Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Download 32.43 Kb.
bet5/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар

Болаларда ўпка аускультацияси. (бронхиал, везикуляр нафас эшитиш сохаларини аниқлаш, крепитация ва плевра ишқаланиш шовқини, бронхофония)

1.

Боланинг холати ётган, ўтирган бўлиши мумкин. Юмшоқ стетоскопдан фойдаланилади. Иккала ўпканинг симметрик сохалари: ўпка чўққиси, ўпканинг олдинги юзаси, ён қисмлари, қўлтиқ ости, кураклар остидаги сохалар, кураклар ораси ва паравертебрал сохалар эшитилади. Янги туғилган чақалоқ ва 3-6 ойгача кучсиз везикуляр нафас, 6 ойдан 5-7 ёшгача пуэрил нафас (нафаснинг иккала фазаси кучли ва давомли) эшитилади. 7 ёшдан сўнг нафас секин аста везикуляр тусга ўтилади.

2.

Аускультацияда яна крепитация ва плевра ишқаланиш шовқини ҳам эшитилади. Крепитация – ножўя шовқин бўлиб, нафас олишда кўп миқдрадаги ёпишган альвеолалар очилиши натижасида келиб чиқади. Овози худди целофан ёки қулоқ олдида суч тутамини бармоқлар билан ишқаланиши каби эшитилади. Крепитация йўталганда ўзгармайди.

3.

Плевра ишқаланиш шовқини - ножўя шовқин бўлиб, плевранинг “қуруқ” (плеврада фибрин қобиқ тупланиши) зарарланишдан келиб чиқади. Овози стетоскоп билан кўкрак қафасига босилганда кучаяди. Аниқлаш учун болага чуқур нафас олиб, оғиз ва бурни билан ушлаб туриш буюрилади, сўнгра диафрагма ва қовурғалари харакатлантирилади. Шунда хириллаш ва крепитация йўқолади, бу шовқин эса сақланиб туради.

4.

Бронхофония – аускультация ёрдамида овозни бронхдан кўкрак қафасидан ўтиши аниқланади. Бронхофония ўпканинг симметрик жойлари бўйича текширилади. Бу сезгир усул бўлиб, пичирлашдан фойдаланилади. Бронхофонияни ўтказиш учун болага иложи борича паст овозда талаффуз қилиш кераклиги тушунтирилади (паст товушлар яхшироқ узатилади) «ш» ва «ч» ҳарфларини ўз ичига олган содда ва аниқ сўзлар, масалан, «чой, чашка».


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling