Бўйруқ №37, Республикада аҳоли ўртасида ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларга қарши олиб борилаётган чора – тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида


Download 365.4 Kb.
bet42/52
Sana06.05.2023
Hajmi365.4 Kb.
#1434905
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
37-sonli

Профилактикаси. ҚКГИ касаллигига қарши профилактик чора-тадбирлар асосан уч йўналишда олиб борилиши керак.
биринчиси – мазкур касалликнинг республикамиз ҳудудига ҚКГИ касаллиги бўйича эндемик ҳудудларда кириб келиш ва тарқалишининг олдини олиш;
иккинчиси – табиий ўчоқли ҳудудларда касалликни қайд этилишининг олдини олиш чораларини кўриш;
учинчиси – ҚКГИ касаллигини шифохона ичи инфекцияси сифатида қайд этилишига йўл қўймаслик. ҚКГИ касаллигининг профилактикаси мажмуавий равишда соғлиқни сақлаш, ветеринария хизматлари ҳамда бошқа даҳлдор соҳалар билан ҳамкорликда олиб борилиши керак.
Республика ҳудудига ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар, жумладан ҚКГИ касаллигини четдан, яъни эндемик ҳудудлардан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш масаласи билан Давлат чегараларини кесишиш
жойларида, халқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган санитария назорат пунктлари (СКП) шуғулланади.
СКПларда ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича махсус тайёргарликдан ўтган малакали тиббиёт ходимлари ишлашлари керак. СКПлардан ўтган барча фуқаролар (Республикамиз фуқаролари, хорижий фуқаролар) тиббий назоратдан ўтказилади, зарурат бўлганда, термометрия қилинади. Иситмаси ва геморрагик белгилари бўлган фуқароларга, айниқса, ҚКГИ касаллигининг эпидемиологик мавсум даврида кўпроқ эътибор қаратилиши лозим.
СКПларда ҚКГИ касаллигига гумон қилинган бемор дарҳол изоляторга жойлаштирилиб, барча эҳтиёт чоралари кўрилади. СКП ходимлари дастлаб аниқланган бемор тўғрисида божхона раҳбариятига, сўнгра хабар бериш тизими асосида ҳудудий ДСЭНМ ва ТБ раҳбариятига телефон орқали билдириши керак. Маслаҳат гуруҳи келиб, бемордаги гумон қилинган ташхисни тасдиқлагандан сўнг эпидемияга қарши бирламчи чора-тадбирлар давом эттирилади. Гумон қилинган бемор хорижий фуқаро бўлса, ўтиб келган давлат ҳудудидаги божхона хизматига (СКП) га хабар берилади.
ҚКГИ касаллигининг олдини олиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар биринчи навбатда ҚКГИ касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудларда амалга оширилиши керак. ҚКГИ касаллигининг қайд этилиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактик ҳамда эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказилади.

Download 365.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling