Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича
Download 402 Kb.
|
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ
40-модда. Банк сири
Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши билан боғлиқ ички жиноий тергов ишлари олиб борилаётган ҳолатларда, банк сири тўғрисидаги қонунчилик ҳолатлари қўлланилиши натижасида юзага келувчи тўсиқларни енгиш учун, ўзининг ички ҳуқуқий тизими доирасида зарур тегишли механизмлар бўлишини таъминлайди. 41-модда. Судланганлик тўғрисидаги маълумотлар Ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсга нисбатан бошқа давлатда илгари чиқарилган исталган айблов ҳукмини, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатлар билан боғлиқ жиноий тергов ишлар олиб борилишида ушбу маълумотдан фойдаланиш учун ўзи лозим деб топган шартлар ва мақсадларда ҳисобга олиши учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриши мумкин. 42-модда. Судловга таълуқлилик (Юрисдикция) 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради, қачонки: а) жиноят ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳудудида содир этилса, ёки b) жиноят содир этилиши ушбу иштирокчи Давлатнинг байроғи остидаги кемада ёки жиноят содир этилиши вақтида ушбу иштирокчи Давлат қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтган ҳаво кемаси бортида рўй берса. 2. Иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенциянинг 4-моддасига риоя қилиш шартида, исталган жиноятга нисбатан суд қилиш ҳуқуқини белгилаши мумкин, қачонки: а) жиноят ушбу иштирокчи Давлат фуқаросига нисбатан содир этилган бўлса, ёки b) жиноят ушбу иштирокчи Давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган, одатда, унинг ҳудудида истиқомат қилувчи шахс томонидан содир этилган бўлса, ёки с) жиноят мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(b)(ii) бандига мувофиқ тан олинган жиноятларнинг бири ҳисобланса ва ушбу иштирокчи Давлат ҳудудининг ташқарисида мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(а)(i) ёки (ii) ёки (b)(i) бандига мувофиқ жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларни содир этиш мақсадида унинг ҳудудида амалга оширилган бўлса, ёки d) жиноят ушбу иштирокчи Давлатга қарши содир этилган бўлса. 3. Мазкур Конвенциянинг 44-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлсада, лекин фақатгина ўзининг фуқароларидан бири бўлганлиги сабабли ушбу шахсни ушлаб бермаётган бўлса, у ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, шунингдек, жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлиб, у ушбу шахсни ушлаб бермаса, мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни ҳам кўриши мумкин. 5. Агар ўзининг суд қилиш ҳуқуқини мазкур модданинг 1- ёки 2-моддасига кўра амалга оширувчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатлар худди ўша ҳаракатлар хусусида текширув, жиноий иш ёки суд иши олиб бораётганлари ҳақида билдириш хати олса ёки бошқача тарзда бу ҳақда хабар топса, у ҳолда ушбу иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, тегишли ҳолатларда, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар. 6. Мазкур Конвенция, умумий халқаро ҳуқуқ меъёрларига зарар етказмаган ҳолда, иштирокчи Давлат томонидан ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ белгиланган исталган жиноий суд ҳуқуқини амалга оширилишини истисно этмайди. Download 402 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling