Бўлиш мумкин э уўК

bet21/72
Sana08.10.2023
Hajmi
#1695479
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72
Bog'liq
Rendi Geyj-Qanday qilib aqlli,sog lom va boy bo lish mumkin

Ре
нд
иГ
ей
ж
қоматларини кўриб ҳавасим келган эди. Париждаги 
«Са£е Кие»да ўти ри б, атроф ни кузатаркан м ан 
кўпчилик орасидан америкаликларни ажратиб олиш 
қийин эмасди.
У вақтлардан бери кўп нарса ўзгарди. Бутун дунё 
бўйича Сингапурдан М осква, ҳатто Каракасгача 
одамлар «тез овқатланиш»ни одат қилдилар, энди 
уларнинг ҳам қорни, бели ва бўйни билан даҳани 
остидаги қаватлар бундан далолат бериб турибди. 
Любляна (Словения)да биринчи МсБопа1сГ5 ресторани 
очилганда, одамлар қатор бўлиб навбатда туришганди.
С тати сти к ага эъти бор беринг. Ё ш лигим и зда 
печеньелар майдароқ бўлиб, диагонали 8 сантиметрдан 
ошмасди. Кейинроқ 13 сантиметр бўлди, ҳозир эса 
ўртача тарелкадай келадиган печеньеларни ҳам 
учратишингиз мумкин.
М ен р ес то р а н д а и д и ш -то в о қ ю вувчи бўлиб 
и ш л аётган в а қ ти м д а а л к о го л си з и ч и м л и кл ар , 
лимонадлар 8, 12, 14 унция ҳажмли идишларда ишлаб 
чиқариларди, ҳозир-чи, энг кичкина порцияси 14, 16, 
ўртачаси 20 унция, қолганлари 24, 32 унция, ҳатто 64 
унцияли ҳажмда таклиф қилинмоқда, бу бир челак 
деган гап.
Ҳозирги кунда биз ортиқча вазнли ёш болаларни 
тез-тез учратамиз, 5-6 ёшли болалар орасида ҳали бирон 
марта янги мева-чева емаган болаларни топишимиз 
мумкин. Улар болалар озуқасидан бирданига Нарру 
Меа1 га ўтиб кетишган. Агар сиз улар олдига янги 
пишган бир коса қулупнай қўйсангиз, унинг мазасини 
тушунмай, устига шакар ва кўпиртирилган қаймоқ 
қўшиб истеъмол қиладилар.
Биз борган сари кўп овқатланмоқдамиз, фойдали 
м о д д алар кам ай иб борм оқда, вазним из ортиб,
40


соғлигимиз ёмонлашмоқда. Ёшимиз улғайганида эса 
касалликка дучор бўлиб, азоб чекаяпмиз.
Нима қилиш керак? Ахир туғилишидаёқ соғлом 
бўлишга ҳақли бўлиб дунёга келганмиз. Аввало шахсий 
томорқаларни кўпайтириб, мевали дарахтлар экиб, 
ҳақиқий табиий озуқани кўпайтириш зарур. Агар сиз 
мева, сабзавот ва ёнғоқлар истеъмол қилсангиз, 
соғлигингиз албатта яхшиланади.
Лекин ҳозирги замон ритмида ҳаёт кечириб, бунинг 
уддасидан чиқиш қийин. Авваллари оналаримиз кечки 
овқатга битта куркани 8 соатлаб пиширар эдилар
ҳозир эса бир бўлак тайёр куркани микровольновкага 
ташлаб, 90 секунд кутишга сабримиз чидамайди.
Соғлик сари ҳақиқий йўл - бу фикрлаш ва меъёр.
Агар сиз кунига 5 соат телевизор кўрсангиз, камида 
25-40 та реклама роликларини томоша қиласиз, улар 
сизни хаста, семиз ва ялқов бўлишга ундайди. Сиз 
бунга қарши тура олишингиз керак. Нима истеъмол 
қилаётганингизга реал баҳо беринг: табиий озуқалар 
фоизи қанча, қандай озуқалар кўникма ҳосил қилади, 
соғлигингиз учун зарарли бўлган қандай салбий 
одатларингиз бор? Улардан қутулиш йўлини изланг.
Сутка давомида камида беш маҳал мева ва сабзавот 
истеъмол қилинг. Даймондлар маслаҳатига риоя қилиб, 
куннинг биринчи ярмида мевалар истеъмол қилинг, 
бу организмингизни ферментлар, клетчатка, турли хил 
минераллар билан бойитади, ошқозон ва ичак тизими 
дам олади ва улардан заҳарли токсинларни ҳайдайди.
Ҳар қандай овқатланишни мевали ёки сабзавотли 
салатдан бошланг. Бу танангизни тирик озуқага 
тўйдиради, натижада сунъий озуқани кам истеъмол 
қиласиз, ёғсизроқ овқат истеъмол қилинг, қон босими 
ошмайди, холестерин миқдори кўпаймайди. Тозаланган 
оқ ундан тайёрланган маҳсулотлар ўрнига кепакли



Download

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling