Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”


Ё МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛАСИЗ, Ё ОРТДА ҚОЛИБ ЎЙИНДАН ЧИҚАСИЗ !


Download 328 Kb.
bet16/21
Sana25.01.2023
Hajmi328 Kb.
#1122153
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
10 АСОС

Ё МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛАСИЗ, Ё ОРТДА ҚОЛИБ ЎЙИНДАН ЧИҚАСИЗ !

Демак, ўз муваффақиятингиз учун сизда оташин иштиёқ бўлиши шарт.


УЧИНЧИ СИР: Муваффақиятингиз охирги омадсизлигингиздан бир қадам олдинда туради.
Бу бизнесда кўплар сизга манфий жавоб қайтаришади. Баланд овозда “ЙЎҚ” дейишади. Бундай жавобдан асло чўчиманг. “Йўқ” сўзи сизни профессионаллаштиради.
Диққатингизга шу ибратли ҳикояни тақдим этаман, ҳамма вақт ёдингизда бўлсин:
Бир тегирмончи бор эди. Тегирмон атрофида махаллий деҳқон оилалари яшарди. Кунлардан бир кун тегирмонга кичкина деҳқон қизи кириб келди ва тегирмон остонасига ўтириб олди. Ишдан бошини кўтарган тегирмончи жаҳл билан қизчадан сўради:

  • Сенга нима керак?

Қизча шундай жавоб қайтарди:

  • Онамга сизнинг 10000 сўм қарзингиз бор экан. Шуни қайтаришингизни сўрадилар.

Яна ҳам жаҳли чиққан тегирмончи қизчага бақирди:

  • Ҳозир пулим йўқ, уйингга бор.

Қизча мулойимгина шундай деди:

  • Майли.

Лекин қизча жойидан силжимади. Ишга шунғиган тегирмончи қизчанинг жойидан силжимаганини пайқамади. Қизча аввалги жойида ўтирар эди. Бир мунча вақтдан кейин тегирмончи ҳали ҳам жойида турган қизчани кўриб тутоқиб кетди ва қизчага бақирди:

  • Сенга “уйингга бор!” демадимми? Йўқол бу ердан! Бўлмаса ураман!

Қизча паст овоз билан жавоб қайтарди:

  • Майли.

Шундай дедию эшик олдида ўтираверди. Буни кўрган тегирмончининг ундан ҳам баттар жаҳди чиқди. Ишини ташлаб қўлига таёқ олди ва қизчага пўписа қилди, лекин қизча бундан ҳеч ҳам чўчимади. Қизча ўрнидан туриб тегирмончи томонга бир қадам қўйди ва баланд овозда шундай деди:

  • Менга онамнинг 10000 сўмини беринг!

Тегирмончининг оғзи очилиб жойида тўхтаб қолди. Бир муддат ўйга чўмди. Ўзига келиб, таёғини жойига қўйди ва чўнтагидан 10 мингни чиқариб қизчага узатди.

Бу ҳикоя ҳақида нима деб ўйлайсиз? Қизча тегирмончини жаҳлидан тушириш ва ундан 10 мингни олиш учун қайси кучни ишлатди?


Менимча бу куч - “қувватли кузатув (таъқиб этиш) эди. Мақсаднинг пайига тушиш кучи эди!
Сиз ҳам агар ҳаётда муваффақиятли бўлай десангиз хохишингизнинг ортидан қувишингиз керак.



Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling