Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи


Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган


Download 0.51 Mb.
bet43/124
Sana15.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1481401
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   124
Bog'liq
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАСИ

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган
бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (4300) боғланиши

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларда товар-моддий захиралар ва бошқа активларни етказиб бериш, шунингдек ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш учун берилган бўнакларга доир ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:


4310 "Товар-моддий қийматликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4330 "Бошқа берилган бўнаклар".
Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, берилган бўнаклар суммаси, шунингдек мол етказиб берувчи ва корхона ўртасида тузилган шартномага асосан товарлар, ишлар ва хизматлар қисман тайёр бўлганда амалга оширилган тўлов акс эттирилади.
Ушбу счётларнинг кредитида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда, аввал берилган бўнакларнинг ўзаро қопланиши ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда бўнакларнинг қайтарилиши акс эттирилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг
мазмуни



Боғланувчи счётлар



Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар



дебет



кредит



1

Ҳисоб-китоб счётидан бўнаклар ўтказилган (маҳсулот етказиб бериш, қисман тайёр бўлган бажарилган ишлар ва бошқалар учун)



4310

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, контракт, ҳисобварақ-фактура



2

Валюта счётидан бўнаклар ўтказилган (маҳсулот етказиб бериш, қисман тайёр бўлган бажарилган ишлар ва бошқалар учун)



4310

5210

Валюта счётидан банк кўчирмаси, контракт, ҳисобварақ-фактура



3

Банкдаги махсус счётлардан бўнаклар ўтказилган (маҳсулот етказиб бериш, қисман тайёр бўлган бажарилган ишлар ва бошқалар учун)



4310

5510-5530

Махсус счётлардан банк кўчирмаси, контракт, ҳисобварақ-фактура



4

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнак берилган



4310

5010

Чиқим касса ордери, контракт



5

Ҳисоб-китоб счётидан бўнаклар ўтказилган (узоқ муддатли активлар учун)



4320

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, контракт, ҳисобварақ-фактура



6

Валюта счётидан бўнаклар ўтказилган (узоқ муддатли активларни етказиб бериш учун олдиндан тўлов)



4320

5210

Валюта счётидан банк кўчирмаси, контракт



7

Банкдаги махсус счётлардан бўнаклар ўтказилган; узоқ муддатли активларнинг қисман тайёр буюртмалари бўйича оралиқ счётлар тўлови



4320

5510-5530

Махсус счётлардан банк кўчирмаси, контрактлар



8

Тўланадиган қисқа муддатли векселлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

6020

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



9

Тўланадиган узоқ муддатли векселлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

7020

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



10

Банкнинг қисқа муддатли кредитлари олинганлиги ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

6810

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



11

Бошқа ташкилотлардан қисқа муддатли кредитлар олинганлиги ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

6820

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



12

Тўланадиган қисқа муддатли облигациялар ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

6830

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



13

Банкнинг узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

7810

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



14

Бошқа ташкилотлардан олинган узоқ муддатли кредитлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилиши акс эттирилган



4310

7820

Ссуда счётининг кўчирмаси, контрактлар



15

Контракт бекор қилиниши муносабати билан берилган бўнакларни кассага қайтариш акс эттирилган



5010

4310

Кирим касса ордери

16

Берилган бўнакларни ҳисоб-китоб счётига қайтариш акс эттирилган



5110

4310

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма



17

Берилган бўнакларни валюта счётига қайтариш акс эттирилган



5210

4310

Банк валюта счётидан кўчирма



18

Мол етказиб берувчиларга ёки пудратчиларга қарзни қоплаш учун берилган бўнаклар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш акс эттирилган



6010, 6950

4310

Контрактлар, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси



19

Илгари корхона томонидан даргумон деб тан олинган ва талаб қилиб олинмаган қарзлар бўнаклар ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган



4910

4310

Қарзларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси



20

Дебиторнинг тўловга ноқобиллиги натижасида даъво тақдим этиш муддати ўтиб кетган мол етказиб берувчиларга берилган ва талаб қилиб олинмаган бўнаклар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган (бундай қарзлар суммаси бўйича ҳисобот даврида резерв барпо қилинмаган бўлса)



9430

4310

Хўжалик судининг қарори

21

Бажарилган ишлар бўйича берилган бўнакларнинг тегишли суммасини ҳар йилнинг бошида узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш акс эттирилган



4310

0940

Ҳисоб-китоб бўйича

22

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида тугалланмаган қурилиш объекти келиб тушган



0810

4310

Юкхат

23

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида асосий воситалар келиб тушган



0820

4310

Юкхат

24

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида номоддий активлар келиб тушган



0830

4310

Юкхат

25

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида материаллар келиб тушган



1010-1090

4310

Юкхат

26

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида инвентарь ва хўжалик жиҳозлари келиб тушган



1080

4310

Юкхат

27

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида ҳайвонлар келиб тушган



0840

4310

Юкхат

28

Мол етказиб берувчилардан бўнак суммаси чегарасида товарлар келиб тушган



2910

4310

Юкхат

29

Жамғариш усулида, мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга чет эл валютасида берилган бўнаклар суммаси бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган



4310-4390

6230

Курс фарқининг ҳисоб-китоби

30

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усулида, мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга чет эл валютасида берилган бўнаклар суммаси бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган



4310-4390

9540

Курс фарқининг ҳисоб-китоби

31

Жамғариш усулида, мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга чет эл валютасида берилган бўнаклар суммаси бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



3290

4310-4390

Курс фарқининг ҳисоб-китоби

32

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усулида, мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга чет эл валютасида берилган бўнаклар суммаси бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган



9620

4310-4390

Курс фарқининг ҳисоб-китоби


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling