Ю қоридаги харажатдан ташқари хар бир бизнеснинг мувафаққиятини бевосита таъминловчи транспорт харажатлари хам инобатга олинган. Транспорт харажатлари - бу транспорт воситаларидан фойдаланувчи йўловчиларни ёки юкларни ташиш харажатлари хисобланади. Транспорт харажатлари транспортнинг таркибий қисми сифатида товарлар нархида қайд этилади. Транспорт харажатлари кўрсатиладиган хизмат турлари, шунингдек, юк тоифалари бўйича бир-биридан фарқланади. Республикамиз бўйлаб ўз логистик хизматларини таклиф этаётган ташкилотлар таҳлили натижасида 1 г. хисобига ўртача дилнабаза 230 минг сўмлик, шудгорлаш учун 400 минг сўм таъриф белгилангани аниқланди. Қайд этиш лозимки мазкур нарх ставкалари мамлакатимиз турли вилоят ва туманларида турличадир.
МУХАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ
Тадбиркорнинг Claas Arion 630 сотиб олиш учун ҳамма шароитларга эга ва инженерлик коммуникациялари билан таъминланган, жумладан:
Гараж - мавжуд;
Электро-энергия таъминот - мавжуд.
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ПРОГРАММАСИ
Тадбиркорнинг йиллик хизмат кўрсатиш режасини қуйидагича белгилайди:
Хизмат кўрсатиш сохаси жараёнини ўрганиш натижалар шуни кўрсатмоқдаки Касби тумани худудида очиқ турдаги 5050 га дан ортиқ, умумий хисобда 5000 га яқин шудгорланмаган ерлар мавжуд. Уларнинг хар бирида мазкур турдаги хизмат кўрсатиш бўлган талаб жуда юқори. Шунинг билан бирга қолган туманларга ҳам талаблар юқори. Бундан ташқари махалла томорқаларини, ховли боғларини хизмат кўрсатиш йўлга қўйилса харидорла сони ва албаттаки фойда кутилганданда ортиқ натижани бериши табиий.
Do'stlaringiz bilan baham: |