Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Download 32.43 Kb.
bet4/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар

Болаларда ўпка перкуссияси. (солиштирма, ўпкани пастки чегараларини, ўпка учини, Крениг майдони, ўпка экскурсиясини аниқлаш)

1.

Кўкрак қафасини орқасини перкуссиясида болага қўлларини олдинга кўкрагига қакарама-қарши қўйдириб, олдинга бир оз энгашиш буюрилади. Олди тарафини перкуссиясида бола қўлларини тушурилган холатда бўлиши керак. Эрта ёшдаги болаларда кўкрак қафасини олдинги перкуссиясида бола чалқанча ётган булиши мумкин. Орқа тарафи текширилаётганда онасининг қўлида бўлиши мумкин. Болада бевосита ва билвосита перкуссия қилинади:

2.

Билвосита перкуссия. Бунда ўрта ёки кўрсаткич бармоқларни букилган холатида кўкрак қафасидаги қовурғаларга тукиллатилади. Ёки Образцов усули – ўнг қўл кўрсаткич бармоғини ўрта бармоққа сирпантириш орқали (чертиш усули) амалга оширилади. Бу усул асосан эрта ёшдаги болаларда қўлланилади.

3.

Бевосита перкуссия – бармоқ устида бармоқ орқали бўлади. Бунда плессиметр сифатида чап қўлнинг ўрта бармоғи фалангаси хисобланади. Текширилувчи сохага жипс қўйилган бўлиши керак. Чап панжанинг ўрта бармоғига бошқа плиссиметр бармоқлар енгил букилган холда унинг устига тукиллатиб текширилади. Асосан перкутор босим ўнг қўлнинг ўрта бармоғи орқали берилади.

4.

Эрта ёшдаги болаларга перкуссияда кучсиз босим берилиши керак, чунки кўкрак қафасининг эластиклиги ва унинг кичик хажмдалиги туфайли перкутор қўзғалувчанлик бошқа сохаларга енгил тарқалади.

5.

Перкуссияда боланинг тўғри позицияси катта аҳамиятга эга (кўкрак қафасининг симметрик ҳолати). Болани шундай ушлаб туриш керакки, унинг елкалари бир хил баландликда, кураклар ҳолати эса иккала томонда ҳам бир хил бўлиши керак.. 1-2 ёшли боланинг орқа қисмини перкуссия қилишда уни стол устидаги ёстиққа ётқизиш керак. Боланинг қўллари тирсак бўғинларида тўғри бурчак остида букилади, билаклар қорин бўйлаб жойлаштирилади, шунда улар ёнма-ён туради. Бу ҳолатда қўллари ўнг тарафда онасининг ўнг қўли ёрдамида ушлаб турилади, чап қўли билан боланинг боши ушлаб турилади. Кўкракнинг олд юзаси ётган ҳолатда перкуссия қилинади.

6.

Катта ёшдаги болаларда перкуссия ўпканинг олдинги қисмини ётган ёки ўтирган холатда қилинади. Бола врачнинг ўнг томонида бўлиши керак.

7.

Таққослама перкуссия кўкрак қафасининг симметрик сохаларида амалга оширилади. Соғлом болаларда аниқ ўпка товуши эшитилади. Кўкрак қафасининг ўнг пастки сохасида жигарга яқинлашганда товуш қисқаради, чап томонида ошқозонга яқинлашса тимпаник товуш эшитилади (Траубе бўшлиғи – юқоридан чап ўпка ва юрак пастки чегараси, ўнгдан – жигар қирраси, чапдан – талоқ, пастдан – қовурға равоғи. Бу бўшлиқ плевра бўшлиғига сув йиғилса йўқолади.)

8.

Топографик перкуссия. Нормада топографик перкуссияси ўпканинг жойлашишига мос келадиган жойларда аниқ (баланд), тўла (чўзилган), анча паст ва нонтимпаник бўлмаган товушни беради. Бу товуш ўпкага қўшни аъзолардан олинган товушдан фарқ қилади.
Топографик перкуссияда ўпканинг чегараларини аниқлашда бармоқ-пессиметр керакли чегарага (қовурғаларга) параллел равишда, кураклар орасида эса умуртқа поғонасига параллель равишда жойлаштирилади.
Болалардаги ўпканинг юқори чегараси ёшга қараб фарқ қилади. Мактабгача ёшдаги болаларда бу аниқланмайди, чунки ўпканинг юқори чўққиси ўмров суягидан ташқарига чиқмайди.
Ўпканинг юқори чўққисини аниқлаш олд томондан бошланади. Ўмров суяги устига бармоқ-пессиметр қўйилиб, кичик бармоқни тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакни ташқи қиррасига қўйилади. Плессиметр бармоғи орқали перкуссияни товуш қисқаргунча юқорига қараб ҳаракатлантиради. Одатда, бу майдон ўмров суяги ўртасидан 2-4 см масофада жойлашган. Чегара аниқ овозга қараган плессиметр бармоғининг ён томонидан белгиланади. Орқа томонидан ўпка чўққисини перкуссиясини spina scapulaeдан VII-бўйин умуртқа ўсимта сига қараб олиб борилади. Перкуссия товушининг қисқаришининг биринчи пайдо бўлганида перкуссия тўхтатилади. Нормада чўққи баландлиги VII-бўйин умуртқа ўсимтаси сохасида аниқланади.

9.

Крениг майдонларининг кенглигини аниқлаш билвосита перкуссия ёрдамида амалга оширилади. Бармоқ пессиметри трапеция мушаги юқори четининг ўртасига жойлаштирилган. Шу пайтдан бошлаб перкуссия навбатма-навбат бўйин ва элкага қараб товуш бўғиқ бўлгунга қадар амалга оширилади. Натижада иккита узоқ нуқта орасидаги масофа Крениг майдонларининг кенглиги хисобланади. Ўпка чўққиси баландлигининг пасайиши асосан сил касаллигида ўпканинг бужмайиши натижасида кузатилиши мумкин. Бундай ҳолда, Крениг майдонларининг кенглиги пасаяди.
Ўпканинг пастки чегараси хамма топографик чизиқ орқали амалга оширилади.

Чизиқ

Ўнг

Чап

Ўрта ўмров

VI қовурға

Ўпканинг пастки чегараси ўрта ўмров чизиғи бўйлаб юрак учун бўшлиқ ҳосил қилади, тўшдан IV қовурға баландлигидан пастга қараб тушади

Ўрта қўлтиқ ости

VII қовурға

IX қовурға

Курак

IX-Х қовурға

Х қовурға

Паравертебрал

XI кўкрак умуртқасининг суяксимон ўсимтаси сохасида




10.

Ўпка экскурсиясини аниқлаш. Перкуссия ёрдамида ўпканинг пастки чегараси ўрта ёки орқа қўлтиқ ости чизиғи бўйлаб аниқланади. Боладан чуқур нафас олиб, нафасини ростлаб туриши сўралади ва ўпканинг пастки чегараси аниқланади (белги бармоқнинг аниқ перкутор ўпка товушига қараган томонидан белгиланади). Шундан сўнг, худди шу тарзда, ўпканинг пастки чегараси нафас чиқарилган пайтда аниқланади, бунинг учун беморга нафасни чиқаришни ва нафасини ушлаб туриш талаб қилинади. Эрта ёшдаги болаларда ўпканинг пастки чегарасининг ҳаракатчанлиги йиғлаш ёки қичқириқ пайтида баҳоланиши мумкин.


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling