Бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини муҳандислик ўйинлари асосида инновацион фаолиятга тайерлаш шарт-шароитлари


Download 37.05 Kb.
bet4/5
Sana14.07.2023
Hajmi37.05 Kb.
#1660296
1   2   3   4   5
Bog'liq
Иброгимова Гулзода

ТАҲЛИЛЛАР ВА НАТИЖАЛАР
Касбий стандартлар, меъёрий малака ҳужжатлари ва битирувчиларнинг компетенциялари лойиҳаларини таҳлил қилиш асосида бўлажак муҳандисларнинг инновацион салоҳияти мавжудлигини белгиловчи учта устувор инновацион компетенциялар зарур [5]:
- Устувор инновацион билимлар, муҳандислик лойиҳалаш усуллари ва инновацион муҳандислик тадқиқотлари, ҳақиқий амалий инновацион муҳандислик фаолияти ҳақидаги билимларни ўз ичига олади.
- Устувор инновацион кўникмалар, дизайн усулларидан фойдаланган ҳолда инновацион муҳандислик лойиҳаларини амалга ошириш, инновацион муҳандислик тадқиқотларини ўтказиш, амалий инновацион муҳандислик фаолияти учун асбобускуналар, жиҳозлар ва технологияларни яратиш ва улардан фойдаланиш, бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқиш, касбий муҳитда мулоқот қилиш.
- Устувор инновацион муносабатлар инсон меҳнатининг қадр-қимматини тан олиш, инновацион муҳандислик фаолияти натижаларини жорий этиш ва тижоратлаштириш истаги, шунингдек, шахсий инновацион ғоялар ва лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор касбий ривожланиш ва касбий ўсишини ўз ичига олади.
Олий таълим амалиётида инновацион билим, кўникма ва муносабатларни шакллантириш таълим ва ҳудудий ишлаб чиқаришни интеграциялашуви, шунингдек, фаол ўқитиш усулларини жорий этиш асосида амалга оширилади. Улар орасида муҳандислик таълимида тобора кўпроқ инновацион ўйин фаолияти жараёнларининг ўхшашлиги туфайли ўйин усуллари долзарб бўлиб қолади.
Бaрчa сaнoaт тaрмoқлaри — тўқимaчилик вa енгил сaнoaтидaн тo oғир мaшинaсoзлик, ядрo энергетикaсигaчa, xудди теxнoлoгик жaрaённи ўргaнишдек, улaрни бoшқaриш вa тeкшириш, ишлaб чиқaрилaётгaн мaҳсулoтлaрнинг тузилиши вa сифaти ҳaм кенг миқдoрдa ёйилгaн ўлчaш тизимлaрисиз бўлиши мумкин эмaс. Бу борада бўлажак муҳандислик йўналиши талабаларини муҳандислик ўйинлари асосида инновацион фаолиятга тайерлашда касбий йўналтирилган ўйинлар, ролли ўқув ўйинлари ва ҳиссий акс эттириш билан бирлаштирилган ўйинлар, мураккаб ижтимоий-иқтисодий шароитда табиатшунослик ва техник муаммоларни комплекс таҳлил қилиш ўйинлари, ўқув ўйинларининг бошқариладиган функциясии ва бошқалар катта аҳамиятга эга.
Муҳандислик ўйинларини ўтказиш - бу касбий тажрибани ўзлаштириш ва касбий маҳоратни ривожлантириш, инновацион муҳандислик билимлари, кўникмалари ва муносабатларини ўзлаштириш учун муҳандислик фаолиятининг шартли вазиятларини қўллашдир.
Ўйинни бошлашдан олдин мутахассис ўйинга тайёргарлик кўради, уни бошқаради, ҳар бир иштирокчини умумлаштиради ва баҳолайди. Унинг ҳаракатлари нафақат психологик муҳитга, балки иштирокчиларнинг ишлашига ҳам таъсир қилади. Жамоаларнинг ҳаракатларини баҳолаш учун экспертлар тайинланади. Одатда бу рол энг муваффақиятли талабаларга, шунингдек, корхонанинг асосий мутахассисларига берилади. Мутахассислар ҳакам ва ғояларни ишлаб чиқарувчи бўлиши мумкин: улар иштирокчиларнинг ҳаракатлари фаоллигини баҳолайдилар, ўйинчиларнинг оқилона усулларини, таклиф қилинган ғояларни ва уларни амалга ошириш технологияларини белгилайдилар.

Download 37.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling