ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Тафтиш комисияси”аъзоси уч кишидан иборат тасдиқлансин.
Рўйхат илова қилинади.
ЭШИТИЛДИ. Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан йиғилиш раиси М.Анорбоева,маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида фуқаролар йиғини ҳузурида «Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилиши, «Аёллар маслаҳат кенгаши» жамоатчилик тузилмаси фаолиятига қоида тариқасида, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари М.Ўсарова раҳбарлик қилиши таклифи билдирилди.
Юқоридаги фикр ва мулохазалардан келиб чиқиб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“Аёллар маслахат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси 9 кишидан иборат тасдиқлансин. Рўйхат илова қилинади.
Мазкур йиғилиш қарори бажарилишини ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилиш раиси: М.Анорбоева
Йиғилиш котиби: Д.Исломова
Do'stlaringiz bilan baham: |