Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Download 0.81 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) боғланиши
Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) боғланиши Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар корхона рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, нафақалар, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар"; 6720 "Депонентланган меҳнат ҳақи". 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг кредит томонида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашишлар; 4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари" счёти билан боғланган ҳолда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар, пенсиялар ва ҳоказо суммалар; 8910 "Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари" счёти билан боғланган ҳолда, ходимларнинг меҳнат таътилига ҳақ тўлаш, корхонада кўп йил хизмат қилганлигига тақдирлаш учун белгиланган тартибда ташкил этилган резервлар ҳисобидан ҳисобланган ҳақ ва таъмирлаш резерви ҳисобидан ҳисоблашлар суммалари акс эттирилади. 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг дебет томонида, ҳисобланган суммадан даромад солиғини ушлаб қолиш, ижро варақалари бўйича тўловлар ва бошқа ушлаб қолишлар, шунингдек меҳнат ҳақини, меҳнат таътили бўйича тўловларни, мукофотларни, пенсияларни, нафақаларни ва ҳоказоларни тўлаш ва улардан ушланмалар акс эттирилади. Ҳисобланган, бироқ белгиланган муддатларда тўланмаган меҳнат ҳақи, меҳнат таътили бўйича тўловлар, мукофотлар, пенсиялар, нафақалар ва ҳоказо суммалар 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг дебетида, 6720 "Депонентланган меҳнат ҳақи" счётининг кредитида акс эттирилади. Мазкур счётлар бўйича таҳлилий ҳисоб корхонанинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling