Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин


Download 301.53 Kb.
bet18/18
Sana18.06.2023
Hajmi301.53 Kb.
#1556960
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
АДАБИЁТ. Узоқ давр форсий оҳанглар, тимсоллар ва ифодалар таъсирида бўлиб келганлиги сабабли турк адабиёти янгилик бобида анча кечикди. Мавлоно Румийнинг форсча ёзилган буюк маснавийси ўша пайтдаги Рум салжуқлари, бевосита турклар салафларининг энг йирик достонидир. Пайғамбар алайҳиссалом таваллуд топган кунга бағишлаб Султон Чалабий битган «Мавлуди Шариф» асари ҳар томонлама салмоқли турк достони ҳисобланарди. Дастлабки миллий ёзувчиларнинг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар Муҳаммад Фотиҳ даврига тааллуқли бўлса ҳам, Мурод II адабиётга ихлос қўйган биринчи султон бўлди. У шоирлар, файласуфлар ва олимларни ўз атрофига тўплади. Илк давр шоирларидан тўрт кишининг исм-шарифларини эслатиб ўтиш эътиборга моликдир: Фузулий (1562 йилда вафот этган), Боқий (1600 йилда вафот этган), Нафий (1635 йилда вафот этган), Нодим (1732 йилда вафот этган). Бу шоирлар асрлар бўйи ардоқланиб келинган ғазал, қасида ва маснавий сингари шеърий усулларга мурожаат қилганлар. Ғазал – бу ишқий, фалсафий ёки илоҳий мавзуга бағишланиб ёзилган тўққиз байтдан ўн беш байтгача бўлган достондир. Қасида эса бирор йирик шахс, шоҳ ёки фотиҳ шаънига мадҳиядан иборат. Маснавий ишқ-муҳаббат ёки илоҳий мавзудан ҳикоя қилади. Адмирал Пири Риеснинг «Саёҳатнома»си биринчи насрий асар саналади. Бу китобда Ўртаер денгизи атрофидаги мамлакатлар ва бошқа давлатларга уларнинг ҳарбий-денгиз юришлари орқали таъриф-тавсиф берилади. Буюк турклар инқирозига яқин қолган бир даврда турк адабиёти ўз ривожланишида юксак даражага кўтарилган эди.
Download 301.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling