Бўлиш мумкин э уўК
Download 6.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Гейж Ренди Қандай қилиб ақлли, соғлом
Р
ен ди Г ей ж Ре нд иГ ей ж Агар сиз Стюарт, Уэлч каби қобилиятли ва катта муваффақиятга эришган одамлар ҳақида газетачилар айтганини силлиққина ҳазм қилиб юборсангиз, сизнинг дунёқарашингиз газетачилар дунёқарашига ўхшаб қолади ва бу қаҳрамонлар қулатилганидан ичингизда хурсанд бўлиб қўясиз. Лекин шуни билингки, янгиликлар ниқобига ўралган бундай мақолалар, жирканч уйдирмадан бўлак нарса эмас, улар фаровонликка қарши йўналтирилган мемлардан иборат. Кимнингдир ютуқларини кўраолмаслик қўрқувга асосланган бўлади ва ўзингизни муваф ф ақиятга эришишингизга тўсқинлик қилади. Ўзгалар ютуғини ўзингизники каби суюниб қабул қилиш, ўзгаларга меҳр-муҳаббатдан далолат бўлиб, сизни ҳам муваффақият сари чорлайди. З-этап. Фаровонликнинг чексиз моҳиятини тушуниб етишнинг уддасидан чиқинг. Агар сиз кўпчилик каби фикр юритсангиз, пальто учун 10 000 доллар ёки самолёт билети учун 15 000 доллар сарфлашни исроф деб биласиз, черковга садақа қилинса, тропик ўрмонларни сақлаб қолишга ёки Африкадаги қашшоқларга гуманитар ёрдамга сарфлаш ўринлироқ бўларди, деб ўйлайсиз. Лекин бу ҳам тўғри фикр эмас, чунки дунёдаги пул миқдори чексиз, худди фаровонликнинг бошқа элементлари каби. Меҳр- муҳаббат чексиз, суюниш чексиз, хурсандчилик чексиз, соғлик чексиз ва бойлик ҳам чексиз. Шунинг учун танлаб харажат қилишнинг ҳожати йўқ. Сиз 10 000 долларга пальто сотиб олиб, черковнинг асосий ҳомийси бўлишингиз мумкин. Сиз 15 000 долларни биринчи класс билети учун тўлаб, оч қолаётган б о л а л а р га пул ж ў н ати ш и н ги з м ум ки н . 66 Тафаккурингизга фаровонликка эришиш мақсадини ж ойлаш тирсангиз, сизнинг бойлигингиз, демак, яхшилик қилиш қобилиятингиз ҳам орта боради. 4-этап. Ютуқларингизни қўллаб-қувватлайдиган, сизга куч бағишлайдиган инсонларнинг мустаҳкам даврасини тузиб олинг. М у ваф ф ақ и ят ва ю ту қ л а р га эри ш и ш учун атрофингизга ўзингизга хайрихоҳ инсонларни, устоз ва ҳамкорларни жамлашингиз зарур. Жим Рон санаб ўтган, асосий вақтингизни бирга ўтказадиган беш киши ҳ ақ и д аги гап л ар и эси н ги зд а м и ? Б у л ар н и мен мустаҳкам давра деб атайман, чунки улар ҳаётингнинг барча ж абҳаларига жиддий таъсир ўтказадилар. У й л ан ган б ў л сан ги з, ким б и л ан д и р ён м а-ён ишласангиз, мустаҳкам давранинг икки аъзоси тайин, мабодо улар сизга ёрдам бермаса, давранинг қолган учта аъзоси ҳақида ўйлаб кўринг. Мустаҳкам даврадан ташқари ўқитувчиларга эҳтиёж сезишингиз мумкин. Менинг ўқитувчиларим - Билл Гейтс, Ричард Брэнсон, Ларри Эллисон, Уоррен Баффет, Наполеон Хилл, Ж.Пол Гетти, Эндрю Карнеги ва бошқалар, фақат улар бу тўғрида билишмайди. Мен улар ёзганларини ва улар ҳақида ёзилганларни синчиклаб ўқийман. Узингиз ҳавас қилган одамларни излаб топинг ва улардан ўрганинг. 5-этап. Моддий барқарорликка элтувчи социал муҳит сари интилинг ва ёмон давралар билан мулоқотдан четланинг. Баъзилар муваффақиятга эришиш учун ичиш, чекиш, сўкиниш, телевизор кўриш, наркотик қабул қилиш, кечки клубларга бориш каби одатлардан халос бўлиш керак, деб ўйлашади ва булардан воз кечолмай фақирликда кун кечиришади. Аслида эса мувозанат 67 Download 6.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling