Бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини муҳандислик ўйинлари асосида инновацион фаолиятга тайерлаш шарт-шароитлари


Download 37.05 Kb.
bet3/5
Sana14.07.2023
Hajmi37.05 Kb.
#1660296
1   2   3   4   5
Bog'liq
Иброгимова Гулзода

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини инновацион фаолиятга тайёрлашда ҳам муҳандислик ўйинларининг аҳамияти катта. Касбий таълим амалиётида (Е.Р.Аргунова, М.В.Буланова-Топоркова, А.А.Вербицкий, В.В.Лихолетов, И.Г.Маричев, Э.Н.Мирошниченко, В.С.Мухина, Т.М.Сорокина, Л.Д.Столяренко, Г.П.Щедровицкий) янги муҳандислик ўйинлари шакллантирилган бўлиб, улар талабаларда билим, интеллектуал ва амалий кўникмаларни шакллантириш, ижодий фаолиятда тажриба орттириш каби вазифаларни бажаради. Тадқиқотчилар муҳандислик ўйинларининг самарадорлигини белгиловчи абстрактлаш, моделлаштириш, тақлид қилиш, ижодий, инновацион ва аксиологик хусусиятларини аниқлаганлар[3, 71].
Таълим жараёнида касбий йўналтирилган ўйинлардан: ташкилий ва фаолиятли ўйинлар (Г.П.Щедровицкий), муҳандислик бизнес ўйинлари (А.А.Вербицкий); тиббий ўйинлар (С.А.Мухина, А.А.Соловёв); иқтисодий ўйинлар (И.М.Сыроежкин); ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасидаги ишбилармонлик ўйинлари (А.И.Кравченко ва И.О.Тюрина) тадқиқ қилинган.
И.Д.Белоновская ва А.Я.Мельниковалар томонидан муҳандислик ўйинларининг қуйидаги таърифи таклиф қилинган. Бу касбий йўналтирилган ўйин тури [4]:
- муҳандислик муаммоларини ҳал қилиш усулларини такрорлайди;
- муҳандислик фаолиятини симуляция қилади;
- ишлаб чиқариш муносабатлари тизимини моделлаштиради;
-бўлажак муҳандисларнинг инновацион салоҳиятини шакллантиришнинг педагогик воситасидир.
Лекин, муҳандислик ўйинларининг мазмунини танлаш, уларни тизимлаштириш, саҳналаштириш, комплекс ўтказиш, фаолиятини баҳолаш, ўқув жараёнида тизимли фойдаланиш ва унумдорлик шартларини услубий жиҳатдан асослаш масалалари ҳали ҳам етарлича ўрганилмаган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Ишлаб чиқариш динамикаси, мутахассисларнинг ҳаракатлари ва муносабатларини моделлаштириб, ўхшатиб, ишбилармонлик ўйини, билимларни долзарблаштириш, қўллаш ва мустаҳкамлаш воситаси ва амалий фикрлаш воситаси сифатида хизмат қилади. Ушбу ҳолат, ўйиннинг маълум берилган аниқ вазиятида ёки ишлаб чиқариш вазиятида иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари орқали амалга оширилади. Ишбилармонлик ўйини ўхшатма моделда ўйинли ўқув масалаларини қўйиш ва ечиш бўйича қўшма фаолият каби рўёбга чиқарилади. Қўшма фаолият қоидалари ва меъёрлари, ўхшатиш тили ва алоқалар олдиндан қабул қилинади ёки ўйин жараёнида ишлаб чиқилади. Ишбилармонлик ўйини мунозарали мулоқот маромида ўтказилади, у қўшрежали фаолият ҳисобланади, чунки унда иккита мақсадга эришилади: ўйинли ва педагогик. Педагогик фаолият устувор бўлса ҳам, ўйинни поймол этмаслиги керак.
Ўйин жараёнида қуйидагилар ўзлаштирилади:

  • касбий ҳаракатлар меъёрлари;

  • ижтимоий ҳаракатлар меъёрлари

  • ишлаб чиқариш жамоасидаги муносабатлар.

Бунда ўйиннинг ҳар бир иштирокчиси фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан ўзаро муносабатда бўлади, ўз қарашларини шериклариники билан таққослайди ва шунинг натижасида жамоа билан муносабати орқали ўзини ўзи ўрганади.
Ўйинлар бола учун воқеликни акс эттириш воситасидир. Бу воқелик болани қуршаб турган воқеликдан анча қизиқарлидир. Ўйиннинг қизиқарлилиги, уни англаб етиш осонлигидадир. Катталар хаётида фаолият, хизмат, юмуш қандай аҳамиятга эга бўлса, болалар ҳаётида ҳам ўйин худди шундай улкан аҳамият касб этиши мумкин [6, 48].
Бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини муҳандислик ўйинлари асосида инновацион фаолиятга тайерлашда уларнинг касбий ва шахсий сифатлари, шу жумладан инновацион билим, кўникма ва муносабатлар мажмуи зарур аҳамиятга эга бўлиб, у фанлараро ахборот, рақобатбардош ғояларни илгари суриш, инновацион муҳандислик лойиҳаларини яратиш, янги техника ва технологияларни қўллаш, ностандарт масалалар ечимини топишга ёрдам беради.
Бўлажак муҳандисни инновацион фаолиятга тайёрлашда қуйидаги билим, кўникма ва муносабатлар мажмуи: когнитив (когнитив, аналитик, дизайн, тадқиқот), операцион (амалий, мослашувчан, касбий-коммуникатив, касбий-ўзаро таъсир), бизнес-компонент (иқтисодий ва бошқарув) ўзлаштирилиши керак.

Download 37.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling