Бкп фанидан 3 курс талабалари учун амалий кўникмаларни қадамма-қадам бажарилиш алгоритми


Болаларда юрак қон-томир тизимини текшириш


Download 32.43 Kb.
bet6/9
Sana04.02.2023
Hajmi32.43 Kb.
#1164244
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3 курс Амалий куникмалар

Болаларда юрак қон-томир тизимини текшириш: кўрикдан ўтказиш, пальпация, пульс текшириш, перкуссия, аускультация

Болаларда юрак пальпацияси

1.

Врачнинг қўллари ва хона илиқ бўлиши керак. Бемор белигача ечинтирилади Пальпация беморни ётган ёки тик турган холатида ўтказилади. Аввал юрак чўққи турткиси пальпация қилинади. Агар чўққи туртки кўринса, врач кафтини шу сохага қўяди ва энг кўп хис этган соҳани аниқлаб, бармоқларини учлари билан шу соха пайпаслаб, унинг жойлашувини, туртки кучини, иррадиациясига ахамият берилади. Соғлом болаларда чўққи туртки соҳаси 1-2 см2.

2.

Юрак пальпациясида яна юракнинг систолик ва диастолик титраши, перикард ишқаланиш шовқинини аниқлаш мумкин.

Болаларда пульс текшириш

1.

Болага ёки унинг онасига муолажанинг ахамияти тушунтирилади.
Болани ётқизиш ёки стулга ўтказиш керак. Пульс қўлда (билак артерия) ва оёқда (сон артерияси) пайпасланиб топилади. Ўнг ва чап қўлдаги, шунингдек ўнг оёқ ва чап оёқдаги пульслар солиштирилади. Билак артериясидаги пульсга қараганда, сон артериясидаги пульс кучлироқ сезилади. 2,3,4 бармоқлар ёстиқчасини билак артериясига қўйилади ва суякга енгил босилади. 1 минут давомида чап қўлда пульс сони аниқланади. 1 минут давомида ўнг қўлда пульс сони аниқланади. Пульс сони қайд қилинади. Олинган натижалар шифокорга берилади.

Болаларда юрак перкуссияси

1.

Юрак перкуссиясида аниқланади: ўлчамлари, конфигурацияси, холати ва томирлар тутами кенглиги.

2.

4 ёшдан катта болаларда перкуссия катталарникидака олиб борилади.

3.

Эрта ёшдаги болаларда бевосита перкуссияда битта перкутор бармоқ ишлатилади, билвосита перкуссияда плессиметр-бармоққа фақат битта бармоқ учи қўйилади. Бунда перкуссия тинч ўтказилиши керак.

4.

Бола турган ёки орқасига ётқизилган холатида юракнинг юқори чегараси аниқланади.

5.

Юрак чегараси плессиметр-бармоқнинг аниқ овоз тарафидаги ташқи қиррасидан белгиланади.

6.

Юракнинг нисбий юқори чегара:
Чап парастернал чизиғи бўйлаб (ўмровни 1чи қовурға деб хисоблаб) пастга қараб бўғиқ товушгача тукиллатамиз. Нормада болаларда юқори чегара:
2 ёшгача – 2 чи қовурғада;
2-7 ёшда - 2 чи қовурға оралиғида;
7-12 ёшда- 3 қовурғада жойлашган.

7.

Юракнинг нисбий ўнг чегараси аниқланади. Аввал ўрта ўмров чизиғида жигар тўмтоқ товушигача перкуссия қилинади, кейин 1 қовурға юқорига чиқилади ва қовурғага перпендикуляр равишда тўшга қараб бўғиқ товуш хосил бўлгунча перкуссия қиламиз. Нормада бу чегара болаларда:
2 ёшгача – ўнг парастернал чизиғида;
2-7 ёшда - ўнг парастернал чизиғидан ичкарироқда;
7-12 ёшда- ўнг тўш қирғоғидан 1 см ташқарида жойлашган бўлади.

8.

Юракнинг нисбий чап чегара аниқланади, олдин юрак турткиси - аниқланади. Чап олди қўлтиқ линиясидан юрак чўққиси томон тукиллатиб борилади:
2 ёшгача – ўрта ўмров чизиғидан 1,5-2 см ташқарида;
2-7 ёшда - ўрта ўмров чизиғидан 0,5-1,5 см ташқарида;
7-12 ёшда - ўрта ўмров чизиғидан 0,5-1 см ичкарида ёки шу чизиқда жойлашган бўлади;

9.

Юрак конфигурацияси юрак нисбий тўмтоқлик чераларини бирлаштириш натижасида аниқланади. Нормада чапдан томирлар тутами ва чап қоринча оралиғида ўтмас бурчак – “юрак бели” аниқланади.

10.

Томирлар тутами кенглиги тўшдан 2нчи қовурға оралиғида чапга ва ўнгга перкутор текширув натижасида аниқланади. Нормада тутам тўшдан ташқарига чиқмайди. Катталарда унинг кенглиги 5-6 см бўлади.

Болаларда юрак аускультацияси

1.

Юрак аускультациясини боланинг турли ҳолатида бажариш мумкин: чалқанча ётган ҳолда, ёнбошлаб ёки турган ҳолатларда. Шунингдек, текширувни оддий нафас олганда, нафас ушлаб турганда, ҳамда жисмоний зўриқишдан олдин ва кейин.

2.

Аускультацияда юрак тонлари, юрак ритми ва I ва II тонларнинг нисбати баҳоланади.

3.

Бола ҳаётининг 1 чи кунларида юрак тонини физиологик кучсизлиги аниқланади, кейинчалик тон аниқ ва овози баландлашади.

4.

Юрак тонларини тинглаш жойлари:

  1. Митрал клапан эшитиш нуқтаси – чап ўрта ўмров чизиғида 1-1.5 см ичкарида V қовурға оралиғида;

  2. Аорта клапани эшитиш нуқтаси – тўш ўнг тарафида II қовурға оралиғида;

  3. Ўпка артериясини эшитиш нуқтаси – тўш чап тарафида II қовурға оралиғида;

  4. Уч тавақали клапан эшитиш нуқтаси – тўшнинг пастки 1/3 қисми;

  5. Боткин-Эрб нуқтаси – тўшга III-IV қовурғанинг бириккан қисми.

5.

Янги туғилган чақалоқда 1 чи 2-3 кунларда чўққида ва Боткин-Эрб нуқталарида II тон I дан баландроқ бўлади, 2-3 ойликда I тон баландлашади.

6.

2-12 ёшларда II тон чап II қовурға орасида ўнгга қараганда яхши эшитилади, яъни ўпка артериясида физиологик II тон акценти пайдо бўлади.

7.

12 ёшларда тонларнинг баландлиги тенглашади, кейинчалик II тон ўнгда – аортада яхши эшитилади.

8.

Катталарда юрак чўққисида I тон, асосида эса (аорта ва ўпка артерияси клапанлари) II тон яхши эшитилади.


Download 32.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling