“Инсон ва роботларнинг биргаликдаги фаолияти”
Бугунги кунда BMW компанияси томонидан инсонлар билан биргаликда фаолият олиб борадиган 7500 та роботларни синовдан ўтказмоқда. Улар ишчилар билан ўзгарувчан ва мураккаб кетма-кетликдан иборат бўлган операцияларни амалга оширадилар.
Юқори нейротехнологияларга асосланган мазкур роботлар инсонлар амалга ошираётган опреацияларни тез ўрганиш ва келгусида уни ўзи амалга ошириши мақсад қилинган.
Синов натижаларига кўра бундай роботлар ишлаб чиқариш жараёнини 2-3 барварга ошириш имконини беради.
2020 йилга келиб бундай роботларнинг наҳини 10 минг АҚШ долларига ча тушиши прогноз қилинмоқда
Халқаро робототехника федерацияси (IFR) ва унинг вазифалари
3
Халқаро роботехника федерацияси – бутун дунё бўйлаб робототехника саноатини ривожлантириш, такомиллаштириш ва ҳимоялаш бўйича 1987 йилда ташкил этилган нодавлат нотижорат ташкилот.
Ташкилотнинг мақсади:
Халқаро роботехника федерацияси робототехника, саноат роботлари ва хизмат кўрсатиш роботларини ишлаб чиқариш ва ушбу соҳада тадқиқот олиб боришни ривожлантиришдан иборат.
Шунингдек, 1970 йилда ташкил этилган робототехника тадқиқотлари бўйича ўтказиладиган “Халқаро робототехника симфозиум (ISR)”ни ташкил этади ва ташкилот аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиради
Ташкилотнинг вазифаси:
ИФРнинг статистика бўлими ҳар йили “World Robotics” тадқиқотини нашр этади. Ушбу нашрда 50 га яқин мамлакатлар бўйича батафсил статистик маълумотлар мавжуд бўлиб, саноат тармоқларини роботлашганлик даражаси, робототехника турлари ва уларнинг ишлаб чиқарувчилари тўғрисида маълумот бериб боради.
Мамлакатлар саноатидаги роботлашганлик даражасининг таҳлили
4
Бугунги кунда робототехникалар учун асосий мижоз - автомобилсозлик ва электротехника саноати ҳисобланади. 2018 йилда айнан ушбу саноат тармоқлари томонидан 400 мингта робототехника харид қилинган. ИФРнинг узоқ муддатли прогнози 2022 йилда таҳминан 584 мингта робототехника сотилиши мумкинлигин кўрсатмоқда.
Осиё, Европа ва Америка
Осиё дунёдаги энг йирик саноат роботлари бозори ҳисобланади. Хусусан 2018 йилда ИФР маълумотларига кўра Хитой, Жанубий Корея ва Япония мазкур бозорнинг асосий ташкил этувчилари сифатида эътироф этилган. Айни пайтда Хитой ва Жанубий Кореяда роботлаштириш жараёни бир мунча камайиб Японияда эса сезилари даражада ошган. Умуман олганда 2018 йил ҳолати бўйича Осиёда роботлаштириш жараёни 2017 йилга нисбатан 1%га ошган.
Do'stlaringiz bilan baham: |