Biznes va tadbirkorlik nima


Download 313.78 Kb.
bet12/18
Sana04.01.2023
Hajmi313.78 Kb.
#1078384
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Faktoring (ing. factor — agent, vositachi) — kichik va oʻrta firma (mijoz)larga tijorat banklari va ularning shoʻʼba faktorfirmalari tomonidan koʻrsatiladigan moliyaviy xizmatlar turi. 16—17-asrlarda savdo vositachilari tomonidan amaliyotga kiritilgan, keyinchalik mijozga aylanma kapital uchun kredit berishning bir turiga aylandi. F.da faktorfirma mijoz (tovar yetkazib beruvchi)lardan qarzdorlarning qisqa muddatli karzlarini undirish huquqini sotib oladi va firmalarning qarzlarini (majburiyatlarini) mijozga toʻlaydi, yaʼni qarzni qaytarish muddatidan oldin uning 70—90%ni mijozga qaytaradi, qarzning qolgan qismi, foizlar chegirilgan holda qarzdorlar faktorfirma oldidagi oʻz qarzini batamom uzganidan keyin qaytariladi. F.da mijoz oʻzining qarzdorlaridan qarzni undirish huquqini faktorfirmaga oʻtkazadi.
Ayniqsa, Gʻarb davlatlarining iqtisodiy amaliyotida keng qoʻllaniladi. F. boʻyicha kreditlar muddati 90—120 kun atrofida, kredit foizlari rasmiy bank stavkasidan yuqori turadi.
AKKREDITIV (lot. accredo — ishonaman) — 1) naqd pulsiz hisobkitoblar olib boriladigan bank hisob varagʻi;
2) tomonlar oʻrtasida tuzilgan shartno-maga koʻra amalga oshiriladigan oʻzaro hisob-kitob turi. Unda qarz beruvchi (kreditor) oʻziga tegishli toʻlovlarni Akkreditiv topshirigʻida koʻzda tutilgan shartlar va muddatlarda tegishli bank orqali olib turadi;
3) nomiga yozib berilgan shaxsga kredit muassasasidan koʻrsatilgan summani olish huquqini tasdiklovchi qimmatbaho qogʻoz. Bundan tashqari A. lar turli shaharlarda joylashgan korxonalarning mulkiy munosabatlarida (joʻnatilgan mahsulotlar uchun tovar-transport hujjatlari asosida haq toʻlash), xalqaro hisobkitoblarda (ayniqsa, mamlakatlararo eksport-import munosabatlarida) keng qoʻllaniladi
Жорий йилнинг биринчи чорагида 27 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил топди. Мазкур соҳа учун ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ошди.
Президентимиз раислигида 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу каби маълумотлар моҳияти таҳлил этилар экан, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 триллион сўм ажратилган эди. Бунинг ҳисобидан 20 мингта янги иш ўрни яратилди. Шу боис, Марказий банкка жорий йилда оилавий тадбиркорлик учун ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш, бундан ташқари, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан экспортёрларга револьвер кредитлар ажратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда савол туғилади. Хўш, револьвер кредитнинг ўзи нима?
Энг аввало, қайд этиш жоиз, револьвер, деганда бизнинг кўз ўнгимизга келадиган тўппончага бунинг ҳеч бир алоқаси йўқ. Иқтисодий луғатларда изоҳланишича, револьвер кредит — миллий ва жаҳон молия бозорларида энг кенг тарқалган ҳамда тикланиб турадиган кредит тури ҳисобланади. У бу борада банк билан битим тузганларга қўшимча музокараларсиз, келишилган қарз лимити доирасида ва тўлов муддатларида автоматик тарзда берилади. Яъни, мижоз тузилган шартнома асосида банк лимити доирасидаги кредит миқдоридан фойдаланади ва у қайтарилиши билан шу суммадаги янги қарзни олади. Харажат — қайтариш — тикланиш тарзидаги пул айланмаси келишилган муайян муддат давомида исталганча такрорланиши мумкин.
Тадбиркорлик ривожи учун айланма маблағ сув билан ҳаводек зарур. Ана шу муҳим жиҳатни ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда жорий йилда тадбиркорларга айланма маблағлар учун камида 40 триллион сўм кредит берилиши мўлжалланмоқда.
— Тижорат банклари тадбиркорлик субъектларига, хусусан, экспортёрларга улар фаолияти учун зарур бўлган айланма маблағлар билан тўлдиришга қаратилган молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини мунтазам қўллаб келмоқда, — дейди Марказий банкнинг бошқарма бошлиғи Олим Болғаев. — Бу, айниқса, пандемия шароитида, иқтисодий фаоллик узлуксизлиги ва иқтисодий ўсиш таъминланишида муҳим аҳамиятга эга. Марказий банк томонидан бу борада макроиқтисодий таҳлилларга биноан, доимий равишда тижорат банкларига тавсия ва кўрсатмалар бериб келиняпти. Улар асосида ҳозирги кунда молия бозорида тенг рақобат шароитларини яратиш, кредит портфели ва таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш мақсадида кредитлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг самарали механизмлари жорий қилинган.
Юқори малакали андеррайтер гуруҳлари томонидан кредит ажратиш бўйича тезкор қарор қабул қилиш усули, модулли кредит маҳсулотларини таклиф этиш орқали кредит ажратиш жараёнларини мақбуллаштириш, банклардаги мавжуд скоринг тизимларини янада такомиллаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, Марказий банк зарур ҳолларда банк тизимидаги ликвидлиликни таъминлаш учун ўз пул-кредит сиёсати воситаларидан фойдаланиб келмоқда.
Бунинг натижасида тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини айланма маблағлар билан таъминлашга 2020 йилда 31,1 триллион сўмлик турли қисқа муддатли, яъни, айланма маблағларга кредитлар, шу жумладан, револьвер кредити, факторинг, очиқ кредит линиялари каби молиявий хизматлар кўрсатилди.
Марказий банкнинг 2021 йил учун белгиланган чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, банклараро пул бозоридаги депозитлар бўйича ижобий реал фоиз ставкалари шаклланишини таъминлаш ва бу йўналишда пул-кредит сиёсати инструментларидан (Марказий банк облигациялари, депозит операцияларини ўтказиш орқали) самарали фойдаланиш чоралари кўрилади.
Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан хусусий тадбиркорлик корхоналарига тақдим этилган айланма маблағлар, шу жумладан, истеъмол бозорини энг зарур товарлар билан тўлдириш учун қайта тикланадиган револьвер кредитлар ажратилиши белгиланган эди. Ўз вақтида кўрилган ва кўрилаётган ана шундай молиявий чоралар туфайли кичик бизнес субъектлари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлашга катта мадад бериб келинмоқда.
— Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига айланма маблағлар учун ажратилган кредитлар 2020 йилда 31 триллион 119 миллиард сўмни, шу жумладан, 2020 йилнинг дастлабки чорагида 7 триллион 603 миллиард сўмни ташкил этди, — дейди Олим Болғаев. — Тижорат банклари ўзининг ички кредит сиёсати ва бошқа меъёрий ҳужжатларидан, шунингдек, бозор талаби ҳамда ресурс базасидан келиб чиқиб, бу кредитларнинг муддати, фоизи ва таъминотига бўлган талабни белгилайди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлардан олинадиган самара уларнинг молиявий малакаси, пул оқимини бошқариш қобилияти ва тажрибасига ҳамда бошқа кўникмаларига боғлиқ.
Ҳақиқатан, бу жиҳатларни ҳам унутмаслик керак. Олинган кредитларни бошқа мақсадларда ишлатиш ёки оқилона фойдалана олмай, ўз вақтида қайтара олмаслик муаммолари ҳам мавжуд. Ушбу ҳолат ҳар қандай корхонанинг келажагига тушов бўлиши, янги лойиҳаларни амалга оширишига монелик қилиши мумкин. Айниқса, тадбиркорлик субъектлари ва экспортерлар учун янгидан-янги имкониятлар эшиги кенг очилаётган ҳозирги шароитда.
Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан банк кредитлари таъминотининг бир қисми бўйича кафиллик ва кредит фоизларини қисман компенсация қилиш механизми жорий этилган. 2021 йилда ушбу компенсация миқдорининг бериладиган кредитлар фоизи миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан 1,75 бараваригача оширилиши тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолият кўламини тиклаш ёки кенгайтириш мақсадида олинадиган айланма маблағларни тўлдириш кредитларига бўлган талабнинг ошишига ва қўллаб-қувватланишига замин яратади.
Президентимизнинг жорий йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган ҳуқуқий меъёрлар ҳам буни тасдиқлаб турибди. Қарорга биноан, эндиликда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан кичик тадбиркорлик субъектларига миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда берилади.
Бундан ташқари, Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчилар томонидан товарлар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан хорижга сотганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этади. Бунда ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган ҳажмда, йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилиши ҳам амалий молиявий кўмак бўлади.
Маълумки, жорий йил 10 апрелидан бошлаб Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистонга GSP+ преференциялар тизими берилди. Бу билан юртимиз ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларига ўзларининг 6200 турдаги маҳсулотларини Европа бозорига олиб киришда бир томонлама тариф имтиёзлари тақдим этилди. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини айланма маблағлар билан таъминлашга бўлган эҳтиёжининг кескин ортишига ҳам олиб келади. Бу борада уларнинг талаби тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган кредит ва бошқа банк хизматлари ёрдамида қопланиши чоралари кўриб борилиши режалаштирилмоқда.
Марказий банкдан олинган маълумотга кўра, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан экспортёрларга револьвер кредитлар ажратиш бўйича тижорат банклари ва агентлик ўртасида белгиланган тартибда ҳамкорликни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилган.

Download 313.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling