Бизга маълумки карта, план, профил тузиш учун бажариладиган геодезик ишлар йиғиндисига съёмка дейилади

Download 84.24 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2023
Hajmi84.24 Kb.
#1630067
  1   2   3

6-мавзу: ЕР ТУЗИШДА БАЖАРИЛАДИГАН АНИҚ ГЕОДЕЗИК СЪЁМКАЛАР.
Режа;
1.Нивелирлаш моҳияти ва турлари
2.Геометрик нивелирлаш
3.Нивелир ва нивелир рейкалари тузилиши ва ишчи ҳолатга келтириш
4.Теодолит съёмкаси
5.Теодолитнинг тузилиши ва ишчи ҳолатга келтириш
Бизга маълумки карта, план, профил тузиш учун бажариладиган геодезик ишлар йиғиндисига съёмка дейилади. Съёмка натижасида жойнинг контурли плани тузилса горизонтал съёмка ёки теодалит съёмкаси дейилади. Теодолит съёмкаси жойнинг контурли планини тузиш мақсадида бажарилади
Ер сирти нуқталари орасидаги нисбий баландликларни аниқлаш нивелирлаш дейилади.
Нивелирлашнинг қуйидаги турлари мавжуд:
а) геометрик - горизонтал кўриш нури ёрдамида нисбий баландлик аниқланади;
б) тригонометрик - ўлчанган қиялик бурчаги ва масофа оркали нисбий баландлик ҳисобланади;
в) барометрик - нуқтада атмосфера босими билан баландлик орасидаги боғланишни аниқлашга асосланади, барометрларда амалга оширилади;
г) гидростатиктуташ идишларда суюқлик сатҳининг баравар туришига асосланади;
д) механик – шовун таъсирига асосланган мосламали нивелер автоматлар ёрдамида бажарилади;
е) фотограмметрик – қўшни фотосуратларни стереоскопик ишлайдиган махсус асбобларда амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган нивелирлаш турларидан энг кўп қўлланиладигани ва аниғи геометрик нивелирлаш усулидир, тригонометрик нивелирлаш асосан топографик съёмкаларни бажаришда қўлланилади.

) В нуқтани А нуқтадан h нисбий баландлигини аниқлаш учун улар ўртасига нивелир ўрнатилади ва бу нуқталарда қадаб қўйилган рейкалардан тегишлича орқадан а ва олдиндан b саноқлар олинади 1-расм, а га кўра нисбий баландлик.
h = a - b
Агар а › b бўлса, нисбий баландлик мусбат ва аксинча, тескари йўналишда нивелирланса, саноқлар номи ўрни алмашиб а ‹ b ва нисбий баландлик манфий бўлади. А нуқтанинг баландлиги НА маълум бўлганда В нуқтанинг баландлиги НВ қуйидаги икки формула ёрдамида ҳисобланади:

яъни олдинги ва кейинги саноқлар йиғиндилари (айирмаси) га тенг. Асбоб ўрнатилган J1, J2, ….нукталар бекатлар дейилади. Олдинги бекатга кейинги ва кейинги бекатга олдинги бўлган ҳамда баландлик узатиш учун нивелирланган 1, 2, … нуқталар боғловчи нуқталар дейилади.
Боғловчи нуқталар баландликлари тегишлича қуйидаги формулаларда ҳисобланади:

Download 84.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling