Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Download 32.43 Kb.
bet2/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар

Юмшоқ тўқималар тургори - елканинг ички юзаси ёки болдирнинг юқорисидаги юмшоқ тўқималарнинг эластиклиги ва таранглиги бош ва кўрсаткич бармоқлар билан босиб текширилади. Нормада тўқима босилганда эгилувчан таранглик сезилади, тургорнинг пасайишида бурманинг бўшашганлиги ва ланжлиги сезилади.

6

Болаларда тери ости ёғ қавати қалинлиги кўрикда ва пальпацияда аниқланади. Тананинг турли қисмларида – асосан қоринда, кўкракда (тўш сохасида), курак орасида ва оёқ-қўлларда тери бурмасига олиб ёки калипер-циркули орқали аниқланади. Қориндаги тери ости ёғ қавати ўртача қалинлиги: янги туғилган чақалоқларда – 0,6 см; 6 ойда – 1,3 см; 1 ёшда – 1,5 см; 2-3 ёшда 0,8 см; 4-9 ёшда -0,7 см; 10-15 ёшда – 0,8 см бўлади.

7

Дермографизмга текшириш. Теридаги қон томир тонусини бахолаш мақсадида махаллий дермогрфизм текширилади. Бунда болани кўкраги ёки қорин терисига тирноқ учи билан қисман чизиқ тортилади. Нормада 5-20 секундда оқ чизиқ пайдо бўлса, оқ дермографизм, симпатик таъсирдан далолат беради. 1-10 минутдан сўнг қизил чизиққа айланса, қизил дермографизм, яъни парасимпатик таъсир бўлади ва бу чизиқ 2 соатгача сақланади.

8

Қон-томирлар мўртлигини аниқлаш симптомлари:
Болғача симптоми – боланинг тўш сохасига болғача билан оғриқ хиссисиз урилади. Агар бола терисида геморрагия аниқланса, симптом ижобий хисобланади.
Чимчилаш симптоми – кўкракнинг олдинги ёки ён сохасидаги терига иккала қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқ учлари билан тери бурмаси олинади (иккала қўл бармоқлар ораси – 2-3 мм) ва қарама-қарши томонга бурмалар тортилади. Қон томир девори мўртлиги ошганда чимчилаш сохасида қон куйилиш излари пайдо бўлади.
Тасма симптоми – Кончаловский-Лееде. Боланинг елка сохасига резина жгутини веноз оқим тугагунча тарангланади. Артериал оқим бузилмаслиги лозим. 3-5 минутдан сўнг қон томир девори мўртлиги ошганда тирсак букилмаси сохасида ва елкада петихиал тошма пайдо бўлади. Тошмалар сони 5 тадан ошса симптом патологик хисобланади.


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling