Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм = Акс садо =
Download 28 Kb.
|
мақола
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм = Акс садо = Айни муддао! “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 2-февраль кунги сонидаги “Бобур ва биз ҳам ўша тарихий Туронданмиз” мақоласига тақриз. Шарқ халқлари тарихида салмоқли асар қолдирган буюк шахслардан бири Захириддин Мухаммад Бобуршоҳи Ғозийнинг қомусий олим, давлат арбоби шоир ва мўтабар адиб қолаверса моҳир лашкарбоши экани жаҳон афкор оммасига маълумдир. Ул зотнинг “Вақоеъ”-“Бобурнома”, “Муҳтасар”, “Мубаййина” каби асарлари деярли жаҳон тилларига таржима этилгани ҳам барча зиёли афкор оммасига танишдир. Ватанимизнинг Бобуршоҳ издошлари ҳам мазкур қомусий алломанинг юқорида зикр этилган салмоқли асарларини чуқур ўрганиб, кўплаб мақола илмий ва адабий асарлар таклиф этиб ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ана шундай захматкаш ва ташаббускор, машхур тарихчи олимларимиздан бирлари – Бобур номидаги Андижон давлат университети тузилмасидаги Қатағон курбонлари хотираси музейининг ташкил этилиши йўлида барча имкониятларин ишга солиб, хозирда мазкур музей рахбари ва ташаббускор ситқидилдан тинмай меҳнат қилиб келаётганликлари барча Бобуршоҳ мухлислари учун ибрат намунаси экани кўпчиликка сир эмас. Мазкур фидоий олим- профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ва ватанимизнинг кўпгина орден ва медаллари соҳиби- Рустамбек Шамсутдинов жанобларининг “Андижонда Бобуршоҳ номидаги ҳалқаро илмий тадқиқот институтини ташкил этиш ҳақида” таклифи, биз Бобур шуносларнинг орзу умидимизни баён этганлигини этироф этмоқчимиз. Дарҳақиқат, Андижонда халқаро Бобуршох фонди ташкил этилганлигига қарийб 30 йил бўлган эсада, бу фондга илмий-тадқиқот институти ўта муҳтож эканини тан олишимиз жуда зарур эди. Очиқ тан олишимиз кераки, Бобуршоҳ ва бобурийлар тўғрисида қомусий, илмий ва илмий – оммабоп материаллар кўплаб ёзилиб, нашр қилинган бўлса ҳам, улар орасида баъзан саёз мазмунли ҳамда мавзудаги материаллар учраб тургани ҳақиқатдир. Аллоҳ, бўлажау Бобуршоҳ номидаги халқаро илмий- тадқиқот институти аъзоларига Бобуршоҳнинг содиқ - заҳматкаш олимлар, адиблар, журналистлар ва бошқа муносиб мутахассис олиму фозил кишилар таклифқилиб, улар ҳалол ва беминнат хизмат қиладилар, деб умид қиламиз. Яна бир бор таъки қилиб айтамизки, тарихчи олимимизнинг оқилона таклифларини юқори ташкилотлар ва умуман, халқимизнинг оммаси батамом қўллаб- қуватлайди, ҳамда ташкил этилган институтга муносиб, ҳалол ва фмдойи шахслардан иборат бўлади, деб, ишончимиз ва Аллоҳу таолога таваккул қиламиз. Ҳалқаро Бобуршоҳ мукофоти соҳиби –Шокиржон Шодмонхўжа ўғли Рустамхўжаев. Андижон 06.02.2023 Е-mail: shakirxojamakkiy@mail.ru Download 28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling