Бизнес режа фарғона 2013 мундарижа


Download 0.67 Mb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1153617
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
иссиқхона


ЛОЙИХАНИНГ МАҚСАДИ


Ахолига қишлоқ хўжалик махсулотлари ( помидор ва бодринг ) хамда қайта ишлаб чиқарилган мева махсулотларини етказиб бериш эвазига даромад олиш

Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг асосий харакатлантирувчи кучи бўлиб кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик ҳисобланади.


Бизнинг иқтисодиётимиз ҳам илдам қадамлар билан бозор муносабатлари шароитида иш юритишга ўтиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Махкамасининг кичик бизнесни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган бир қатор имтиёзли қарор ва фармонлар натижасида кичик ва хусусий тадбиркорлик сохасида жуда катта ривожланишлар бўлмоқда.
Республикамизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари кўплаб йўналишларда мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссаларини кўшиб келмоқдалар.
Лойиха ташаббусчиси вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини иш фаолиятларини ўрганиб чиққан ҳолда, шахар ахолисига қуритилган мева хамда кайта ишланган мева махсулотларини етказиб бериш натижасида даромад олиш мақсадларида мазкур лойихани амалга оширишга қарор қилди.
Ташаббусчи мазкур лойихани амалга ошириши давомида бугунги кунда Республикамизда тадбиркорлик соҳасидаги имкониятлардан фойдаланиб, вилоятнинг иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади яъни:



  • Республика худудида янги иссикхона ташкил этади;

  • Ишсизлик сонини камайишига амалий ёрдам беради.

  • Давлатга солиқ тўлаши натижасида бюджет режасини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшади.

  • Фарғона шахрида бугунги кунда кам хисобланган йуналиш яъни ииссикхона йуналишини амалга оширади;.

  • Вилоят тижорат банкларида белгиланган накд пул тушуми режасини бажарилишида амалий ёрдам беради.

  • Фермер хужалиги юқоридаги вазифаларни бажариши натижасида даромад олади.

Лойихачи вилоят микиёсида кенг таркалмаган йўналиш яъни иссикхоналар ташкил этиш эвазига даромад олишни режалаштирган.
Бозор ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатмокдаки, лойихачи томонидан амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиха ахолининг, жумладан шахар ва шахар атрофида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига хамда вилоятдаги бир катор бозорларга якин булганлиги истеъмолчилар талабларига мос келади.
Лойиха амалга ошиши режалаштирилган жой айтиб ўтилганидек, Фарғона шахрида жойлашган бўлиб, лойиха амалга ошириладиган жой шахарга якин булган умумий майдони 1 гектар булган ер майдонида амалга оширишни режалаштирлиган.
Бу холат эса, лойиханинг кўзланган даражада амалга оширилишига имкон яратувчи асосий омиллардан бири бўлиб хисобланади. Бундан ташқари кузатув натижаларига кўра, лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётган жойга яқин масофаларда бундай иссикхоналар хозирги кунда ташкил этилмаган. Бу эса, мижозларнинг кўп бўлишини таъминлашга хизмат қилади.


Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling