Бирлашган миллатлар ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича


Download 402 Kb.
bet17/26
Sana24.01.2023
Hajmi402 Kb.
#1118144
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26
Bog'liq
1 1 КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯ

VI боб
Халқаро ҳамкорлик


43-модда. Халқаро ҳамкорлик

1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг 44-50-моддаларига мувофиқ жиноий-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса ва ўзларининг ички қонунчилик тизимларига тўғри келса, коррупция билан боғлиқ бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий ишларни текшириш ва амалга ошириш бўйича бир-бирларига кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқадилар.


2. Агар халқаро ҳамкорлик масалалари билан боғлиқ ҳолатларда тегишли ҳаракатни жиноят деб икки томонлама тан олиш принципига риоя қилиниши талаб этилса, сўралаётган иштирокчи Давлатнинг қонунчилиги тегишли ҳаракатни жиноятлар тоифасига киритиш ёки киритмаслиги ёки сўров бераётган иштирокчи Давлат уни таърифлашда сўралаётган иштирокчи Давлат қўллайдиган атамалар каби атамалар билан таърифлаши ёки таърифламаслигидан қатъий назар, агар жиноят таркибини ташкил қилувчи ҳаракат иккала иштирокчи Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога лойиқ деб тан олинган бўлса, ушбу принципга амал қилинган ҳисобланади.


44-модда. Ушлаб бериш

1. Ушбу модда мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган жиноий ҳатти-ҳаракатларга нисбатан, агар ушлаб берилиши лозим бўлган шахс сўров берилган иштирокчи Давлат ҳудудида бўлса ва содир этилган ҳатти-ҳаракат сўров берилган иштирокчи Давлатда ҳам, сўров бераётган иштирокчи Давлатда ҳам жиноий жазога лойиқ деб топилиши шартида қўлланилади


2. Иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 1-бандида келтирилган ҳолатлардан қатъий назар, ўзининг ички қонунчилигида жиноий жазога лойиқ деб топилмаган, лекин мазкур Ковенцияда кўзда тутилган бирон жиноят билан боғлиқ шахсни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, ушлаб беришга рухсат бериши мумкин.
3. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бир нечта алоҳида жиноятлар хусусида бўлса ва уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мазкур моддага кўра ушлаб берилишга олиб келса, бошқалари эса жазо берилиши муддатлари бўйича ушлаб беришни истисно қилсаю, лекин мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган ҳатти-ҳаракатлар сирасига кирса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат ушбу жиноятларга нисбатан ҳам мазкур моддани қўллаши мумкин.
4. Мазкур модда қўлланиладиган ва ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятларнинг ҳар бири ушлаб бериш тўғрисида иштирокчи Давлатлар ўртасида тузилган исталган шартномага жиноят сифатида киритилган деб ҳисобланади. Иштирокчи Давлатлар, бу каби жиноятларни, ушлаб берилишига олиб келадиган жиноятлар сифатида ушлаб бериш тўғрисидаги ўзаро тузиладиган шартномаларга киритиш мажбуриятини оладилар. Иштирокчи Давлат, агар ушлаб бериш учун асос сифатида мазкур Ковенциядан фойдаланса, мазкур Ковенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳатти-ҳаракатларни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, сиёсий жиноят деб тан олмайди.
5. Агар иштирокчи Давлат ушлаб беришни шартнома мавжудлиги билан шартлаб берадиган бўлса, ушлаб бериш тўғрисида у билан шартнома тузмаган бошқа иштирокчи Давлатдан ушлаб бериш ҳақида илтимоснома олганида, у мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноят билан боғлиқ ушлаб бериш учун мазкур Конвенцияни асос сифатида қўллаши мумкин.
6. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартлаб берувчи иштирокчи Давлат:
а) ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки тасдиқлаши ёхуд унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш учун топшираётганида ушлаб бериш масалалари бўйича бошқа Давлатлар - мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш учун мазкур Ковенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланиши тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига маълумот беради.
b) агар у ушлаб бериш масалалари бўйича мазкур Конвенциядан ҳуқуқий асос сифатида фойдаланмаса, у ҳолда мазкур моддани қўллаш мақсадида мазкур Конвенциянинг бошқа иштирокчи Давлатлари билан, тегишли ҳолатларда, ушлаб бериш тўғрисидаги шартномаларни тузишга интилади.
7. Ушлаб беришни шартноманинг мавжудлиги билан шартламайдиган иштирокчи Давлатлар бир-бирларининг ўртасидаги ўзаро муносабатларда мазкур модда қўлланиладиган жиноятларни ушлаб беришга олиб келадиган жиноий ҳатти-ҳаракатлар деб тан оладилар.
8. Ушлаб бериш сўралаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган шартларга, шу жумладан, бошқа ҳолатлар билан бир қаторда, ушлаб беришга нисбатан минимал жазо белгиланиши талаблари билан боғлиқ шартларга ва сўралаётган иштирокчи Давлат ушлаб беришни рад этиши мумкин бўлган асосларга мувофиқ амалга оширилади.
9. Иштирокчи Давлатлар, мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятга нисбатан, ўзларининг ички қонунчиликларига риоя қилиш шартида, ушлаб бериш тартиботини тезлаштириш ва у билан боғлиқ бўлган исбот-далилларни тақдим этишни соддалаштириш учун барча имкониятларини ишга соладилар.
10. Иштирокчи Давлат юзага келган вазият шуни талаб қилишини ва кечиктириб бўлмайдиган эканлигига амин бўлиб ҳамда сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, ўзининг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва ушлаб бериш тўғрисидаги ўзи имзолаган шартномаларга риоя қилган ҳолда, ўзининг ҳудудида бўлган ва ушлаб берилиши сўралаётган шахсни ҳибсга олиши ёки ушлаб бериш тартиботи жараёнида унинг бўлиши учун бошқа тегишли чоралар кўриши мумкин.
11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.
12. Иштирокчи Давлатга, унинг ички қонунчилигига кўра, ўз фуқароларининг бирини ушлаб беришга ёки бошқа йўл билан топширишга фақатгина, ушбу шахснинг ушлаб берилишини ёки топширилишини сўраш билан боғлиқ бўлган суд муҳокамаси ёки тергов ишлари натижасида чиқарилган жазони ўташ учун мазкур иштирокчи Давлатга қайтариб берилиши шартида рухсат берилган ва бу иштирокчи Давлат ҳамда ушбу шахсни ушлаб берилишини сўраётган иштирокчи Давлат бу каби тартибга ва улар мақбул деб ҳисоблаган бошқа шартларга рози бўлган барча ҳолатларда, ушбу шахснинг бундай шартли равишда ушлаб берилиши ёки топширилиши мазкур модданинг 11-бандида белиланган мажбурият бажарилиши учун етарли ҳисобланади.
13. Чиқарилган ҳукмни ижро этиш мақсадида сўралган ушлаб беришга қидирилаётган шахс сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг фуқароси бўлганлиги боис рад жавоби берилса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат, агар унинг ички қонунчилиги бунга йўл қўйса ва бу ҳолат бундай қонунчиликнинг талабларига жавоб берса, сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг мурожаатига биноан сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ чиқарилган ҳукмни ёки ҳукмнинг қолган қисмини ижро этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
14. Мазкур модда қўлланиладиган исталган жиноятни содир этганлиги билан боғлиқ бўлган тергов ишлари борилаётган шахсга нисбатан тергов ишларининг барча босқичларида адолатли муносабатда бўлиниши, шу жумладан ушбу шахс жойлашган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида кўзда тутилган барча ҳуқуқ ва кафолатларнинг амалга оширилиши кафолатланади.
15. Агар сўров берилаётган иштирокчи Давлатда ушлаб бериш тўғрисидаги илтимос бирон шахснинг жинси, ирқи, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб қилиш ёки жазолаш мақсадида қилинаётгани ёки ушбу илтимоснинг қондирилиши юқорида санаб ўтилган сабаблар бўйича ушбу шахснинг ҳолатига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида салмоқли ва етарли асослар бўлса, у ҳолда мазкур Конвенциянинг ҳеч бир ҳолати ушлаб бериш мажбуриятини белгилайдиган тарзда талқин қилинмайди.
16. Иштирокчи Давлатлар ушлаб бериш тўғрисидаги илтимосга фақат жиноят солиқ масалалари билан боғлиқ деб топилган ҳолатлардагина рад эта олмайдилар.
17. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат, ушлаб беришга рад жавобини беришдан аввал, ўз фикрини баён этиши учун етарли имконият ва ушлаб бериш тўғрисидаги илтимосда баён этилган далиллар билан боғлиқ маълумотлар тақдим этилиши учун, тегишли ҳолатларда, сўров бераётган Давлат билан маслаҳатлар ўтказади.
18. Иштирокчи Давлатлар ушлаб беришни амалга ошириш ёки самарадорлигини ошириш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама битимлар ёки келишувлар тузишга интиладилар.



Download 402 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling