Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга


Download 0.51 Mb.
bet18/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга
олувчи счётларнинг (0700) боғланиши

Қурилаётган (реконструкцияланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва ўрнатиладиган технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг (шунингдек, лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий";
0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий".
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар 0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий", 0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий" счётларининг дебетида акс эттирилади. Асбоб-ускунани ўрнатиш учун беришда, мазкур счётлар 0820 "Асосий воситаларни харид қилиш" счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилинган



0710-0720

6010

Етказиб бериш шартномаси, товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура



2

Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилинган (1510 счётдан фойдаланишда)



0710-0720

1510

Етказиб бериш шартномаси, товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура



3

Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар бўйича божхона божлари ҳисобланган



0710-0720

6990

Божхона юк декларацияси



4

Ўрнатиладиган асбобускуналарнинг қийматига ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг турли хизматлари: транспорт, эҳтиёт қисмлар, штампларни тайёрлаш ва ҳоказолар киритилган



0710-0720

2310

Етказиб бериш шартномаси, товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, транспорт ташкилотларининг счётлари



5

Кирим қилинган асбобускуналар ёки уни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар банкдаги махсус варақлардан тўланган (масалан, аккредитивлар билан)



0710-0720
(6010

6010
5510-5530)

Етказиб бериш шартномаси, товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, транспорт ташкилотларининг счётлари



6

Хусусийлаштирилган корхонанинг мол-мулки таркибидаги асбобускуна харид қилиниши акс эттирилган



0710-0720

8310-8330

Олди-сотди шартномаси, кириш баланси



7

Ўрнатиладиган асбобускуналарни етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланган



0710-0720

6710

Иш вақти ҳисоби табеллари, ишбай меҳнатга нарядлар



8

Ўрнатиладиган асбобускуналарни харид қилиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳисобланган меҳнат ҳақи бўйича ижтимоий суғурта идораларига ажратмалар амалга оширилган



0710-0720

6520

Ижтимоий суғурта идораларига ажратмалар юзасидан ҳисоб-китоб



9

Ўрнатиладиган асбобускуналарни харид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ турли харажатлар ҳисобдор шахслар томонидан тўланган:









Бўнак ҳисоботлари




а) агар уларга бўнак берилган бўлса



0710-0720

4230-4290







б) агар уларга бўнак берилмаган бўлса



0710-0720

6970




10

Ўрнатиладиган асбобускуналар акциялар учун тўлов сифатида келиб тушган



0710-0720

4610

Акцияларга обуна, ускуналарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси



11

Ўрнатиладиган асбобускуналар ўз бўлинмаларидан келиб тушган



0710-0720

6110-6120
7110-7120

Бериш тўғрисида қарор, қабул қилиштопшириш далолатномаси



12

Ўрнатиладиган асбобускуналар турли шахслардан харид қилинган



0710-0720

6990

Олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура, қабул қилиш-топшириш далолатномаси



13

Инвентарлаш вақтида аниқланган асбобускуна қийматининг қурувчи харажатларига киритилган камомадидан юқори суммаси акс эттирилган



0710-0720

9390

Инвентарлаш далолатномаси, солиштирма қайднома



14

Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуна қийматини ошириш акс эттирилган



0710-0720

8510

Қайта баҳолашни ўтказиш тўғрисида қарор, қайта баҳолаш ҳисоб-китоби



15

Қайта баҳолаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуна қийматини пасайтириш акс эттирилган:









Қайта баҳолашни ўтказиш тўғрисида қарор, қайта баҳолаш ҳисоб-китоби






- олдинги даврда қўшимча баҳоланган сумма чегарасидаги суммага



8510

0710, 0720







- олдинги даврда қўшимча баҳоланган сумма чегарасидан юқори бўлган суммага



9430

0710, 0720




16

Ўрнатиладиган асбобускуна банклар томонидан уларнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлари ҳисобига тўланиб кирим қилинган



0710-0720

6810, 7810

Кредит шартномаси, ҳисобварақ-фактура, қабул қилиштопшириш далолатномаси



17

Ўрнатиладиган асбобускуна қарз олувчилар томонидан уларнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлари ҳисобига тўланиб кирим қилинган



0710-0720

6820-6830,
7820-7840

Қарз шартномаси, ҳисобварақ-фактура, қабул қилиштопшириш далолатномаси



18

Давлат ҳокимияти органи томонидан бириктирилган мол-мулк таркибидаги ўрнатиладиган асбоб-ускуналар унитар корхона томонидан олинган



0710

8330

Устав, таъсис шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



19

Ҳадя шартномаси бўйича текинга олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилинган



0710-0720

8530

Ҳадя шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси



20

Мақсадли молиялаштириш ҳисобига олинган ўрнатиладиган асбобускуна кирим қилинган



0710-0720

8810-8890

Мақсадли молиялаштириш шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



21

Инвентарлаш натижасида ҳисобга олинмаган ўрнатиладиган асбобускуналар ортиқчалар аниқланган санада шунга ўхшаш асбоб-ускунанинг бозор қиймати бўйича (кейинчалик ортиқчаларнинг вужудга келиши ва айбдор шахсларни аниқлаш шарти билан) баҳоланган



0710-0720

9390

Инвентарлаш далолатномаси, солиштирма далолатнома, инвентарлаш комиссияси қарорининг баённомаси



22

Шуъба корхоналарга ўрнатиладиган асбобускуналарни эгалик ҳуқуқи билан бериш йўли билан уларни инвестициялаш амалга оширилган



9210 (0620

0710-0720
9210)

Таъсис шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



23

Қўшма корхоналарга ўрнатиладиган асбобускуналарни эгалик ҳуқуқи билан бериш йўли билан уларни инвестициялаш амалга оширилган



9210 (0630

0710-0720
9210)

Таъсис шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



24

Уюшган корхоналарга ўрнатиладиган асбобускуналарни эгалик ҳуқуқи билан бериш йўли билан уларни инвестициялаш амалга оширилган



9210 (0640

0710-0720
9210)

Таъсис шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



25

Қарам жамиятларга ўрнатиладиган асбобускуналарни эгалик ҳуқуқи билан бериш йўли билан уларни инвестициялаш амалга оширилган



9210 (0650

0710-0720
9210)

Таъсис шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



26

Бошқа корхоналарга ўрнатиладиган асбобускуналарни эгалик ҳуқуқи билан бериш йўли билан уларни қисқа муддатли инвестициялаш амалга оширилган



9210 (5810-
5890

0710-0720
9210)

Қисқа муддатли инвестициялаш шартномаси, қабул қилиштопшириш далолатномаси



27

Ўрнатишни талаб этадиган асбоб-ускуна ўрнатишга беришда қиймати ҳисобдан чиқарилган



0810-0820

0710-0720

Ўрнатиш учун бериш юкхати



28

Олдин ўрнатиш учун мўлжалланган асбобускуна сотилган



9210

0710-0720

Олди-сотди шартномаси, ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати



29

Ўрнатиладиган асбобускуна камомади учун мол етказиб берувчилар ёки транспорт корхоналарига даъволар тақдим этилган



4860

0710-0720

Камомад далолатномаси, даъво ҳужжатлари



30

Инвентарлаш натижасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг камомади аниқланган:









Инвентарлаш далолатномаси, солиштирма қайднома, инвентарлаш комиссияси қарорининг баённомаси






а) етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускунани баланс қиймати бўйича ҳисобдан чиқариш



9220

0710-0720







б) резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган ўрнатилмаган асбобускуналарнинг натижалари (сальдо) суммасига



8510

9220







в) етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқариш натижасида кўрилган зарар суммасига



5910

9220







г) моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинганда, бунда баҳолаш натижасида етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарардан юқори бўлган тақдирда:















- етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига



4730

5910







- айбдор ёки моддий жавобгар шахслардан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг бозор қиймати билан етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқ суммасига



4730

9320







д) моддий жавобгар шахс (ёки бошқа ходим) айбдор деб тан олинганда, бунда баҳолаш натижасида етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг бозор қиймати (ундириладиган сумма) етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар қийматидан кам бўлган тақдирда:















- етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммасига



4730

5910







- айбдор ёки моддий жавобгар шахслардан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускунанинг бозор қиймати билан етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар суммаси ўртасидаги фарқ суммасига



9430

5910







е) камомад айбдорлари аниқланмаганда ёки моддий жавобгар шахслардан ундириш имконияти бўлмаган тақдирда, етишмаётган ўрнатилмаган асбоб-ускуна чиқиб кетишидан кўрилган зарар молиявий натижаларга ўтказилади



9430

5910




31

Табиий офатдан кейин инвентарлаш натижасида аниқланган асбобускуналар камомади акс эттирилган



9720

0710-0720

Инвентарлаш далолатномаси, солиштирма қайднома, инвентарлаш комиссияси қарорининг баённомаси, табиий офат бўйича экспертиза далолатномаси



32

Импорт бўйича харид қилинган ўрнатиладиган асбоб-ускуна ҳисобга олинган



0720

6010

Божхона юк декларацияси, мол етказиб бериш шартномаси, ҳисобварақ-фактура




Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling