Бизнес режа


Download 0.7 Mb.
bet3/4
Sana11.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1088885
1   2   3   4
Bog'liq
Алфа Империал бетон бизнес режа

ЛОЙИҲА СТРАТЕГИЯСИ

Лойиҳанинг стратегик аҳамияти энг аввало Ўзбекистон Республикасида белгиланган қонунлар доирасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, жумладан “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади. Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.


  1. БОЗОР ТАҲЛИЛИ ВА МАРКЕТИНГ

Сотув прогнози ва бозорнинг жойлашуви
Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан, Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди. Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади

Жамият томонидан таклиф қилинаётган хизматлар нарҳ ва сифат жиҳатидан бошқа рақобатчиларнинг хизматларидан устунлик жиҳатлари бор.
Жамият ҳозирда ички ва ташқи бозорнинг қизиқишларини ўрганиб, сифат ва нарҳ жиҳатидан замон талабларига мос келадиган хизматларни Ўзбекистон ҳудудида амалга оширишни ва ўз хамкорлари олдидаги вазифаларини сифатли бажаришни режалаштирган.
Янги режалаштирилган лойиҳа бўйича цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш фаолиятини Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари бўйлаб амалга оширишни режалаштирилган.





















Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling