Болаларда сийдик ҳосил қилиш ва ажратиш тизимини текшириш: кўрикдан ўтказиш, пальпация, перкуссия
Болаларда буйракни пайпаслаш
|
1.
|
Болаларда бурак пальпацияси аввал соғ томонидан бошлаш керак. Боланинг тинчланиши учун шифоконинг қўли боланинг қорнида бўлиши керак ва юзаки пайпаслашдан бошлаши лозим.
|
2.
|
Ўнг буйрак пайпаслашдан олдин боланинг жигари катталашмаганлигига ишонч хосил қилиш керак. Чап буйракда эса талоқ катталашмаган бўлиши керак.
|
3.
|
Бу аъзолар катталашган бўлса буйракни пайпаслашга қийинчилик туғдирилади. Боланинг холати турган ёки ётган бўлиши мумкин. Бимануал пайпасласа хам бўлади.
|
Болаларда буйрак перкуссияси.
|
1.
|
Буйрак перкуссиясида боланинг холати турган ёки ўтирган бўлиб, бел (буйрак) соҳасига енгил уриш орқали бажарилади (Пастернацкий симптоми).
|
2.
|
Врач боланинг орқа томонида бўлиб, чап қўлини боланинг бел соҳасига қўйилади. Бунда кафт билан XII қовурға кўндалангига ёпилиши керак.
|
3.
|
Унинг ташқи юзасига ўнг қўл ён томони билан қисқа, узилувчан, кучсиз зарба берилади. Текшириш олдин пайпаслаганда оғриқсиз тарафидан бошланиши лозим.
|
4.
|
Оғриқ келтирмаслик учун яна перкуссияни бармоқ учлари билан бир неча туртки берилади. Агар ножўя ҳис аниқланса, туртки бериш тўхтатилади.
|
5.
|
Текширув пайтда агар оғриқ аниқланса симптом ижобий баҳоланади.
|
|