Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Чиқиб кетган асосий воситалар объектларининг бошланғич қиймати акс эттирилган (тугатиш, сотиш, айирбошлаш, устав капиталига бериш, текинга бериш, камомадлар ва йўқотишлар, иштирокчининг таъсисчилар таркибидан чиқиши)
|
9210
|
0110-0190
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш далолатномаси
|
2
|
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати лизингга берувчининг балансидан ҳисобдан чиқарилган (молиявий ижара бўйича)
|
9210
|
0110-0190
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш далолатномаси
|
3
|
Улушли иштирок этиш ҳисобидан асбоб-ускуна бошқа корхонага берилган
|
9210
|
0110-0190
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш далолатномаси
|
4
|
Чиқиб кетган асосий воситалар бўйича эскириш акс эттирилган
|
0210-0299
|
9210
|
Чиқиб кетиш далолатномаси, эскиришни ҳисоблаш қайдномаси
|
5
|
Ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг асосий воситалар чиқиб кетиши билан боғлиқ хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилган
|
9210
|
2310
|
Бажарилган ишлар далолатномаси, юкхат, талабнома
|
6
|
Асосий воситалар чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланган
|
9210
|
6710
|
Иш вақтини, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ҳисобга олиш табели
|
7
|
Асосий воситалар чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этган ишчиларга меҳнат ҳақи суммалари бўйича ижтимоий суғурта ва таъминот бўйича ажратмалар амалга оширилган
|
9210
|
6520
|
Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
8
|
Асосий воситалар чиқиб кетишида кўрсатган хизматлари учун бошқа корхоналар олдидаги қарз акс эттирилган
|
9210
|
6990
|
Бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисобварақ-фактура
|
9
|
Асосий воситалар объектларини молиявий ижарага беришда вужудга келган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилган (ижарага берувчининг келгуси даромади)
|
9210
|
6230, 7230
|
Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
10
|
Фойдаланишда бўлган асосий воситалар объектлари молиявий ижаранинг тўлиқ муддатига ижара тўловлари суммасининг келиб тушиши акс эттирилган (ижарага берувчида)
|
0920
|
9210
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
11
|
Асосий воситалар чиқиб кетишидан қолган материаллар кирим қилинган (эҳтимолий фойдаланиш баҳоси бўйича)
|
1090
|
9210
|
Асосий воситаларни тугатиш далолатномаси
|
12
|
Асосий воситалар тугатилишидан қолган ҳамда улардан инвентарь ва хўжалик жиҳозлари каби фойдаланиш мумкин бўлган моддий қийматликлар кирим қилинган
|
1080
|
9210
|
Юкхат (кирим ордери)
|
13
|
Асосий воситалар чиқиб кетишидан нақд пул кўринишидаги тушум акс эттирилган
|
5010
|
9210
|
Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирма
|
14
|
Асосий воситалар чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум акс эттирилган (нақд пулсиз ҳисоб-китоблар)
|
5110
|
9210
|
Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирма
|
15
|
Сотилган асосий воситалар учун харидорларнинг қарзи акс эттирилган
|
4010, 4890
|
9210
|
Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
16
|
Асосий воситалар чиқиб кетиши операциялари бўйича илгари олинган бўнаклар ўзаро ҳисоб-китоб қилинганлиги акс эттирилган
|
6310
|
9210
|
Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
17
|
Асосий воситалар корхона бўлинмаларига сотилганлигидан олинган даромад акс эттирилган
|
4110
|
9210
|
Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
18
|
Асосий воситалар чиқиб кетиши бўйича операциялардан бир ой учун молиявий натижа (фойда) аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган
|
9210
|
9310
|
Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
19
|
Асосий воситалар чиқиб кетиши бўйича операциялардан бир ой учун молиявий натижа (зарар) аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган
|
9430
|
9210
|
Асосий воситаларни тугатиш далолатномаси
|
20
|
Бошланғич қийматнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилган:
|
|
|
Лизинг шартномаси, тугатиш далолатномаси
|
|
а) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни лизинг берувчига қайтаришда
|
9210
|
0310
|
|
|
б) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш учун
|
9210
|
0112
|
|
|
в) лизинг шартномасига мувофиқ олинган асосий воситалар бўйича жамланган эскириш суммасига
|
0299 0212
|
9210
|
|
|
г) лизинг шартномасига мувофиқ олинган асосий воситалар бўйича ободонлаштириш қийматининг лизингга берувчи томонидан қопланадиган суммасига
|
4890
|
9210
|
|
|
д) лизинг шартномасига мувофиқ олинган асосий воситаларнинг объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига
|
8510
|
9210
|
|
|
е) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) бўйича қопланмаган асосий қарзнинг қолдиқ суммасига:
|
|
|
|
|
- жорий қисми
|
6950
|
9210
|
|
|
- узоқ муддатли қисми
|
7910
|
9210
|
|
|
ж) лизинг шартномасига мувофиқ лизингга олувчи томонидан амалга ошириладиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш (қайта монташ қилиш, транспорт орқали ташиш ва ҳ.к.) бўйича харажатлар суммасига
|
9210
|
1000, 6710,
6520
|
|
|
з) лизинг шартномасига мувофиқ олинган асосий воситалар қайтарилишидан олинган фойда суммасига
|
9210
|
9310
|
|
|
и) лизинг шартномасига мувофиқ олинган асосий воситалар қайтарилишидан кўрилган зарар суммасига
|
9430
|
9210
|
|
21
|
Лизинг объектларининг лизингга берилиши акс эттирилган:
|
|
|
Лизинг шартномаси
|
|
а) актив сифатида тан олинадиган қийматига (дебиторлик қарзи каби)
|
0290
|
9220
|
|
|
б) лизинг объектларининг баланс қийматини ҳисобдан чиқаришда
|
9220
|
0810-0890
|
|
|
в) лизинг объектларини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига
|
8510
|
9220
|
|
|
г) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини беришдан кечиктирилган даромад вужудга келганда
|
9220
|
7230
|
|
|
д) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини беришдан кечиктирилган харажат вужудга келганда
|
0990
|
9220
|
|
22
|
Чиқиб кетган номоддий активлар ҳисобдан чиқарилган (сотиш, текинга бериш ва ҳ.к.)
|
9220
|
0410-0490
|
Номоддий активларнинг чиқиб кетиш далолатномаси
|
23
|
Сотилган номоддий ва бошқа активлар учун бошқа корхоналарнинг қарзи акс эттирилган
|
4010
|
9220
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура
|
24
|
Номоддий ва бошқа активлар корхонанинг бўлинмаларига сотилган
|
4110
|
9220
|
Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
25
|
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари бошқа корхоналарга сотилган
|
9220
|
1080
|
Ҳисобварақ-фактура
|
26
|
Четга сотилган турли материаллар ҳисобдан чиқарилган
|
9220
|
1010-1090
|
Ҳисобварақ-фактура
|
27
|
Четга чиқиб кетган материалларнинг қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилган
|
9220
|
1610
|
Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
28
|
Ўстиришда ва бўрдоқига боқишда бўлган ҳайвонлар сотилган
|
9220
|
1110, 1120
|
Ҳисобварақ-фактура, чиқиб кетиш далолатномаси
|
29
|
Узоқ муддатли молиявий қўйилмалар сифатида ҳисобга олинадиган қимматли қоғозларнинг сотилиши (баланс қиймати бўйича) акс эттирилган
|
9220
|
0610
|
Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
30
|
Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар сифатида ҳисобга олинадиган облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотилиши акс эттирилган
|
9220
|
5810
|
Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
31
|
Бошқа активлар ва қимматли қоғозлар сотилишидан ҳисоб-китоб ва валюта ҳисоб-китоб счётларига тушум келиб тушган
|
5110, 5210
|
9220
|
Банк кўчирмалари
|
32
|
Сотиб олинадиган акциялар мол-мулк бериш йўли билан тўланган
|
5810, 0610
|
9220
|
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
33
|
Бошқа активларнинг харидорларидан илгари олинган бўнакларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши акс эттирилган
|
6310
|
9220
|
Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
34
|
Қимматли қоғозлар сотиб олинган (муддати бир йилдан ортиқ), корхона-сотувчига материалларни бериш йўли билан тўланган
|
9220 (0610
|
1010-1090
9220)
|
Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат
|
35
|
Бошқа корхоналарга қисқа муддатли қарзлар тартибида берилган материаллар ҳисобдан чиқарилган; сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати корхона-сотувчига материалларни бериш йўли билан қопланган
|
9220 (5810
|
1010-1090
9220)
|
Шартнома, юкхат
|
36
|
Асосий пода ҳайвонларини бошқа корхонанинг эгалигига бериш йўли билан узоқ муддатли молиявий қўйилмалар (муддати бир йилдан ортиқ) амалга оширилган (қимматли қоғозлар сотиб олинган)
|
9220 (0610
|
1110 9220)
|
Шартнома, юкхат
|
37
|
Асосий пода ҳайвонларини бошқа корхонанинг эгалигига бериш кўринишидаги қисқа муддатли молиявий қўйилмалар (муддати бир йилдан кам) акс эттирилган
|
9220 (5810
|
1110 9220)
|
Шартнома, юкхат
|
38
|
Узоқ муддатли инвестициялар (қимматли қоғозларга) тартибида бошқа корхоналарга инвентарь ва хўжалик жиҳозлари берилган
|
9220 (0610
|
1080 9220)
|
Шартнома, юкхат
|
39
|
Узоқ муддатли инвестициялар (қимматли қоғозларга) тартибида ёрдамчи цехлар томонидан бошқа корхоналар учун ишлар ва хизматларнинг бир қисми амалга оширилган
|
9220 (0610
|
2310 9220)
|
Шартнома, бажарилган ишлар далолатномаси
|
40
|
Қисқа муддатли инвестициялар (жумладан, қимматли қоғозларга) тартибида ёрдамчи цехлар томонидан бошқа корхоналарга маҳсулот берилган ва хизматлар кўрсатилган
|
9220 (5810
|
2310 9220)
|
Шартнома, бажарилган ишлар далолатномаси
|
41
|
Ҳисобот даврида бошқа активларни сотиш ва бошқа чиқиб кетишидан олинган фойда аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган
|
9220
|
9320
|
Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
42
|
Ҳисобот даврида бошқа активларни сотиш ва бошқа чиқиб кетишидан олинган зарар аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган
|
9430
|
9220
|
Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|