Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи


Download 0.51 Mb.
bet65/124
Sana05.05.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1429305
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   124
Bog'liq
СЧЕТЛАР РЕЖАСИ охири

Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи
счётларнинг (6300) боғланиши

Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги товар-моддий қийматликларни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар";
6320 "Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар";
6390 "Бошқа олинган бўнаклар".
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасида чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ маҳсулотлар ва товарларни етказиб беришда, шунингдек ишларни бажаришда ёки хизматларни кўрсатишда корхона харидорлардан ва буюртмачилардан бўнак тўловини ташкил этадиган энг камида 15 % олдиндан тўловни талаб қилиши лозим. Бундай ҳолатда бўнак товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши ҳамда харидор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади. Бундай бўнаклар пул маблағини олган корхона учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади. Олинган бўнакларга қуйидагилар мисол бўлади: корхона томонидан газ, сув, ёритиш ва бошқа маиший хизматлар, шунингдек товар-моддий қийматликларни ва бошқаларни етказиб бериш учун олдиндан олинган тўловлар.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда, шунингдек харидорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда олинган бўнаклар харидор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ҳамда олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) ҳамда дебиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар кредитига олиб борилади.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling