Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Номоддий активларни ҳисобга олувчи
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
Номоддий активларни ҳисобга олувчи
счётларнинг (0400) боғланиши Номоддий активлар бухгалтерия ҳисобининг тартиби ва улар бўйича амортизацияни ҳисоблаш услубияти қуйидаги меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади: - Молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сон буйруғи билан тасдиқланган ва ЎзР АВ томонидан 2005 йил 27 июнда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сон БҲМС) "Номоддий активлар"; - Молия вазирининг 2005 йил 14 декабрдаги 105-сон буйруғи билан тасдиқланган ва ЎзР АВ томонидан 2006 йил 14 январда 1539-сон билан рўйхатдан ўтказилган Номоддий активларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида низом; - 2004 йил 10 мартдаги МВнинг 37-сон, ДСҚнинг 2004-26-сон, МАИМҚВнинг 20/1-сон қарори билан тасдиқланган Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида низом ва б. Мулкчилик ҳуқуқида корхонага тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау"; 0420 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари"; 0430 "Дастурий таъминот"; 0440 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари"; 0450 "Ташкилий харажатлар"; 0460 "Франчайз"; 0470 "Муаллифлик ҳуқуқлари"; 0480 "Гудвилл"; 0490 "Бошқа номоддий активлар". Таъсисчиларнинг корхона устав капиталига берган улушлари ҳисобига номоддий активлар кирим қилиниши мазкур гуруҳ счётлари дебети бўйича ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти кредити бўйича; бошқа корхоналар ва шахслардан харид қилинган номоддий активлар - 0830 "Номоддий активларни харид қилиш" счёти билан боғланган ҳолда; бошқа корхоналар ва шахслардан бепул олинган номоддий активлар кирим қилиниши - 8530 "Текинга олинган мулк" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва ҳ.к.) уларнинг бошланғич қиймати тегишли номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400) кредитидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling