Бирлаштирилади


Download 14.16 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi14.16 Kb.
#1146884
Bog'liq
Яхлит бичилган Фартук уй ишлари учун бўлиб ип газламадан тикилган


Яхлит бичилган Фартук уй ишлари учун бўлиб ип газламадан тикилган (бир хил рангда ёки рангли) ; елка боғларига қанотчалар чоклаб уланган, орқа томондан елка боғлари белбоғ билан бирлаштирилади; чўнтаклар ёпиштирма.
1. Эскизни (нусхани) бажариш.
2. Фартук асоси чизмасига фасон (андаза) чизиғини чизиш.
1. Кўкракпеч (кўкрак фартуки) шаклини ўзгартириш: В нуқтадан пастка (В Т чизиғи бўйлаб) 2 см олинади, В1 нуқта қўйилади, ва кўкрак кесмаси бўйлаб ёнбош кесишмасигача горизонтал чизиқ ўтказилади (В12 нуқта), В12 нуқтаси эса Т1 нуқтаси билан бирлаштирилади.
2. Қанотчани ясаш: иккита ўзаро перпендикулар чизиқ ўтказилади; уларнинг кесишган нуқталаридан ОА- ОВ 15 см ва ОС- 13 см бўлаклар чиқарилади. А,С,В нуқталари эркин (текис) чизиқ билан уланади.
Изох. Елка боғлари узунлиги одам бўйига боғлиқ.
Бир хил рангли газламадан тайёрланган пазандалик ишларига мўлжалланган фартук, кўкракпечли фартукдан, белбоғдан, елка боғларидан иборат. Фартук бел чизиғи бўйича кесик. Кўкракпечли бел чизиғига қараб кенгайтирилган. Фартукнинг пастки қисми пастка қараб кенгайтирилган,паст чизиғида бурчак бор. Чунтакнинг пастки қисми фартук пастига параллелдир. Елка боғлари ва белбоғ стандарт шаклда.
Download 14.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling