Биз келиб кетувчи тўгарак жаҳон,
На боши маьлум на сўнгиси аён.
Ҳеч кимга ростини айтиб беролмас,
Биз қайдан келдигу кетармиз қаён.
Кекса ёш ҳаётга ҳар кимки етар,
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Келмоқ қўлда бўлса келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса кетмас едим ҳам.
Жуда соз бўларди бу ғамхонага
Келмасам, турмасам, келиб кетмасам.
Афсуски йигитчилик мавсуми битди,
Кўклам ўтиб кетди, қиш келиб етди.
Ёшлик деб аталган у севинч қуши,
Билмадим қачонлар келди-ю кетди.
©Умар Хайём
Do'stlaringiz bilan baham: |