Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
-модда. Оммавий харидлар ва оммавий маблағларни бошқариш
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
9-модда. Оммавий харидлар ва оммавий маблағларни бошқариш
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа хусусиятлар қатори коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан, ошкоралик, рақобат ва қарорларни қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланадиган тегишли харид тизимларини яратиш учун зарурий чораларни кўради. Улардан фойдаланиш бўйича тегишли охирги кўрсаткичларни кўзда тутиши мумкин бўлган бундай тизимлар, бошқа жиҳатлар қатори, қуйидагиларга даҳлдор: a) савдоларнинг салоҳиятли иштирокчиларига уларнинг тендер талабномаларини тайёрлаш ва тақдим этиш учун етарли вақт бериш мақсадида, харид қилиш таомиллари ва сотиб олиш контрактларига тегишли бўлган ахборотни, шу жумладан савдоларда иштирок этишга таклифлар ҳақидаги ахборотни ва контрактларни тузиш тўғрисидаги тегишли ёки ўринли ахборотни оммавий тарқатиш; b) контрактларни тузиш тўғрисидаги танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда савдоларни ўтказиш ва элон қилиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш шартларини олдиндан белгилаш; c) қоидалар ва таомиллар тўғри қўлланилаётганлигини келгусида текширишга кўмаклашиш мақсадида оммавий харидлар тўғрисида қабул қилинган қарорлар юзасидан олдиндан белгиланган ва холисона мезонлардан фойдаланиш; d) мазкур бандга мувофиқ белгиланган қоидалар ёки таомилларга риоя қилмаган вазиятда ҳуқуқ учун курашиш ва ҳуқуқий ҳимоя бўйича юридик воситаларни таъминлаш учун самарали ички назорат тизими, шу жумладан норозилик шикоятини тақдим этишнинг самарали тизими; e) тегишли ҳолатларда харидлар учун жавобгар бўлган ходимларга оид масалаларни тартибга солиш, масалан, муайян оммавий харидларга бўлган манфаатдорликни декларация қилиш тўғрисида талабнома, текшириш таомиллари ва профессионал тайёргарликка қўйиладиган талаблар. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, оммавий маблағларни бошқаришда ошкоралик ва ҳисобдорликка кўмаклашиш бўйича тегишли чораларни кўради. Бундай чоралар, бошқа йўналишлар қатори, қуйидагиларни қамраб олади: a) миллий бюджетни тасдиқлаш таомиллари; b) тушумлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш; c) бухгалтерия ҳисоботи ва аудит стандартлари тизими ва бу билан боғлиқ бўлган назорат; d) хатарларни бошқариш ва ички назоратнинг самарали ва таъсирчан тизимлари; ва e) тегишли ҳолларда, мазкур бандда белгиланган талабларга амал қилинмаганда мувофиқлаштириш. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, оммавий харажатлар ва даромадларга тегишли бўлган бухгалтерия китоблари, ёзмалар, молиявий ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжатлар бут сақланишини таъминлаш учун, унинг ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ талаб этилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўради. Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling