Bluetooth, HomeRF, ZigBee, nfc ва Wireless usb алоқа технологиялари 15-маъруза Bluetooth
Download 51.33 Kb.
|
15-маъруза. Bluetooth
NFC Бу кичик масофаларга маълумотларни симсиз узатиш технологияси ҳисобланади. Узатиш модели электромагнит майдонни ҳосил қиладиган қурилма-инициатор ва қурилма-нишонни ўз ичига олади. Қурилма-нишон ҳам актив (масалан, бошқа мобил алоқа қурилмаси ёки тўлов терминали), ҳам пассив (RFID радио-белги, контактсиз карта ёки жевакча) бўлиши мумкин. Радио-белгилар ва контактсиз карталарнинг мавжуд форматлари қўлланади. Пассив нишон билан ишлашда қурилма-инициатор узлуксиз нурлантиради, қурилма-нишон эса фақат бундай тарзда ҳосил қилинган электромагнит майдонни модуляциялайди. Пассив қурилма-нишонни, шундай тарзда, қабуллагич-узаткич (транспондер) сифатида кўриш мумкин. Актив нишон билан ишлашда қурилмалар ўз нурланишини жавобни кутиш вақтига узиш билан узатиш тартибини навбатлаштиради. Симсиз картали тизимларда ишлашга ўхшаш NFC технологияси асосидаги тизимларда алоқа бир-бирларининг яқин майдонлари чегараларида бўлган иккита рамкали антенналар орасида ўрнатилади. Алоқа умумий мумкин ва лицензияланмайдиган ISM Band (Industrial, Scientific and Medical radio Band, Саноат, Илмий ва Тиббиёт радиочастоталари) радиочастоталар чегараларида 13,56 МГц ташувчи частотада бўлиб ўтади. Ахборот сигнали энергиясининг катта қисми 14 кГцдаги частоталар полосасида бўлади, лекин амплитудавий модуляциялаш ишлатилганида полосанинг тўлиқ кенглиги 1, 8 МГцга етиши мумкин. Стандарт ихчам антенналарда максимал бўлиши мумкин маълумотларни узатилиши масофаси 10 смни ташкил этади. NFC технологияси орқали сигнални иккита кодлаш тури ишлатилади. Улардан биринчисида актив қурилма иккилик маълумотларни 100% амплитудавий модуляцияли икки даражали кодлаш (шунингдек инглизча адабиётларда Миллер кодлаши дейилади) ишлатилади. Бундай режимда узатиш тезлиги 106 Кбит/сни ташкил этади. Иккинчисида, актив қурилма 10% амплитудавий модуляцияли нолинчи сатҳга қайтишсиз код (манчестер коди дейиладиган) ишлатилади. Бундай режимда малумотларни узатиш тезлиги 212 ёки 424 Кбит/сни ташкил этиши мумкин. Пассив қурилма ҳар доим 10% амплитудавий модуляцияли манчестер кодини ишлатади. Бинобарин, NFC қўлланадиган қурилмалар бир вақтда маълумотларни узатиши ва қабул қилиши мумкин, уларга колизияларни аниқлаш керак бўлади. Коллизияларни аниқлаш узатилган ва олинган сигналларнинг частоталарини таққослашга асосланган ва улар мос тушганида олинган сигнал яроқсизга чиқарилади. NFC технологияси маълумотларни криптографик ҳимоялашга стандартларни ўз ичига олади ва у юқори даражалар протоколлари орқали таъминланиши кўзда тутилади. NFC технологияси мобил алоқа қурилмаларида қўлланилади. Учта асосий ишлатиш усуллари амалга оширилади: Картани эмуляциялаш: NFC қўлланадиган қурилма симсиз картани эмуляциялаш учун ишлатилади. Ўқигич режими: NFC қўлланадиган қурилма актив режимда ишлайди ва пассив қурилмалардан, масалан радио-белгидан маълумотларни ўқийди. Нуқта-нуқта режими: NFC қўлланадиган иккита қурилма актив режимда ишлайди ва ўзаро маълумотларни алмашлаш учун технологияни ишлатади. Тавсифланган режимлар учун жамоат транспортида йўл ҳақини мобил тўлови, NFC қўлланадиган мобил қурилмалардан кредит/дебет карта сифатида, реклама ойналаридан радиобелгилардан қўшимча маълумотларни ўқиш учун фойдаланиш каби кўплаб қўлланишлар бўлиши мумкин. NFC технологиясидан фойдаланиш билан Bluetooth 2. 1 ёки Wi-fi каби бошқа симсиз алоқа технологияларидан фойдаланиладиган ўзаро таъсирлашишни оддий ва тез созлаш мумкин. NFC технологиясини поезд, самолёт, концерлар ва бошқаларга чипталарни электрон брон қилиш учун, “электрон пуллар” билан ҳисоблашиш учун, саёҳатчи харитаси, шахсни тасдиқлаш гувоҳномаси, хавфсизлик тизимларида контактсиз карталар сифатида (шу жумладан меҳмонханалар номерлари, автомобиллар, маиший қулфлар калитлари ўрнига) қўллаш мумкин. NFC қўлланадиган қурилмаларни биржа савдоси, контентни сотиб олиш, дастурий арзонлаштиришлар ва бонуслар ва бошқалар учун ишлатиш мумкин. Download 51.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling