар ва юридик шахсларнинг бошка шахсга зарар етказишга, бошкача шаклларда хукукни суиистеъмол килишга, шунингдек хукукни унинг максадига зид тарзда амалга оширишга каратилган харакатларига йул куйилмайди.
Ушбу модданинг учинчи, туртинчи ва бешинчи кисмларида назарда тутилган талабларга риоя килишни рад этиши мумкин.»
Фукаролик хукукларини амалга ошириш бошка шахсларнинг хукукларини хамда конун билан курикланадиган манфатларини бузмаслиги шарт. Бу Узбекистон Республикаси Кониститутциянинг 20-моддасида хам мустахкамланган. Унда шундай дейилади: «Фукороларнинг уз хукук ва эркинликларини амалга оширишда бошка шахсларнинг давлат ва жамиятнинг конуний манфатлри, хукуклари ва эркинликларига путур етказмасликлари шарт.» Чунки жамиятда яшаётган фукароларнинг хукуклари бир-бирлари билан узвий богликдир.
Агарда фукоролар факат уз хукукларини кузласалар, талаб килсалар, бурчларини эсдан чикарсалар ёки бошка узига ухшаш фукороларнинг хукукларига путур етказсалар, бу конунсизликка олиб келади.
Конун фукоролик хукуки муносабати иштирокчиларининг инсофли, окилона ва адолат билан харакат килишини назарда тутади.
Фукоролар ва юридик шахслар уз хукукларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойилари ва ахлокий нормаларини хурмат килишлари, тадьиркорлар эса иш одоби коидаларига хам риоя этишлари керак. Улар уз хукукларини амалга ошириш жараёнида бошкаларга зарар етказмасликларини, суистеъмол килмасликлари шунингдек, улардан зид равишда фойдаланмасликлари шарт.
Фукоролар ва юридик шахслар уз хукукларини амалга оширишда ушбу шартларга риоя этмасалар, суд уларга тегишли хукукни химоя килишни рад этиши мумкин. Субъектив фукоролик хукукини амалга ошириш зиммасида мажбурият булган шахсни муаян хатти-харакатини килишга мажбур килиш йули билан кафолатланади, агарда зиммасида бурч булган шахс бурчини ихтиерий равишда бажармаса.

Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling