Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуна акс эттирилган
|
005
|
|
Юкхат
|
2
|
Ўрнатиш бўйича харажатлар акс эттирилган
|
2010, 2310,
2510, 9400
|
1010, 6710,
6520
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
3
|
Ускунанинг буюртмачига берилиши акс эттирилган
|
9130
|
2010, 2310
|
Бажарилган ишлар далолатномаси
|
4
|
Ўрнатиш учун олинган ускуна ҳисобдан чиқарилган
|
|
005
|
Юкхат
|
006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти
006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, билетлар, товарларга илова ҳужжатларининг варақлари ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади.
Қатъий ҳисобот варақлари мазкур счётда шартли баҳоларда ҳисобга олинади.
Таҳлилий ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |