Биз чуқур таҳлил қилдик. Келгуси йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади


Download 20.19 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi20.19 Kb.
#1537597
Bog'liq
Сноска учун


Биз чуқур таҳлил қилдик. Келгуси йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади. Жумладан, тадбиркорлик учун ҳар томонлама ривожланган 26 та туман – 1-тоифага; инфратузилмаси яхши бўлган 46 та туман – 2-тоифага; шароити нисбатан қониқарли бўлган 76 та туман – 3-тоифага; жозибадорлиги етарли бўлмаган 40 та туман – 4-тоифага; шароити оғир бўлган 20 та туман – 5-тоифага тўғри келади.
Энди тоифага қараб, туманларнинг иқтисодий ривожланишини белгилаймиз. Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.
Мисол учун, бешинчи тоифага кирувчи, шароити энг оғир бўлган 20 та туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгилаймиз. Мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди. Якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.
Худди шундай, бошқа тоифадаги туманларда кредитларга пасайтирилган фоиз ставкаларини қўллаш, инфратузилма харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш каби бир қатор енгилликлар берилади.
Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги мажбуриятларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишларни давом эттирамиз. Жумладан, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади. 1

 Янги солиқ кодекси солиққа тортиш бўйича барча тартиб, механизм ва услубларни тўлиқ қамраб олиши, ҳамма учун тушунарли бўлиши керак. Бу ишлар адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизимини яратиш бўйича қўйган биринчи қадамларимиздир, – деди давлат раҳбари2


 Бугунги солиқчилар 3 йил олдинги солиқчилар эмас. Замон ҳам ўзгарди, булар ҳам ўзгарди: 5 йилда биз мутлақо янги солиқ тизимини яратдик. 2020 йилда кўп муҳокамалардан сўнг, биз бугунги Ўзбекистонимизга муносиб бўлган янги Солиқ Кодексини қабул қилдик. 13 тадан 9 тага солиқ турлари камайтирилди. Мулк солиғи 5 %дан 1,5 %га тушди. ҚҚС 20% дан 15% га тушди. 2023 йил 12 % га туширишимиз керак. Бунинг учун кўп иш қилишимиз керак. Одамлар қачон биздан рози бўлади? Солиқ юки камайиб, даромадларимиз ошиб борса, рози бўлади.3


Мен бу ерга солиқ тўловчиларнинг вакили бўлиб келдим, - деди Президент. - Бизга ҳозир тушум ошиши асосийси эмас. Биринчи навбатда, тизимни тўғри қилиб, билмаганларга ўргатиб, солиқ юкини камайтириб, тадбиркорларнинг эмин-эркин, ҳалол ишлашини йўлга қўйишимиз керак. Солиқчилар жазоловчи эмас, кўмакчи бўлиши керак.4


1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. Тошкент шаҳри. 2022 йил 20 декабрь.


2 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги солиқ тизимини амалиётга татбиқ қилиш бўйича ўтказган йиғилишидаги маърузасидан. Тошкент шаҳри. 2018 йил 20 декабрь.





3 Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишидан сўзлаган маърузасидан. Тошкент шаҳри. 2022 йил 16 март.

4 Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишидан сўзлаган маърузасидан. Тошкент шаҳри. 2022 йил 16 март.

Download 20.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling