Бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини муҳандислик ўйинлари асосида инновацион фаолиятга тайерлаш шарт-шароитлари


Download 37.05 Kb.
bet2/5
Sana14.07.2023
Hajmi37.05 Kb.
#1660296
1   2   3   4   5
Bog'liq
Иброгимова Гулзода

Keywords. Game, activity, service, work, engineering games, innovative activity, personal quality, innovative knowledge, skill, set of relationships.
КИРИШ
Тарбия доимо жамият учун муҳим вазифани бажариб келган ва турли авлодлари ўртасида алоқа ва ворисликни амалга оширган. Тарбия ўз мақсади ва вазифалари, мазмуни, шакли ва усуллари бўйича даврлар оша ўзгариб борган. Бу ўзгаришлар кишилар ўртасидаги муносабатлар билан чамбарчас боғлиқ. Тарбия жараёнида болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланиши ўйинлар орқали амалга оширилади [1, 7].
Ҳозирги шароитда олий таълим муассасаларида таълим-тарбия сифати ва самарaдорлигини фaн, таълим ва ишлaб чиқapишнинг интеграциялашуви асoсида шакллантириш борасида тизимли ислоҳотлар амaлга оширилмоқда. Бунда “олий таълим қамров даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида юқори. Юқоридагилардан келиб чиқиб, иқтисодиёт олий таълим муассасалари талабаларини ўқитишда яхлит ва тизимли интегратив билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва билимларини амалий фаолиятга татбиқ этиш ҳамда бўлажак мутахасисларнинг касбий компетенциясини ривoжлантириш муҳим аҳaмият кaсб этaди ва республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ва хуқуқий ислоҳатларнинг якуний натижалари иқтисодиёт тармоқларининг барча жабҳаларида, шунингдек инновацион фаолиятнинг самарадорлигини таъминлашда ҳам ўз аксини топмоқда [2, 14].
Таълим жараёнидаги ўқувчининг фаоллиги, дидактиканинг асосий тамойилларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб колади. Ўқувчининг фаоллиги, мақсадли йўналтирилган бошқарувчи педагогик таъсирлар ва педагогик муҳитнинг ташкил этилиши натижасидир. Ўқувчиларнинг фаоллигини таъминловчи, ўқитиш технологияларидан бири - педагогик ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. Ўйин фаолиятига қизиқиш, ўқувчиларнинг ўз-ўзини ифода этиш, рўёбга чиқариш каби эҳтиёжларини қондирувчи, мусобақалашиш элементлари орқали таъминланади.
Педагогик ўйин, ўқитишнинг аниқ қўйилган мақсади ва унга тегишли педагогик натижа билан белгиланади. Бу натижалар асосланган ва ўқув тайёргарлик фаолиятига эга бўладилар.
Педагогик ўйиннинг таснифларидан бири бу ишбилармонлик ўйинлар хисобланади. Олий ва профессионал таълим тизимида фойдаланадиган барча педагогик ўйинлар ўз мазмунига кўра ишбилармонлик ўйини ҳисобланади. Чунки улар, одатда маълум ўқув фани доирасида ишлаб чиқилади: роллар ва сюжетлар мавжуд бўлади, турли вазиятлар иммитация қилинади. Яъни, олий ва профессионал таълим тизимида қўлланиладиган ишбилармонлик ўйинлари педагогик ўйинларнинг барча таркибий қисмларини ўз ичига олади.

Download 37.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling