Болаларда ҳазм тизимини текшириш: кўрикдан ўтказиш, пальпация, перкуссия, аускультация
Қоринни юзаки ва чуқур пайпаслаш.
|
1.
|
Қорин пальпациясини врач бемор боланинг ўнг томонида, юзига қараб ўтқазиши керак. Бола чалқанча ётган, тизза ва тоз-сон бўғимларини енгил букилган холатда, қўллари тана бўйлаб чўзилган, боши танаси билан бир сатхда бўлиши керак.
|
2.
|
Юзаки пальпация соат стрелкаси бўйлаб, илиқ қўл билан олдин қорин деворини нозик силаш орқали, кейин нисбатан енгил босиб бажарилади.
|
3.
|
Шифокор бир ёки иккала қўлларини қорин идеворига кафтларини қўйиб, II, III, IV ва V бармоқлари билан пайпасланади ва шу вақтда боланинг юзидаги ифодасига қаралади, кўрик реакциясига ахамият берилади.
|
4.
|
Юзаки пальпацияда оғриқ жойлашуви, қорин пресси мушагининг кучланиш даражаси ва Захарьина-Гед зонасидаги тери гиперестезияси аниқланади.
|
5.
|
Юзаки пальпацияда яна қориндаги тери ости ёғ қавати ассиметрияси аниқланилади. Бунда қориннинг киндик сохасидаги симметрик сохаларида тери қавати бармоқлар билан йиғилиб кўрилади.
|
6.
|
Қоринни чуқур, топографик пальпацияси.
|
7.
|
Йўғон ичак пальпацияси.Олдин сигмасимон ичак, сўнгра кўр ичак, кўндаланг-чамбар, юқорига кўтарилувчи ва охири йўғон ичакнинг пастки қисмлари пайпасланади.
|
8.
|
Сигмасимон ичак пальпациясида шифокорнинг ўнг қўли бармоқлари букилган холатда бармоқ учларини чап ёнбош сохага сигмасимон ичак узунлигига параллел қўйилади. Бармоқларни юзаки характи билан секин аста нафас чиқарган пайтда қорин орқа девори томон чуқурлаштирилади. Сўнгра қўлни сирпанувчи харакати билан ичаклар узунлигига перпендикуляр томон олиб борилади. Бунда қўлнинг кафт томонини қорин марказида ушлаш керак. Пайпаслаш давомида сигмасимон ичакнинг консистенцияси, харакатчанлиги, эластиклиги ва оғриқларига аҳамият берилади.
|
9.
|
Кўр ичак пальпацияси техникаси худди сигмасимон ичакникига ўхшайди, фақат ўнг ёнбош соҳада бажарилади.
|
10.
|
Кўндаланг-чамбар ичак пальпацияси қориннинг ўрта чизиғидан икки тарафидан ошқозоннинг пастки чегарасини аниқлангандан сўнг киндикдан 2-3 см юқори ёки пастидан бажарилади. Қорин бўшлиғига букилган бармоқлар билан ичкарига йўналтирилади. 1 ёшгача кўндаланг чамбар ичак киндикдан 2 см юқорида, мактабгача ёшдаги болаларда – киндик атрофида ва катта ёшдаги, ўсмирларда эса киндикдан 2 см пастда пайпасланади.
|
11.
|
Юқорига ва пастга тушувчи чамбар ичак пальпацияси бимануал усулда бажарилади. Бунда чап қўл бармоқлари белнинг чап, кейин ўнг томонига қўйилади, ўнг қўл бармоқлари билан эса қорин бўшлиғига сирпанувчи харакат билан чап қўл томон босилади ва ичак пайпасланади. Соғлом болаларда ичак диаметри 2 см га тенг, улар эластик, оғриқсиз бўлади.
|
12.
|
Ошқозон пальпацияси. Ошкозонни пастки чегарасини аниклаш
Ошкозоннинг патки чегарасига унг кулнинг букилган бармокларини олд урта чизикка вертикал куйилади. Терисини юкорига силжитиб тери бурмасини хосил килади. Нафас чикаришда кулни коринга чукур киритилади. Аъзонинг юзасидан юкоридан пастга сирпантириб утилади
|
13.
|
Привратник пальпацияси. Пайпаслаш жойи болаларда қорин тўғри мушагининг ўнг қирраси киндикдан 3-4 см юқорида, кичик ёшдаги болаларда ханжарсимон ўсимта ва киндик ўртасида қорин тўғри мушагининг ўнг қиррасида бўлади. Ўнг қўлнинг букилган бармокларини привратник жойлашган жойига қорин ўрта чизиғига перпендикуляр қўйилади. Терисини юқорига силжитиб тери бурмасини хосил қилади. Нафас чикаришда кулни коринга чукур киритилади. Аъзонинг юзасидан юкоридан пастга сирпантириб утилади, шунда привратник уз форма ва консистенциясини узгартиради.
|
Жигар чегарасини аниқлаш.
|
1.
|
Бола чалқанча ётқазилади. Текширувчи шифокор боланинг ўнг томонида жойлашади.
|
2.
|
Перкуссия ёрдамида жигар ўчами аниқланади. 5-7 ёшдан катта болаларни М.Г.Курлов усули бўйича 3та ўлчам орқали олиб борилади. (lin mediaclavicularis – 9 см, l.mediana – 8 см ва чап қовурға равоғи бўйлаб – 7 см).
|
3.
|
Перкутор жигарнинг юқори чегараси аниқланади: ўмров чизиғидан (lin mediaclavicularis) пастга қараб жигарнинг юқори чизиғигача тукиллатамиз - нормада V қовурғада ёки V қовурға оралиғида жойлашади.
|
4.
|
Палпатор 3 та чизиқ бўйича жигар пастки чегарасини аниқланади (ўнг қўлтиқ ости; ўрта ўмров; парастернал чизиқлар бўйича).
Палпатор қовурға ёйидан чиқиб турган жигар ўлчамини аниқланади. 2 ёшгача булган болаларда қовурға ёйидан +2 см гача пайпасланади.
|
5.
|
Олинган маълумотлар интерпритацияси.
|
|