Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Болаларда нафас тизимини текшириш


Download 32.43 Kb.
bet3/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар

Болаларда нафас тизимини текшириш: кўрикдан ўтказиш, пальпация, перкуссия, аускультация

Болаларда ўпка пальпацияси. (оғриқли нуқталар, овоз дириллаши, кўкрак қафаси эластиклиги ва резистентлиги, тери бурмалари қалинлигини аниқлаш).

1.

Кўкрак қафаси пальпациясида иккала қўл кафтлари симметрик текшириладиган сохага қўйилади. Қўкрак қафасни олдиндан орқага ва ён тарафидан енгил босиб, унинг эластиклиги ва резистентлиги аниқланади. Боланинг ёши қанча кичик бўлса, шунчалик кўкрак қафаси юмшоқ бўлади. Кўкрак қафасининг қаршилиги ортса, унинг ригидлигидан далолат беради.

2.

Оғриқли нуқталар. Юзаки оғриқ – юзаки тўқималар зарарланиши (мушак, нерв ва суяк) ва чуқур оғриқ – плеврал, пайпаслаш орқали аниқланади.

3.

Овоз дириллаши – қўл кафти билан пальпациясида боланинг паст частотали товуши талаффузида кўкрак қафасининг резонанс вибрацияси натижасида пайдо бўлади. Уни бахолаш учун қўл кафтлари симметрик равишда кўкрак қафасига махкам ёпиштирган холда қўйилади. Боладан "трактор", "арра" каби сўзларни талаффуз қилиш сўралади. Эрта ёшдаги болаларда овоз дириллашни бақирганда ёки йиғлаганда аниқлаш мумкин.

4.

Тери бурмалари қалинлигини аниқлаш – кўкрак қафасининг симметрик сохаларида аниқланади. Бунда бир вақтнинг ўзида иккала қўл бош ва кўрсаткич бармоқ учлари билан қисиб тери бурмаси олинади. Тери бурмаси қалинланиши эксудатив плевритда, кам холда сил бронхоаденитида кузатилади. Шу сохадаги иннервация бузилганлигидан далолат беради.


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling