Бисмиллоху рахмони рохим. Илохо барчамизнинг уйимиздан тинчлик хотиржамлик, схат-саломатлик, файзу барокатлар тарк этмасин
Download 14.65 Kb.
|
Дуолар
Бисмиллоху рахмони рохим. Илохо барчамизнинг уйимиздан тинчлик хотиржамлик, схат-саломатлик, файзу барокатлар тарк этмасин. Оллохим биз ожиз бандаларингни гуохларини кечиргин, ота-оналаримизнинг гунохларини кечиргин, ўзингдан сўраймиз ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Ердан-осмондан келадигон бало-офатлардан ўз панохингда асрагин. Шу юртимизни қайси сохасида ривожланишида ким бош қотираётган бўлса, ким хисса қўшаётган бўлса, ким харакат қилаётган бўлса оллох сен уларга мададкор бўлгин, ёрдам бергин. Оллохим сендан яна шуларни сўраймизки касалларга-шифо бергин. Фарзанди йўқларга-фарзанд бергин. Давлати йўқларга-давлат бергин. Инсофсизларга-инсоф бергин. Эй гунохларни авф қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил. Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни имонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин! Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. «Илоҳо, биз Сенинг ёрдамингга муҳтожмиз, гуноҳларимизни афу этишингни сўраймиз! Сенга имон келтирурмиз! Сенга шукр қилурмиз ва сано айтурмиз! Неъматингга куфр келтирмасмиз ва Сенга гуноҳкор бўлган кимсаларни ташлаб, сенга юзланурмиз! Эй Аллоҳ, бизлар Сенгагина бандалик қилурмиз ва фақат Сенинг учун намоз ўқурмиз ва сажда қилурмиз ва ибодат қилиб яқинлашурмиз! Азобингдан қутқар! Албатта, Сенинг азобларинг чин кофирларгадир!» Download 14.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling