Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни


Download 0.81 Mb.
bet94/124
Sana06.05.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1434363
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни
ҳисобга олувчи счётларнинг (8700) боғланиши

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар корхонанинг бутун фаолият даври ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)";
8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)".
8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг дебетида ва 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти дебетланади ва 8520 "Резерв капитали (жамғармаси)" счёти кредитланади.
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (3-сон БҲМС) "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 августда 43-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 17-бандига мувофиқ тақсимланмаган фойдадан олдинги даврда содир этилган муҳим хатоларни тузатишда ва ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилганда фойдаланиш мумкин.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётидан 8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)" счётига ўтказилади.


Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling